Ислом (875)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
Энди, Ислом динининг қулчиликка бўлган муносабати ҳақида қисқача тўхталиб ўтайлик. Аллоҳ таоло ер юзини Ислом нури ила мунаввар қилган пайтда бутун дунё бўйлаб қулчилик кенг қулоч ёзган эди. Инсонлар бир-бирларини қул қилиб сотиш, ишлатиш ва бошқа мақсадларда фойдаланишни авж олдирган бир пайт эди.
Швейцариялик олим Адам Мецнинг (1869—1917 йиллар) “Исломий Уйғониш" асари ҳижрий III-IV (милодий IХ-Х) асрларда Араб халифотининг тарихи ва маданиятига бағишланган. Муаллиф мазкур даврга оид юзлаб манбапарни ўрганиб чикиб, улардан ўша замонларни тарихий-маданий жиҳатдан таърифлаш имконини берувчи жаъмики маълумотларни ажратиб-саралаб олган ва шу тариқа ушбу асрларда Араблар салтанатининг маънавий-маърифий тараққиётини минглаб далиллар воситасида намоён этадиган шундай бир мажмуа яратганки, ундан кейин ижод қилган барча шарқшунос олимлар унда келтирилган тарихий далиллардан бирон-бир даражада фойдаланишган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломи Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли-сифати (бу): Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир” (Муҳаммад, 15).
Насронийликда жонли мавжудотларни фотосуратга олиш масаласига анча мойиллик билан қаралади: Патриарх ва Папа фотосуратлари ҳамма жойда сотилади, ҳатто насронийлар чўқинадиган иконалар ҳам фототасвир ёрдамида ишланяпти. Ҳиндикийлик ва буддавийлик ҳам фотосурат олишга ҳеч қандай тўсиқ қўймайди.
Ислом таъқиқлаган ишлардан бири солиҳ инсонларни ортиқча мақташдир. Баъзилар Ийсо алайҳиссаломни шу қадар мақтадиларки, унинг Аллоҳнинг ўғли, Учтанинг учинчиси, деб қабул қилдилар. Баъзилар эса, Аллоҳ таоло Марямнинг ўғли Ийсо, дедилар. Бошқа бировлар олимлар ва руҳонийларни ортиқча кўтар-кўтар қилдилар. Аллоҳ таоло шунинг учун ҳам аҳли китобни бу йўлдан қайтарди:
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар.
106–Биз жамоатни ҳақ ва тўғри деб, тафриқани тойилиш ва азоб, деб биламиз.
Юртдошларимиз ҳар йили Рамазон ойини хурсандчилик билан кутиб олганлари каби бу ойнинг охирги ўн кунлигини ҳам орзиқиб кутадилар. Чунки охирги ўн кунликда минг ойдан ҳам яхши, дуолар ижобат бўладиган барокатли Қадр кечаси бор. Бу кеча ҳақида Қуръони каримда бутун бошли “Қадр” сураси нозил бўлган:
4. «Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
«Ухдуд»–ерда ковланган узун-узун чуқурдир. Ухдуд эгалари кофирлар бўлиб, мўминларни Аллоҳга ишонганлари учун олов ёниб турган ухдудларга–чуқурларга ташлаб азоблаб ўлдирганлар. Ухдуд нима эканлигини кейинги оят тушунтиради.
Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бири ёлғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлиб, охиратни унутган инсоният бу дунёдаги беш кунлик ҳаёт учун охиратдаги абадий ҳаётини куйдирмоқда.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, (бузуқ ниятлардан) бехабар, покиза, мўмина аёлларни бадном қиладиган кимсалар дунёда ҳам, охиратда ҳам лаънатга дучор бўладилар. Улар учун улуғ азоб бордир. У Кун (қиёмат)да қилиб ўтган (бўҳтонлари) сабабли уларнинг тиллари ҳам, қўлу оёқлари ҳам ўзларининг зиёнларига гувоҳлик берур» (Нур сураси, 23–24).
«…Ҳақиқатни айтганда, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақийм ҳидоятдадирлар. Бир юртда улардан қай бирларининг мазҳаби тарқалган бўлса ва унинг уламолари кўп бўлса, оммий – ижтиҳод даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Унга ўз юртида кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабга эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди. Буни яхши англаб олинг. Иншааллоҳ, ҳақиқат бундан бошқада эмас.
Имомлик шартлари ҳақида келган барча далил ва ҳужжатларни ўрганиб ва уларни керакли қоидаларга солиб чиққан уламоларимиз имомлик тўғри бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши керак деганлар: