close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Туркиядаги ёнғинлар: КИП террорчилари ўт қўйганилгини тан олди

Туркия мана бир ҳафтадан бери унинг жанубий минтақаларига катта талофат етказган ўрмон ёнғинларига қарши билан курашиб, бу борада нисбатан олганда муваффақиятга эришмоқда.

Ўрмон ёнғинларининг сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ шубҳалар тобора кўпроқ унинг аъзолари мамлакатнинг олдинги ўрмон ёнғинларининг ортида турган Курдистон ишчилар партияси (КИП) террорчилик гуруҳи билан боғлиқ бўлиб бормоқда. Террорчи гуруҳнинг бир бўлаги ёнғинлар учун жавобгарликни тўғридан-тўғри ўз зиммасига олмади, лекин якшанба куни мамлакатни ўрмонлари ва одамларини ёқиш билан очиқ таҳдид қилди.
Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли якшанба кунги ҳолатга кўра, бутун мамлакат бўйлаб 112 ўрмон ёнғинидан 107 таси назорат остига олинганини маълум қилди. Анталияда зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюрган президент Ражаб Тоййиб Эрдўған ёнғинларнинг эҳтимолий айбдорларини топиш учун кўплаб текширувлар олиб борилаётганини айтди. «Умид қиламизки, бизнинг полиция, жандарм ва разведка бўлинмалари бу борадаги барча белгилар ва маълумотларни таҳлил қилади. Бизни саботаждаги гумонлар ташвишга солмоқда. Агар мамлакатимизга ўт қўйишгача борган хоинлар бўлса, уларни ушлаб, энг оғир жазони бериш бизнинг бурчимиздир», - деди Эрдўған.
У, шунингдек, ўтган йили «террорчи гуруҳ» раҳбарлари қўл остидагиларга ўрмонларни ёқиб юборишни буюрганидан кейин ўрмон ёнғинлари сони ва ўрмон ёнғинларидан зарар кўрган ҳудудлар икки баробар ошганини айтди. Табиийки, Эрдўған КИПни назарда тутган. «Биз террорчи гуруҳларнинг тоғларда ва чегараларимиздан ташқарида бўлишини тугатишга яқин турганимиздек, террористик гуруҳларнинг ячейкаларини ҳам йўқ қилишга қатъий қарор қилдик», деб қўшимча қилди Эрдўған.
Ижтимоий тармоқларда турклар айбни КИП билан боғланган «Олов фарзандлари» ташаббусига зудлик билан ағдардилар. Шуниси эътиборга лойиқки, ғарб мамлакатларидаги КИП тарафдорлари оғзидан кўпик чиқариб, бу тахминни рад эта бошлашди, гўёки, КИП табиат ва умуман тинч хўжалик билан урушмаган, ва умуман, улар экологик онгли йигитлар. Тўғри, уларга КИПнинг узоқ вақтдан бери Туркияда ўрмонларни ёқиб юбориши, Туркия давлатидан "қасос олиш" усули бўлгани, тинч аҳолининг ўлимига ва атроф -муҳитнинг вайрон бўлишига олиб келиши эслатилди. Ва бу ерда, бошқа ҳамма нарсага қўшимча равишда, «Олов фарзандлари»  ўз мамлакатини янги ўт қўйиш билан таҳдид қилган «турк режими бошқа тилни тушунмайди» ва фақат шу йўл билан уни «тиз чўктириш мумкин» каби баёнотлари бор эди.
Бу ўт қўйишлари ортида ҳақиқатда террорчилар турибдими ёки бу шунчаки шов-шувли ҳаракатларни ўзиники қилиб кўрсатишга уринишми, ҳали аниқ эмас.
«1 январдан бошлаб «Олов фарзандлари» эълон қилган 850 та диверсияли воқеадан 400 таси – ҳеч қачон рўй бермаган. Бу уларнинг тарғибот шакли», - деди Туркия ИИВ раҳбари Сулеймана Сойлу ўтган йили. КИП ва унга яқин бўлган гуруҳларнинг алоқадорлиги ҳақида бевосита ва аниқ далиллар ҳозирча йўқ.
Лекин бу ҳолатда, КИПга алоқадор ресурслар ва ижтимоий тармоқлар масъулиятни ўз зиммасига олиши ва ўт қўйишни қўллаб-қувватлаши муҳимроқдир.
Курдистон ишчи партиясининг юқори мартабали аъзоларидан бири Мурат Карайилан аввалги баёнотида ҳам террор ҳужумларида ўт қўйиш усулини олқишлаган. «Икки ёки уч ёш йиғилиб, бирор нарса қилишлари мумкин. Улар «Бизда қурол йўқ» дейишлари мумкин, лекин уларнинг қуроллари зажигалка ва гугуртдир» - деди у. КИПга алоқадор гуруҳ бу таклифларни таҳдидларида деярли сўзма-сўз ишлатган.
КИПнинг яна бир юқори мартабали террорчиси Шемдин Сакик, агар керак бўлса, террорчи гуруҳ ҳам шунга ўхшаш ҳаракатларга ўтишини олдиндан айтган эди. "Агар қуролимиз тугаб қолса, Бодрумга бориб, яхталарини ёқамиз, иссиқхоналарини ёқиш учун Анталияга борамиз, машиналарини ёқиш учун Истанбулга борамиз, Измирда эса ўрмонларимизни ёқамиз", деди у.
Ўтган йилнинг октябрида ҳам Туркиянинг тўрт вилояти Курдистон ишчилар партиясининг табиат нафратига дучор бўлиб, мамлакатнинг турли бурчакларида деярли бир вақтда ёнғинлар ўрмонларни вайрон қилган эди. Туркия ҳукумати жанубдаги Ҳатай вилояти Белен туманида ўрмонларга ўт қўйишда гумон қилинган шахсларни тезда қўлга олди ва тез орада КИП билан боғлиқ террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олди. «Олов фарзандлари» ташаббуси Туркия ўрмонларига қилинган ҳужумларни улуғлаб, ўт бошлаган террорчиларни мақтаган. "Ташаббус" сўнгги йилларда кўплаб ўт қўйишларга сабаб бўлди, бу гуруҳ КИП террорчи ташкилоти билан яқин алоқалари билан маълум. 2019 йил гуруҳ, шунингдек, Туркиянинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва Жанубий вилоятларида ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни бўйнига олиб, давлатга «оловли қасос» эълон қилди.
Ўрмон ёнғинларида КИП иштироки борасидаги шубҳалар якшанба кунги воқеадан сўнг кучайди. Икки гумонланувчи турк аскарлари учун ўқув маркази жойлашган ҳарбий база яқинида бир тупга ўт қўйган. Базани қўриқлаётган аскарлар уларни пайқагач, қочиб кетишди. Базанинг ўт ўчириш бўлими ёнғин базага тарқалмасдан олдин уни ўчиришга эришди. Анадолу агентлиги (АА) келтирган хавфсизлик манбаларининг айтишича, бу базанинг казармалари жойлашган ҳудудни ёқиб юборишга уриниш бўлган. Ўт қўйишга уриниш бўйича тергов очилган.
28 июл куни Анқаранинг Полатли туманида база ҳудудидаги ўтли жойларни ёқиб юборгани учун ҳарбий база яқинида бир гумонланувчи қўлга олинди. У артиллерия офицерлари мактаби жойлашган база яқинидаги девор орқали ўтган. Лекин шу ердан ўтиб кетаётган бир йўловчи ўт ёқишга уринишни пайқаб қолган ва уни ушлаб, полицияга топширган. База ичидаги дарахтларга зарар етказган кичик ёнғин ўчирилди.
Биринчи йирик ёнғинлар ўтган чоршанба куни бошланиб, уларнинг энг каттаси Ўртаер денгизи бўйида жойлашган Анталия вилоятидаги Манавгат шаҳрида бошланган. Ёнғин ҳали ҳам давом этмоқда, чунки самолётлар ва вертолётлар томонидан ёрдам кўрсатилаётган ўт ўчирувчилар асосан қишлоқларда юзлаб уйларни вайрон қилган ёнғинни тўхтатиш учун курашмоқда. Манавгат ва Гундогмуш туманларида жами 13 та ёнғин содир бўлиб, улардан фақат иккитаси ёнишда давом этмоқда.
Ҳудуддаги бошқа шаҳарларга тарқалиш билан таҳдид қилган Газипаша туманидаги ёнғин якшанба куни ўчирилди. Анталиянинг ғарбий қўшниси, машҳур курорт шаҳарчалари ҳам жойлашган Мугла вилоятида саккиз ёнғиндан учтаси Мармарис, Кёйджегиз ва Милас шаҳарларига ҳам зарар етказиб, ҳамон ёнмоқда. Маҳаллий ва хорижий сайёҳлар орасида жуда машҳур бўлган "Турк Ривьераси" дурдонаси Бодрумдаги яна бир йирик ёнғин ҳам тўхтатилди.
Чоршанбадан бошлаб 20 та ёнғин бошланган жанубдаги Адана вилоятида барча ёнғинлар назорат остига олинди, дея маълум қилади расмийлар.
Ёнғинлар назорат остида бўлишига қарамай, аланга ҳали ҳам бутунлай йўқ бўлиб кетмади ва уларга қарши кураш ҳаракатлари вақти-вақти билан аланга олдираётган кучли шамолларнинг таъсири тўсқинлик қиляпти. Энг ҳалокатли ёнғин Анталияда бўлди, бу ерда беш киши, жумладан, икки ўт ўчирувчи тез ёйилган олов ичида қолиб вафот этди. Олтинчи жабрланувчи Мармарисда ўт ўчирувчиларга ёрдам беришга уринаётган йигит бўлиб, у ёнғин бўлаётган ҳудудда мотоцикли бузилиб қолгани ва у ўрмон ёнғини ичида қолганидан сўнг ҳалок бўлди. Якшанба куни ОАВнинг хабар беришича, Манавгатдаги Калемлер қишлоғидаги ёниб кетган уйида бир туркиялик эркак ва унинг немис-турк хотини ҳам ўлик ҳолда топилиб, шаҳардаги ўлим ҳолатлари сони еттитага етди. Ёнғинлар натижасида кўплаб одамлар, айниқса Манавгатда бошпанасиз қолган.
Мамлакат бу жойни "ҳалокат зонаси" деб эълон қилди ва ёнғинлардан зарар кўрган маҳаллий аҳоли учун ёрдам кўрсатиш ва янги уй-жой қуришга ваъда берди. Уларнинг аксарияти уй-жойлари билан бирга чорва молларини йўқотган, асосий даромад манбаи бўлган қишлоқ аҳолиси эди. Жами 42 та қишлоқ кварталлари ёнғинлардан зарар кўрган ва 27 та кварталда мажбурий эвакуация амалга оширилган. Дастлабки ёнғинлар тўртта ҳар хил жойда бошланган Манавгатда тутундан заҳарланиш ва куйиш туфайли 279 нафарга яқин киши шифохонага ётқизилди. Бешинчи куни Манавгатдаги Сирткей ҳудудида ва Гулен тоғининг етакларида кичик ёнғинлар давом этмоқда. Манавгатдаги ёнғиндан энг кўп зарар кўрган қишлоқлардан бири бўлган Калемлерда бульдозерлар якшанба куни бутунлай ёниб кетган ёки ёнғиндан қаттиқ зарар кўрган уйларни буза бошладилар. Маҳаллий аҳоли ёрдам етказиш нуқталари ташкил этилган ҳудуддаги хавфсиз жойларга олиб борилмоқда.
Мармарис ва Кёйджегизда ўт ўчирувчилар шанба кунини ердаги алангага қарши курашиб ўтказдилар, чунки тун уларга ҳаводан туриб ҳаракат қилишга халақит берди. Вертолет ва самолетлар ўз ишини якшанба куни эрталаб давом эттирди. Якшанба куни Мармарисда Озарбайжн томонидан юборилган 100 нафар ўт ўчирувчи маҳаллий ўт ўчирувчиларга ёрдам берди.
Армуталан туманида бошланган ёнғин тез орада сайёҳлар тўла саккизта кварталга тарқалди. Миласдаги ёнғин Бодрумга ҳам ўтди ва Мази туманида эвакуацияга сабабчи бўлди.
Шанба куни Мугла шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида вазир Пакдемирли, намлик 10% га тушиши кутилаётган якшанба кунидан бошлаб катта ёнғинларга қарши курашиш учун эҳтиёткорлик талаб қилиниши ҳақида огоҳлантирди. Ёнғинлар камида 21 вилоятда, жумладан, бир нечта Ўрта ер денгизи вилоятларида ва ҳатто Қора денгизда ҳам пайдо бўлди.
Президент Эрдўған шанба куни ҳалокат ва моддий зарар кўрган ҳудудларда шошилинч эҳтиёжларни қондириш учун 5,91 млн доллар (50 млн турк лираси) ажратилганини билдирди. Унинг айтишича, Туркия ёнғинларни назорат остига олиш учун барча воситаларни сафарбар этади.
Ўт қўйишлар эҳтимоли ҳақида айтилганларга яна бир нарсани қўшимча қиламиз. Ўрмон ёнғинлари иккита нарсани талаб қилади - учқун ва ёқилғи. Учқуннинг кўп сабаблари бўлиши мумкин - чақмоқ, электр тармоғидаги муаммолар, ташлаб кетилган сигарета колдиғи, сайёҳлар ўчирмаган гулхан ва охир-оқибат қасддан ўт қўйиш. Лекин учқунларнинг ҳақиқий фалокатга айланиши учун ва шу билан бирга нафақат бутун мамлакат бўйлаб, балки бутун Ўрта ер денгизи минтақасида ҳам тарқалиши учун алоҳида шарт-шароитлар талаб этилади. Афсуски, глобал иқлим ўзгариши қуруқ ёқилғининг пайдо бўлиши учун идеал шароит яратди. Қурғоқчилик ва юқори ҳарорат дарахтларни ўлдиради ва ўрмоннинг пастки қисмидаги ўлик ўт, қарағай игналари ва бошқа материалларни қуритиб юборади, улар эса, ўрмонга ёнғин бостириб кирганда худди тутантириқ вазифасини бажаради.
Ким гугурт чаққан бўлишидан қатъи назар, ўрмонда ёнғиннинг бу қадар тез тарқалиш эҳтимоли паст бўлган бундан 10 йил олдинги вақтларда миллий фалокатга олиб кела олмаган бўларди. 2015 йилдан бошлаб, ҳар бир кейинги ёз юқори ҳароратлар бўйича рекордларни ураётганини ҳисобга олиб, биз дунё янада иссиқроқ ва қуруқроқ бўлади, ўрмон ёнғинлари кўпроқ, кенгроқ ва хавфлироқ рўй беради, деб тахмин қилиш мумкин. Булар бутун дунё етакчилари, хусусан Туркия раҳбарияти ҳам ҳисобга олиш керак бўлган омиллардир. Эҳтимол, Туркия раҳбарияти айниқса, нафақат иқлим ўзгаришини ҳисобга олиб, балки мамлакатни "режимга қарши курашиш" учун ҳамма нарсага ўт қўйишга тайёр бўлган психопат террорчилар билан ҳам курашишлари керак.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase