Абу Муслим
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши биродарини кофирга чиқарса, албатта, иккисидан бири куфрга дучор бўлади», дедилар».
Шарҳ: (боа) сўзи «қайтиш» маъносини англатади. Бошқа ривоятда унинг ўрнига (ҳора) сўзи ишлатилган. Аслида, унинг маъноси ҳам айнан (боа) сўзининг маъноси билан бир хил. Шунда ҳадиснинг маъноси қуйидагича бўлади: «Қайси киши ўзининг мўмин биродарини кофир деса, ўзи ёки биродари кофир бўлади».
«Амир Абдулқодир Жазоирда туриб мужоҳид имом Шомил ҳақида эшитган. Имом ҳам у ҳақда эшитиб, ҳурматини изҳор этган. Жисмонан учрашишмаган бўлса-да, жанговар руҳи, илгари сурган ғоялари ва олиб борган сиёсатига кўра иккаласи бир-бирига яқин бўлган».
Атокри Ислом тарихшуноси доктор Али Саллабий
Ҳанафий мазҳабимизда оқувчи қон таҳоратни синдиради. Яъни, қон чиқиб баданнинг таҳорат ёки ғуслда ювиш вожиб бўлган қисмига оқса, таҳорат бузилади. Лекин жароҳат катта бўлиб, чиққан қон ёки йиринг шу жароҳат ичидан ташқарига чиқмаса, таҳорат синмайди. Қон чиқиб, оқмасдан, ўрнида қотиб қолса, таҳорат бузилмайди ("Мухтасарул виқоя" китоби).
Эй солиҳ банда!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам мушриклар билан сулҳ тузишдан аввал Усмон ибн Аффонни бу тўғрисида гаплашиб келиш учун Қурайшнинг олдига юборган эдилар. Қурайш уни бир оз вақт ушлаб турди. Ўшанда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон ўлдирилди деган хабар келган эди. У зот: "Бу қавм билан жанг қилмагунимизча жойимиздан жилмаймиз", дедилар. Ва одамларни байъатга чақирдилар. Ана шу ердаги бир дарахт остида бўлиб ўтган бу байъат Ризвон байъати деб номланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларнинг қўлларини бирма-бир олар эканлар, улар билан бирга сабот билан туришга, ортга қайтмасликка байъатлашар эдилар. Байъат охирида у зот ўнг қўллари билан чап қўлларини ушлаб: "Бу Усмон тарафидан", дедилар. Байъат ниҳоясига етгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга Усмон розияллоҳу анҳунинг ўлганлиги ҳақидаги хабар ёлғонлиги маълум бўлди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан ҳар бирингизга жиндан бўлган ҳамроҳ ва фариштадан бўлган бир ҳамроҳ бўлади», дедилар. Саҳобалар: «Эй Расулуллоҳ, сизда ҳам бўладими?» деб сўрашди. У зот: «Менда ҳам бор, лекин Аллоҳ таоло жиннинг устидан менга кўмак беради. Шунинг натижасида у менга тобе бўлади. У мени фақат яхшиликка буюради», дедилар (Имом Муслим ривоят қилган).
90-йилларда Тимур Мясников Тожикистондаги фуқаролар урушида ва Россия Қуролли Кучларининг Косоводаги ҳарбий амалиётида қатнашган. Сўнгги икки йил давомида Украинада бўлган.
Крокус Сити Холлда содир этилган теракт вақтида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги (собиқ ГРУ) Бош штаби Бош бошқармаси полковниги Тимур Мясников, дея хабар бермоқда База.
Тўрт ёшли Сежа Жунайд Исроилнинг эксклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагеридаги уйлардан бирига ҳужуми пайтида юзи ва танаси чуқур куйган
Равил Ғайнутдин Ислом Халилов ва Артём Донсковни "Буюк хизматлари учун" медали билан мукофотлади.
Юнонистон матбуотидаги охирги таҳлилларда Ғарбнинг Россияга қарши сиёсати Туркияни супер кучга айлантиргани билдирилди.
Эй солиҳ одам! Сен шуни билки, Ҳақ таолога ибодат ва тоатда риё қилиш энг катта гуноҳи кабиралардандир, ҳатто ширкка яқиндир. Риё ибодат қилувчининг кўнгли одамларнинг бундан хабардор бўлишларини, ибодат қилаётганини кўришларини исташидир. Бундан ёмон иллат йўқки, банданинг мақсади Яратганга ибодат эмас, одамларнинг мақташлари бўлсин. Риёда Аллоҳга ибодат қилиш мақсади бўлса ҳам, ширк ҳисобланади. Негаки, у Аллоҳга ўртоқ қўшяпти (Аллоҳ бундан асрасин). Қуръони Каримда бундай дейилади:
Намознинг қиёмида оёқлар орасини ҳаддан ошиқ очиб туриш ҳам ватанимиз мустақиллигидан кейин пайдо бўлган ихтилофлардан бири. Табиийки, бир қарашда кибру ҳавони ифодаловчи оёқлар орасини кенг очиб туриш, кўпчиликка эриш туюлади, ҳатто ёши улуғ отахонлар ёшларга танбеҳ ҳам беришади. Лекин бу гапларнинг таъсири сезилмайди. Ўзларича далилларни келтириб, қилаётган амалларини суннатга мувофиқ эканини даъво қиладилар.