Уламоларимизга қандай муомала қилишимиз керак?
Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9) “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11) “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”. (Фотир сураси, 28)
Францияда ислом уламолари икки ўт орасида қолди
Франция мусулмонлар эътиқоди бўйича Кенгаш (CFCM) вакиллари шу ҳафта мамлакат имомларининг "республика қадриятлар устави"га содиқлигини тасдиқлаш учун президент Макрон билан учрашиши керак. Франция ҳукумати 9 мусулмон ташкилотини ифодаловчи Кенгашнинг диний арбоблар республика қадриятларига ишониш, "сиёсий Ислом" ни инкор этиш ва ташқи таъсирга йўл қўймаслик ҳақидаги матнни имзолашни талаб қилмоқда.
Уламоларга эргашиш
Сўнги вақтларда уламоларимизга тош отиш, уларнинг амалларини танқид қилиш кўпайиб кетди. Эҳтимол уларнинг қандайдир камчиликлари бордир, лекин бу дегани уламоларимиз, имомларимизни бемалол тошдан ҳам оғир бўлган сўзлар билан ўққа тутиш мумкин дегани эмас... (Ўзларидан олим, уламо ясаб, ўртага чиқиб олиб ўзларининг ғараз манфаатлари учун жамоатга тафриқа солаётганлар уламолар эмаслар)
Ким ўтган уламолар ҳақида ёмон сўз айтса, у мусулмонлар йўлидан чиққандир
Аввал ўтган уламолар ва улардан кейин келганлар аҳли хайр ва асардирлар. Аҳли фиқҳ ва назардирлар. Фақат гўзал зикр ила эсланурлар. Ким уларни ёмонлик ила эсласа йўлдан озган бўлибдир.
Уламоларимизга қандай муомала қилишимиз керак?
Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9)
“Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11)
“Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”. (Фотир сураси, 28)
Дин ишлари бўйича қўмита: Уламоларга тош отмайлик!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўнг одамларни ҳаққа чақирадиган, билимсизларга таълим берадиган, адашганларни йўлга соладиган ва халқ орасида бидъатлар тарқалишининг олдини оладиган зотлар уламолардир. Аллоҳ таоло бундай дейди: “Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умид қиладиган киши (билан бошқалар баробарми?!) Айтинг: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлурми?!” Дарҳақиқат, фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар” (Зумар, 9).
Олимларни обрўсизлантириш режалаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда
Охирги пайтларда аҳли илмларни обрўсизлантиришга ҳар тарафдан турли кўринишдаги уринишлар авж олди. Бу ҳолат бутун дунё бўйлаб кузатилмоқда. Бу ҳолат араб оламида ҳам бор. Афтидан, бу иш атайин, режали қилинаётир. Ахборот уруши ичида бундай режани амалга ошириш анча осон кечмоқда.
Ҳиндистон уламолари Кашмирни Ҳиндистоннинг бир қисми деб айтмоқдалар
«Жамият ул-уламо-и Ҳинд» ташкилоти – ҳинд уламолари жамияти қабул қилган расмий резолюцияга кўра, Кашмир мамлакатнинг «ажралмас қисми» ҳисобланади, шунингдек, ушбу минтақа аҳолисининг фаровонлиги Ҳиндистон билан интеграциядан иборат.
Динингизни сотманг!
Ҳозирги ҳаёт бизга ташлаётган энг хавфли нарсаларидан асосийсилардан бири эътиқодларимизда муросага бориш васвасаси ҳисобланади. Инсон унинг ҳаётида энг муҳим нарса борлиги ҳақида унутгандан сўнг бу муҳим нарсани қандайдир дунёвий неъматлар (мансаб, лавозим) учун (диний манфаат, позицияни) сотиш унинг учун осон бўлади. Бундай киши Аллоҳ олдида энг омадсиз киши бўлади.
«Армия хизматидан бўйин товлаш – гуноҳ» дейди Тожикистон уламолари
Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатнинг ёш фуқароларини ҳарбий хизматдан бўйин товламасликка даъват қилди, давлат олдидаги ушбу бурчдан бўйин товлашни эса гуноҳ деб атади. Ислом марказининг сайтида эълон қилинган баёнот республикада бошланган баҳорги чақирув кампанияси давомида қилинди, дея хабар беради «Азия-Плюс».