close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Абу Муслим

Абу Муслим

Сайт номи: http://www.islamonline.uz
20.03.2021 14:41

Анқара Европа Кенгашининг аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича Истамбул конвенциясидан чиқди, деб ёзади Туркиянинг Rеsmi Gazete расмий ҳукумати газетаси.

20.03.2021 00:20

Ижтимоий дарвини́зм (социа́л-дарвини́зм) – социологик назария бўлиб, унга кўра Чарльз Дарвин томонидан аниқланган табиатда яшаш учун кураш ва табиий танлов қонуниятлари, жумладан, инсоний жамиятда ҳам қўлланмоқда.

19.03.2021 16:24

Қозоғистон президенти парламентга чет эл фуқароларига ер сотиш ва ижарага беришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини йўллади. Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Твиттер саҳифасида, қоунунчилик ташаббусидан фойдаланган ҳолда, чел эл фуқароларига ер сотиш ва ижарага беришни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

19.03.2021 15:36

 Душанбе шаҳрининг марказий майдони қадимий Наврўз муносабатида Миллий янги йил -яъни Наврўз рамзлари билан безатилди.  Маҳаллий бизнесменлар ташаббуси ва сармояси билан Тожикистон пойтахтидаги Душанбе майдонидда  ушбу қадимий "байрам"нинг  30 метрлик буғдой униб чиқиши ва бошқа хусусиятларидан иборат рамзлари жойлаштирилди.

19.03.2021 15:13

Америка президенти хорижий ҳарбийлар Доха келишувига биноан Афғонистонни тарк этишмайди,-деб айтди. Тулу Нюз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Америка президенти Жо Байден Доха келишуви қайта кўриб чиқилиши керак ва НАТО ва америкалик ҳарбийлар Афғонистонда қолишни давом этади,-деб айтди.

19.03.2021 14:42

Замонамизнинг энг машҳур тафсирларидан бўлган “Софвату тафосир” ва 50 дан ортиқ китоблар муаллифи шайх Муҳаммад Али ибн Жамил ас-Собуний ал-Ҳалабий Истанбул яқинидаги Ялоқо шаҳрида Ҳақ раҳматига сазовор бўлди. Ўзидан минглаб шогирдлар ва ҳофизи Қуръон фарзандлар қолдирган улуғ олимни Аллоҳ раҳматига олсин!

18.03.2021 19:12

Уйғурлар геноциди бирин-кетин Ғарб мамлакати томонидан тан олиниши фонида Туркия парламентининг уни тан олишдан воз кечиши - ачинарли, аммо кутилган янгиликдир.

18.03.2021 17:59

Диний ҳуқуқларнинг бузилишини ёритиб борадиган «Forum 18» ташкилоти Туркманистонда диндорларни ҳибсга олиш ва қўрқитиш амалиёти давом етаётгани ҳақида маълумот беради, тегишли расмийлар эса таъқиб сабабларини тушунтиришдан бош тортади.

18.03.2021 17:38

Италия Европада коронавирусдан ўлганлар сони бўйича Буюк Британиядан кейин иккинчи ўринда - пандемия бир йилда 103000 дан ортиқ италияликларнинг ҳаётига зомин бўлди. Бир йил олдин Бергамодаги шифокорлар ёрдамга чақирганди. Ломбардиядаги ушбу шаҳар шифохоналаридаги вазият қисқа фурсат енгилликдан сўнг жуда кескинлигича қолмоқда, дея хабар бермоқда Euronews.

17.03.2021 21:13

АҚШ Президенти Джо Байден ABC телекомпанияси журналисти Джордж Стефанопулосга берган интервью вақтида Россия президенти Владимир Путинни "қотил" деб ҳисоблайсизми деган саволга ижобий жавоб қайтарди.

16.03.2021 20:00

Бошқирдистоннинг Абзелил районидан тўққиз нафар имом-хатиб президент Владимир Путинга республикада ваҳҳобийлик ғоялари тарқатилаётганидан шикоят қилишди. Уларнинг фикрига кўра, Бошқирдистон муфтийси Айнур Биргалин «аҳолини ваҳҳобийлаштириш ошкора сиёсати»ни юритмоқда ва маҳаллий анъаналарни ҳурмат қилмаяпти.

16.03.2021 18:49

Афтидан, Рим Папаси қуйидаги ақидага риоя қилиш ниятида: «Гуноҳдан нафратлан, лекин гуноҳкорни яхши кўр». Ватикан бир жинсдаги одамлар ўртасида гомосексуал никоҳ ёки ҳатто фуқаролик «иттифоқ»ларига ўз фотиҳасини беришдан бош тортди. Бироқ, айни пайтда, Папа бу ҳаёт тарзига амал қиладиган одамларга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишга чақирди. CNN учун бу аниқ етарли эмас, канал воқеани «қўлдан чиқарилган имконият»деб билади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase