ЮНЕСКО бир қатор мусулмон давлатлар ва Европа мамлакатлари қўллаб-қувватлаши билан 2021 йилни Ислом дунёсининг бир қатор арбоблари номи билан аташни эълон қилди, деб маълум қилади FIB Haber сайти. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 40-сессияси қарори билан 2021 йил Ислом дунёсининг бир қатор арбоблари номи билан аталадиган бўлди.
2022 йил Пекинда қишки Олимпиада ва Параолимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. 180 та инсон ҳуқуқлари ташкилотини ўз ичига олган коалиция уйғур мусулмонлари ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ва уларга қарши оммавий репрессияларга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратиш мақсадида ушбу спорт тадбирларини бойкот қилиш таклифи билан чиқди, дея хабар бермоқда «Лента.ру».
Саудия Арабистони ҳукумати кироллик ҳудудига коронавирус билан, айниқса, унинг янги ва хавфлироқ мутациялари билан боғлиқ ҳолат жиддий бўлган қатор мамлакатлардан киришни тақиқлаб қўйди.
"Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқувчилар мусулмонлар жамоасининг препарат ҳалоллиги билан боғлиқ сўровига жавобан, унинг шариат қонунларига тўла мос келишига ишонтириб айтмоқда. Бу ҳақида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси раҳбари муовини муфтий Илдар Аляутдиновга таяниб, "РИА Новости" хабар бермоқда.
Усмон мусҳафи ― Қуръоннинг энг қадимий қўлёзма нусхаси, антиквар факсимиле кўринишида, Санкт-Петербургдан Чеченистон Республикаси маданият вазирининг биринчи муовини Ойша Қодированинг ташаббуси билан қайта қурилиши режалаштирилган Грознийдаги «Қуръон музейи»га берилади.
Буюк Британияда масжидларидан бири коронавирус пандемияси оқибатида ўз жамоасининг ярмидан маҳрум бўлди. Ланкаширдаги Нельсон шаҳри Гаусия масжиди имоми қори Халид Маҳмуд қандай қилиб хавфли вирус масжид раҳбарияти ходимларининг умрига зомин бўлгани ҳақида гапириб берди.
Франция ҳукумати аудиторларга Меҳнат кодекси моддаларининг бузилгани баҳонаси остида мусулмонларга тегишли корхоналарни ёпиш учун «асос топиш»ни топширди. Бу ҳақида Mediapart нашри хабар қилади. 2020 йилнинг январида ташкил қилинган Франция ИИВ ҳузуридаги сепаратизмга қарши кураш бўйича бўлинма (CLIR) бугунги кунгача мамлакатнинг турли шаҳарларидаги компанияларда 18 мингдан ортиқ текширувлар ўтказди. Ҳозирда мусулмонларга тегишли бўлган 400 дан ортиқ компания ёпилган.
Мьянма ҳарбийлари тонгги рейдлар давомида Аунг Сан Су Чжи ва бошқа мансабдор ҳукумат амалдорларини ҳибсга олгач, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишди ва ҳарбий тўнтариш уюштиришди. Бу ҳукмрон партия ғолиб чиққан ноябрдаги сайловлар натижалари бўйича кесинлик кучайганидан бир неча кун ўтиб рўй берди.
Сўнгги пайтларда баъзи мусулмонлар орасида уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак, озиқ-овқат, девор, ҳатто ўз баданига Қуръон оятлари ва дуоларни ёзиш урф бўлиб қолди. Бу амалиётга қанчалик рухсат берилганини Ислом нуқтаи назаридан таҳлил қиламиз.
Одамларни уларнинг характерига хос жиҳатлар бўйича ва уларнинг ҳаракатларини яхшироқ тушунишни ҳисобга олган ҳолда гуруҳларга ажратиш мумкинлиги аллақачон қайд этилган. Гиппократ темпераментнинг тўрт турини: холерик, флегматик, сангвиник ва меланхоликларни ажратиб кўрсатган бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум характер хусусиятларига эга. Бу тасниф (маълум ўзгаришлар билан) ҳозирги кунгача сақланиб қолган.
Мусулмонлар учун бу ҳақида XX асрдан бошлаб гапирилаётган, ислом умматида давом этаётган, аммо унинг илдизлари узоқ асрларга бориб тақаладиган инқироздан кўра долзарб ва оғриқли мавзу бўлмаса керак. Бу инқироз кўп омилли ва баъзи маънода ҳатто тизимли эканлиги кўриниб турибди.
Бахтга қарши, унинг номи бизнинг мамлакатимиз билан ҳам боғлиқ бўлган Карл Маркс 1883 йилнинг 14 март куни Лондонда, креслода ўтирган ҳолда ҳаётдан кўз юмди. Германияда туғилиб ўсган ва СССРда машхур бўлган сиёсий арбобни бавосил, муттасил чипқон чиқавериши, қайт қилиш ва жигар касаллиги адо қилди.