Ислом (872)
«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)
Подкатегории
«Ёмон олимлар» деганда, «дунё неъматларидан завқланиш, дунё аҳли ёнида каттароқ мартаба, мансабга ўтириш» мақсадида илм олган кишиларни назарда тутганмиз.
Аллоҳ Расули буюрадилар:
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларининг бири бидъат ҳисобланади. «Бидъат» сўзи луғатда “бир нарсани янгитдан пайдо қилиш” маъносини англатади.
Кофирга жаноза ўқилмайди. Зеро, Аллоҳ таоло бундай деган: «Ва ҳеч қачон улардан ўлган бирортасига ҳам (жаноза) намоз ўқима, қабри устида турма. Чунки улар Аллоҳга ва Расулига куфр келтирдилар» (Тавба сураси, 84-оят).
Имомга луқма бериш деганда, намоз қироатида тўхтаб қолган имомга иқтидо қилувчилардан бирининг овоз бериб ўша келомни айтиб юбориш билан ёрдам бериши тушунилади. Арабчада бу иш «фатҳ», яъни, «очиш» дейилади. Худди имом учун оятни ўқиш қулфланиб қолгану луқма берган одам уни очиб юборганидек. Аслида ҳам шундай.
Баъзи бир чаласавод кишилар «Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади», деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса, ҳеч бир замонда илм ўз эгасини худосизликка олиб бормаган. Ҳақиқий олим тўғри илмий ишлар олиб боргани сайин ўзи чексиз бир оламда яшаётганини билади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Биринчи муҳожира аёлларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Аллоҳ «Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар» оятини нозил қилиши билан дарҳол миртларини йиртиб, рўмол қилиб ўрадилар». Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилганлар.
Динда ғулувга кетиш оқибатида асримизнинг долзарб масаласига айланган муаммолардан бири мусулмонларни «кофир» деб фатво чиқаришнинг кўпайганидир. Бу масала кейин чиққан масалалардандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида бирор кишини кофир деб ҳукм чиқарилганини ҳеч ким билмайди. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мусулмонларни бу ишдан қаттиқ қайтарар эдилар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг амри келгунча уларга уларни хорлаганлар зарар етказа олмаслар», дедилар». Термизий, Абу Довуд ва Муслим ривоят қилишган.
Қуръони Каримда шундай марҳамат этилади: «Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар» (Бақара сураси, 102-оят).
Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган «Добба» - жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло: «Қачонки, уларнинг бошига сўз(ланган азоб) тушганида Биз улар учун ердан бир добба - жонивор чиқарамиз. У уларга, албатта, одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради» (82-оят), деб марҳамат қилган.
«Мутақо» асарида шундай ёзилади: «Маҳдийнинг чиқиши ҳақида саҳиҳ ҳадислар бор. Уларни Аҳмад, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилганлар. Масалан, Ибн Масъуддан ривоят этилган маъруф ҳадис:
Залолатга кетган фирқалар ваҳийга иймон келтиришда икки хил йўл тутганлар:
1. Табдил тариқаси. 2. Тажҳил тариқаси.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабрни бўр билан сувашни, унинг устига ўтиришни ва унинг устига бино қуришни наҳйи қилганлар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.