close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг узлати

Имом Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ жуда фойдали ва нозик китоби - “Сойдул хотир”нинг кўп ўринларида ушбу узлатни назарда тутган:

“Ким фикри жамланиши, қалби ислоҳ бўлишини хоҳласа, ушбу замонда (олтинчи аср, яъни 800 йил олдин) одамларга аралашишдан ҳазир бўлсин! Чунки - олдин салафлар вақтида - жамланиш зикрни манфаатли бўлган нарса узра бўлар эди. Кейин жамланиш зарар берадиган нарсалар узра бўлиб қолди.
Мен нафсимни кўп марта узлат уйида тутиш, ҳимматимни жамлаш ва унда салафлар сийратига назар солишни синаб кўрдим. Узлатда парҳезни, қавмнинг юрган йўлларига назар солишда давони топдим. Давони парҳез билан ишлатиш аралашишдан фойдалидир.
Агар нафсимга одамлар билан бирга ўтириш ва улар билан омматан учрашиш имконини берсам, жамланган қалб бўлинди, ўзим риоя қилаётган нарсамга саросима тушди ва қалбда кўз кўрган нарса мустаҳкамланиб қолди. Қулоғим эшитган нарса ақлда, нафсда эса дунё ҳосил қилишдаги тама ўрнашди. Агар хитоб қилинаётган шахслар ғафлат эгалари бўлса, улар билан бирга ўтириш билан табиат уларнинг табиатларини ўғирлайди.
Қалбни қидиришга одат қилдим, уни топа олмадим. Бу билан ҳозир бўлишни тарк қилдим ва уни йўқотиб қўйдим. Натижада, қалбим ушбу одамлар тўдаси билан бир неча кун учрашган ҳолда қолди, ҳатто нафсу ҳаво билан овуниб қолди. Бузилиш учун бинони кўтаришнинг нима фойдаси бор? Узлатнинг бардавомлиги бино кабидир, салафлар ҳаёт йўлларига назар солиш уни кўтаради. Агар аралашиш пайдо бўлса (нокас одамларга аралашилса) қурилган нарса бир муддат, бир лаҳзада бузилади. Уни тўғрилаш қийин бўлади ва қалб заифлашади.
Ибодат, зоҳидлик ва Охират билан машғул бўлиш буткул одамлардан узилиш билан соф (ҳақиқий) бўлади. Уларни кўрмаслик ва сўзларини эшитмаслик керак. Фақат жума ёки жамоат намозлари каби зарурат бундан мустасно. Ушбу вақтларда улардан сақланиш лозим. Агар уларнинг манфаатларини хоҳлайдиган олим бўлиб, уларга яхши вақтни ваъда берсада, улар билан гаплашишдан сақланади.
Дунёда олимнинг илм билан ёлғиз қолишидан кўра яхши ҳаёт йўқ. Чунки илм унинг дўсти ва шеригидир.
Ушбу тийилиш билан унинг дини ва дунёси саломат бўлади. Унинг илм билан машғул бўлиши фазилатларга далолат қилади, уни бўстонларга олиб боради. Узлат билан шайтон, султон ва авомдан саломат бўлади. Лекин бу фақат олим учун тўғри бўлади. Жоҳил узлат қилса, илмдан маҳрум бўлади ва хавотирда қолади. Илм билан диннинг асли тўғри бўладиган қанча-қанча узлатлар қўлдан бой берилди ва қанча-қанча динни ҳалок қиладиган балолар пайдо бўлди. Албатта, олимнинг ёмонликдан узлат қилишининг ўзи кифоядир”.

Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тазкия
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase