close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ёмон олимларнинг жазоси

«Ёмон олимлар» деганда, «дунё неъматларидан завқланиш, дунё аҳли ёнида каттароқ мартаба, мансабга ўтириш» мақсадида илм олган кишиларни назарда тутганмиз.
Аллоҳ Расули буюрадилар:

— Қиёмат куни энг қаттиқ жазо оладиган кимса шундай олимки, Аллоҳ уни илмидан фойдалантирмайди.
— Илмига амал қилмаган киши олим бўлолмайди.
Икки илм бор:
1.    Тилдаги илм. Бу, Аллоҳнинг мавжудотларга юклаган ҳужжати, далилидир.
2.    Қалбдаги илм. Фойдали илм мана шудир.
— Охир замонда жоҳил обидлар (ибодат қилувчилар) ва фосиқ (фисқ-фужур билан шуғулланувчи) олимлар бўлади.
— Олимлар қаршисида мақтаниш (ғурурланиш) ва жоҳиллар билан баҳслашиш ва инсонларнинг обрў-эътиборида бўлиш учун илм олманг. Ким шундай ниятда таҳсил олса, унинг жойи жаҳаннамдир.
— Ким илмини яширса (бошқаларга ўргатмаса), Аллоҳ уни олов тизгин билан тизгинлайди. Эй умматим ва асҳобим, мен сизнинг бошингизга келадиган дажжолдан бошқа бир нарсадан қўрқаман ва ундан дажжолга нисбатан кўпроқ қўрқаман!
— Нимайкан у дажжолдан бошқа нарса? — деб сўрашди йиғилганлар:
Буюрдилар:
— Тўғри йўлдан оздирувчи йўлбошчилар!..
— Кимнинг илми ортса-ю, ҳидояти ортмаса, унинг фақат Аллоҳдан узоқлиги ортади.
Ҳз. Исо дерки:
— Тун қоронғилигида ўзингиз ҳам йўлни аниқ кўрмаётган бўлсангиз, кетаётганларга уни қандай таърифлайсиз?
Бу ва бунга ўхшаш хабарлар илмдан келадиган таҳлика (яъни илмнинг масъулияти) катталигини кўрсатади. Чунки олим ё абадий фалокатга, ё абадий саодатга урилади. Яъни илми билан ё абадий саодатга эришади ё абадий фалокат остида қолади. Агар олим илмни чуқур эгаллаш билан саодатга эришолмаса, у ўзига ўзи тани соғдиқ-хотиржамликни ҳаром қилган бўлади.
Ҳз. Умар шундай дейди:
— Мен ҳаммасидан ҳам бу умматнинг бошига мунофиқ-олим келишидан кўпроқ қўрқаман.
Йиғилганлар сўрашади:
— Мунофиқ олим қандай бўлади?
Жавоб беради:
— Тили олим, қалби жоҳил; илмига амал қилмайди!
Бу мавзуда баъзи олимларнинг сўзлари:
Ҳасан Басрий:
— Олимларнинг илмини, файласуфларнинг назарияларини тўплаб, амалда нодон даражасида иш кўрувчилардан бўлма!
Бир киши, Аллоҳ рози бўлгур Абу Ҳурайрага шундай деди:
— Мен илм ўрганмоқчиман, лекин уни зое қилишдан кўрқаётирман!
Абу Ҳурайра шу жавобни берди:
— Илмини ташлаб кегиш билан уни бир-биридан фарқи оздир (яьни илмни ўрганмаслик ҳам, ўрганган илмни зое этиш ҳам бир хил даражада айблардир).
Иброҳим ибн Убайдадан сўрадилар:
— Энг кўп пушмонлик ҳис қиладиган инсон ким? (Инсонларнинг энг кўп пушаймон бўладигани ким?)
Жавоб берди:
— Бу дунёда илмига амал қилмаган олимлар.
Халил Ибн Аҳмад:
— Инсонлар тўртга бўлинади:
Биринчиси: Билади. Билишини ҳам билади. Бу, олим. Унга эргашинг.
Иккинчиси: Билади. Лекин билишини билмайди, билганидан хабари йўқ. Бу, уйқуда. Уни уйғотинг.
Учинчиси: Билмайди. Лекин билмаслигини билади. Билмаслигини фарқлайди. Бу, иршодга муҳтож. Уни иршод қилинг.
Тўртинчиси: Билмайди. Билмаслигини ҳам билмайди. Ўзини аллома ҳисоблайди. Бу, жоҳил. Ундан қочинг.
Суфён Саврий:
— Илм амални чақиради. Агар ижобат этса, илм қолади. Ижобат этмаса, илм кетиб қолади.
Ибн Муборак:
— Киши илм ўрганишда давом этаётган паллада олимдир. Олим бўлдим, энди бас, деб хулоса чиқарган чоғидан бошлаб жоҳилдир.
Фузайл ибн Иъёз:
Кишилар орасида уч хилига кўпроқ ачинаман:
1 — Олдин халқининг йўлбошчиси бўлиб, кейин хор бўлган кишига.
2.    — Олдин бой, кейин фақир бўлган кишига.
3.    - ДУНЁ ЎЙИНЧОҚ ҚИЛИБ ЎЙНАГАН ОЛИМГА.
Ҳасан Басрий:
— Олимларнинг жазоси, қалбларининг ўлганидир. Қалбнинг ўлиши эса, илми ва уҳравий амаллари бўла туриб, дунёвий ниятлар кетида юрганидир.
— Ҳайронман, хато йўлга ҳидоятни сотганларга! Дини бўла туриб дунёсини сотиб олган кишиларга янада ҳайронман. Бу иккисидан ҳам бешбаттар ҳайрон қиладигани эса динини ҳам, дунёсини ҳам сотганлардир...
Пайғамбаримиз буюрдилар:
— Олимга қанчалик кўп азоб берилса ҳам, жаҳаннам аҳли бу азоблар шиддатини орттириши учун яна унинг атрофида айланишади.
Пайғамбаримиз бу ерда фожир-фосиқ олимни назарда тутганлар.
Усома ибн Зайд ривоят қилади:
Расулуллоҳдан эшитганман, шундай дегандилар:
— Қиёмат куни олимни олиб келиб, дўзахга улоқтирадилар. Ичаклари ташқарига пириллаб чиқади. Мушук ўз думининг кетидан қувиб айлангандай, олим ичаклари кетидан айланади. Жаҳаннам аҳли унинг атрофига тўпланади. Ундан сўрадилар:
— Сенга нима бўлди?
У жавоб беради:
— Дунёда мен яхши ишлар қилишни амр этардим, аммо ўзим яхши иш қилмасдим. Гуноҳдан ҳам қайтарардим-у, лекип ўзим гуноҳ қилаверардим.
Олим азобининг устма-устлигига сабаб, ҳақни била туриб Аллоҳга исён қилганлиги, Унинг амрларига қарши чиққанлигидир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ буюради:
— Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар. Ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз.
Чунки мунофиқлар билганлари ҳолда инкор этадилар. Аллоҳ буюради:
— Биз китоб ато этган кимсалар (яҳудий ва насронийлар) Уни (Муҳаммад пайгамбарни) ўз фарзандларини таниган каби танийдирлар. (Яъни ўзларининг илоҳий Китобларида у ҳақда ўқиганлар). Ва албатта улардан бир гуруҳи билганларн ҳолда ҳақиқатни беркитадилар.
— ... бас, қачонки уларга ўзлари билгап нарса (Қуръон) келганда унга кофир бўлдилар. Кофирларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай.
Яна Аллоҳ, Балъом бин Боура қиссасида буюрди:
— (Эй, Муҳаммад) уларга (яҳудийларга) бир кимсанинг хабарини тиловат қилинг — у кимсага оятларимизни билдирган эдик. Бас, у ўша оятларимнздан четлангач (яъни уларга амал қилмагач), уни шайтон эргаштириб кетиб, йўлдап озгувчилардан бўлиб қолди.
Ниҳоят Аллоҳ у ҳақда буюрди:
— Бас, унпиг мисоли худдн бир итга ўхшайдики, уни ҳайдасанг ҳам тилини осилтириб тураверади, ёки (ўз ҳолига) қўйсанг ҳам тилини осилтириб тураверади.
Фожир-фосиқ олим ҳам шундай. Чунки Балъом, Аллоҳнинг китобини яхши биларди. Олим эди. Шундай бўла туриб нафсоний орзуларига эргашди. Шунда қалб (ит)га ўхшатилди. Оягнинг аниқ шарҳи шундай:
— У Аллоҳнинг китобини билган бўлса-да, билмаган бўлса-да, аҳамияти йўқ. У нафсоний орзуларга эргашаверади.
Исо алайҳиссалом шундай дейди:
—    Ёмон олим, дарё оғзига туриб қолган ва унинг йўлини тўсиб қўйган қояга ўхшайди. На ўзи ичади, на экин-тикин суғоргани сувни қўйиб юборади!

Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
“Мукошафат ул-қулуб” китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Бу бўлимдаги бошқа мақолалар: « Бидъат Ҳақ билан ботилни аралаштирмоқ »
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase