Консерватив табақа вакили Иброҳим Раисий сешанба куни даҳшатли иқтисодий инқироздан қочиш умидлари, жаҳон кучлари билан ядровий битимни қайта тиклашга боғлиқ бўлган мамлакат саналган Эрон президенти сифатида инугурация қилинди.
Туркия мана бир ҳафтадан бери унинг жанубий минтақаларига катта талофат етказган ўрмон ёнғинларига қарши билан курашиб, бу борада нисбатан олганда муваффақиятга эришмоқда.
Ливиянинг собиқ кўп йиллик етакчиси Муаммар Қаддафийнинг ўғли, қирқ тўққиз ёшли Саиф ал-Ислом, отасининг "Яшиллар ҳаракати" сиёсий кучларини қайта ташкил этиш билан шуғулланяпти ва Ливияга раҳбарлик қилиш истагини яширмаяпти.
Эронда энг юқори мартабали ва энг машҳур сунний Имом Мавлавий Абдулҳамид Исмоилзахий қўшни мамлакатлар ва Форс кўрфази минтақасидаги бир хил этник гуруҳлар «яхшироқ яшаётгани»ни айтиб, Эрондаги озчиликларнинг умумий аҳволидан ташвиш билдирди.
Аллоҳ жалла шаънуҳу «Жумуъа» сурасида: «Эй, иймон келтирганлар! Қачон жумъа куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган (9-оят).
Ушбу ояти карима Жумъа намозининг фарзлигини баён қилувчи оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким хилоф қилмайди.
АҚШ божхона-чегара хизмати Панама байроғи остидаги кемага шу ойнинг бошида унинг бортида инвазив ҳашаротлар топилганидан кейин дарҳол АҚШ сувларини тарк этишни буюрди.
Германия респираторли-синцитиал вирус (RSV) тез тарқалаётгани ҳақида огоҳлантиради, немис шифокорларининг сўзларига кўра, у «Covid дан кўра хавфлироқ».
Коронавируснинг тез эволюция қилиши у инсон организмида мавжуд бўлишга мослашганлигини кўрсатади.
Европа Марказий банки экспертлари Рур университети (Германия) олимлари билан ҳамкорликда коронавируснинг пулларда бир неча соатдан бир неча кунгача яшашини, аммо муайян хавф туғдирмаслигини аниқлади. Бу ҳақида «Популярная механика» нашри ёзади.
Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округининг ҳарбий хизматчилари Ўзбекистонга етиб келди, дея хабар қилади Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати «Газета.uz» сайтига.
Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилоти (ЖХШТ) мамлакатлари «Чегара-2021» ҳарбий машғулотлар циклини бошладилар. Бу ҳақида "Известия" хабар берди.
Камида иккита асосий дин эсхатологиясига (эсхатология - олам ва инсониятнинг сўнгги тақдири, охират ҳақидаги диний таълимот) кўра, Қиёмат куни вақтнинг тезлашуви билан бирга кузатилади. Бундай белгиларни эса одамлар ўн йилдан бери кузатмоқда. Бироқ шу пайтгача вақт тезлашувининг биологияга таъсирини – яъни бунинг натижасида биологик ёш ўзгариши ёки ўзгармаслигини ҳеч ким алоҳида кўриб чиқмаган.