Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар рекламасини тарғиб қилган Telegram каналлар блокланди
АОКА Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати билан ҳамкорликда гиёҳванд моддалар рекламаси жойлаштирилган манзил ҳақида хабар қилувчи Telegram ботига келиб тушган маълумотларга асосланиб, 50 дан ортиқ ресурс фаолияти тўхтатилди. Бу ҳақда АОКА Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкент вилоятида 111 та коррупцион ҳолат аниқланди
Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимлиги фаолиятида 111 та коррупцион хатар аниқланган. Буларнинг аксарияти қурилиш, ер ажратиш, давлат мулкини хусусийлаштириш ва бошқа соҳалар ҳиссасига тўғри келади.
Коррупция туфайли 34 нафар масъул мансабдор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Бугун, 15 апрель куни АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда маълум қилинишича, халқ таълими тизимида 78 млрд сўмлик молиявий камчиликлар, ноқонуний ўзлаштиришлар аниқланган. Шу билан бирга, 34 нафар мансабдор лавозимидан озод этилган.