close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Мирзиёев Ўзбекистонда уюшган жиноий гуруҳлар ва мансабдор шахсларнинг ҳибсга олинишига изоҳ берди

 

 

 

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маънавият ва маърифат масалалари бўйича Республика кенгаши йиғилишида сўнгги бир ой ичида коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ва "кўча жиноий гуруҳлари" вакилларининг ҳибсга олиниши тўлқинига изоҳ берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Маънавият ва маърифат масалалари бўйича Республика кенгаши йиғилишида сўнгги бир ой ичида коррупцияга оид жиноятлар содир этган мансабдор шахслар ва "кўча жиноий гуруҳлари" вакилларининг ҳибсга олиниши тўлқинига изоҳ берди.
«Кейинги пайтда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз» — деди президент.
«Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак. Янги Ўзбекистонда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррар бўлиши шарт. Ва албатта шундай бўлади» — деди Мирзиёев.
Ўзбекистонда декабрь ойи бошидан буён мамлакатда жиноий вазиятни яхшилаш ва жиноятчиликка чек қўйиш бўйича кенг кўламли тезкор-профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.
Бу вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жиноят оламининг "Бахти Ташкентский" лақабли Бахтиёр Қудратуллаев, "Медгородок" лақабли Саидазиз Саидалиев, Салимбой номи остида машҳур бўлган Салим Абдувалиев каби йирик вакиллари ҳибсга олингани ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, 100 дан ортиқ киши қўлга олингани, улардан 52 нафари ҳибсга олингани хабар қилинган.
Бундан ташқари, сўнгги икки ҳафта ичида собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев, Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Саидаҳмад Султонов, Бухоро вилоятининг Бухоро тумани ва Андижон вилоятининг Избоскан тумани собиқ ҳокимлари Хайрилло Жўраев ва Серобиддин Исмоилов, шунингдек, бошқа мутасадди шахслар ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

манба

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иллат
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase