“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини зўрлаб келган хоразмлик амалдорлар 3 йилга озодликлан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
3 ноябрь куни шов-шувли “Хоразм иши” бўйича ёпиқ суд мажлиси якунланган. Эслатиб ўтамизки, маҳаллий амалдорлар узоқ йиллар давомида “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига нисбатан бузуқ ҳаракатларни содир этишган ва қизларни зўрлаб келишган. Сентябрь ойида Хива суди уларни узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилмасдан, бир ярим йилга озодликни чеклашга ҳукум қилиб, уйда бўлишга рухсат берган эди.
Жамоатчилик ўртасидаги келиб чиққан шов-шувдан сўнг Хоразм вилояти прокуратураси педофиллар учун белгиланган юмшоқ жазони бекор қилиш мақсадида протест киритган. Ёпиқ режимда кўриб чиқиш учун иш Тошкентга юборилган. Жиноятчилар максимал узоқ муддатга қамалиши керак эди. Бироқ.....
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди суд ҳайъатининг апелляция инстанцияси А.М. (1979 йилда Нукусда туғилган, Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган) ва А.К. (1984 йилда Янгиариқ туманида туғилган, Янгиариқ тумани Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган)ларга нисбатан жиноий ишни кўриб чиққан ва ҳукм чиқарган.
Суд қарорига кўра, иккала судланувчи ҳам Жиноят Кодексининг 128 ва 128-1 моддалари бўйича айбдор деб топилган ва ҳар-бири 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
Судланувчиларга нисбатан қўлланилган “гаров” шаклидаги эҳтиёт чораси бекор қилинган ва жиноятчилар суд залида камоққа олинган.
“Меҳрибонлик уйи”да қизларни зўрлаган икки нафар амалдор уч йилга қамалди
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларини зўрлаб келган хоразмлик амалдорлар 3 йилга озодликлан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иллат
|