close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОАВ: Нетаняху Ғазони баҳона қилиб, коррупция бўйича суд жараёнини кечиктирмоқда

"Kanal 13"нинг хабар беришича, бош вазир прокуратурадан иш бўйича асосий далилларни яширишни сўраган.

"Kanal 13"нинг хабар беришича, бош вазир прокуратурадан иш бўйича асосий далилларни яширишни сўраган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторидаги уруш билан бандлик баҳонасида коррупция бўйича суд жараёнини кечиктирмоқчи, деб хабар бермоқда Исроил телеканали Kanal 13.
"Бош вазир Нетаняху йиллар давомида суд жараёнида иштирок этар экан, мамлакатни бошқариши мумкинлигини ваъда қилган, аммо бугун кечқурун у прокурорлардан суд жараёнига оид баъзи муҳим далилларни бостиришни сўрагани маълум бўлди", деб таъкидлайди телеканал.
Нетаняхунинг адвокати Амит Хаддод 18 декабрь куни прокурорларга хат йўллаб, баъзи гувоҳларнинг кўрсатмаларини рад этишни сўради, чунки бош вазир Фаластин анклавидаги ҳарбий ҳаракатлар тугамагунча сўроққа тайёрлана олмайди.
Телеканалнинг таъкидлашича, гап адлия вазири Ярив Левин, парламент аъзоси Зеэв Элькин, Бош вазир девонининг ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатчиси Шломит Барнеа, Исроил разведка хизмати Mossad собиқ раҳбари Тамир Падро, Шин Бет (Шабак) собиқ раҳбари Ювал Дискин, шунингдек, собиқ ташқи ишлар вазири Ципи Ливни, «Исраэль Хайом» нашриёти Мириам Аделсон ва Нетаняхунинг амакиваччаси Девид Шимрон каби муҳим гувоҳлар ҳақида кетмоқда.
Прокурорлар бундай вазият "судни бир неча ойга кечиктириши" мумкинлигидан хавотирда, айблов томони гувоҳлар билан ишлашни якунлаш арафасида ва ҳимоя тарафи номидан гувоҳлик берадиган биринчи шахс Нетаняхунинг ўзи бўлади, дея таъкидлайди телеканал.
Нетаняхунинг адвокати айтишича, адвокатлар фақат гувоҳларни сўроқ қилиш тартибини ўзгартиришни сўраган ва суд режалаштирилганидек давом этган, дейилади хабарда.
Исроил Бош прокурори Авихай Манделблит 2019 йилнинг 21 ноябрь куни Нетаняхуга қарши порахўрлик, фирибгарлик ва шахсий манфаатлар йўлида мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблов бўйича учта жиноий иш қўзғатишни талаб қилди.
Нетаняху иши бўйича биринчи суд мажлиси 2020 йил 24 майда, иккинчиси 2021 йил 8 февралда бўлиб ўтди.
Нетаняху Исроил бош вазирининг фаол ташвиқоти эвазига «Безек» медиа-гуруҳига 276 млн доллар миқдорида молиявий ёрдам берганликда айбланмоқда.
Терговнинг таъкидлашича, ҳатто у Бош вазир лавозимини Исроил алоқа вазири лавозими билан бир вақда эгаллаган даврда ҳам Нетаняху узоқ йиллик таниши Шаул Елович компаниясига даромадни оширишга ёрдам берган.
2009 йилдан бери бош вазир лавозимида ишлаб келаётган Нетаняху Голливуд магнат ва продюсери Арнон Милчан ва бошқа тарафдорларидан 283 минг доллар совға олганликда гумон қилинмоқда.
Бундан ташқари, полиция бош вазирни австралиялик миллиардер Жеймс Пэкер билан иш бўйича фирибгарликда ва ўз мажбуриятларини бузганликда ҳам гумон қилмоқда.
Шунингдек, хабар қилинишича, Исроил бош вазири Исроил миллий кундалик газетаси "Едиот ахронот" (Сўнгги хабарлар) ноширидан Исроил расмийлари фаолиятини ижобий ёритиб беришни сўраган – эвазига газетанинг бевосита рақиби «Исраэль хайом»ни жиловлашда ёрдам беришни ваъда қилган. Полиция бу ишда «Едиот ахронот» муҳаррири Арнон Мозес ҳам айбланиши керак, деб ҳисоблайди.
Агар судда Нетаняху айбдор деб топилса, у 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Аммо бош вазир ўзининг айбсизлигини айтиб, ҳар учала модда бўйича айбловларни рад этади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase