Абу Муслим
Йўлга қурилган соябон, тарнов, девор, дўкон кабилар оммага халақит бермаса, тураверади. Лекин халақит бермаган тақдирда ҳам уни бузиб ташлашга ҳар бир инсоннинг ҳақи бор. Аммо одамларга зиён етказадиган бўлса, давлатнинг рухсати бўлса ҳам, олиб ташланиши керак. Йўлда савдо қилиш ҳам шу кабидир. Боши берк кўчага эса унда яшовчилардан рухсат олмай туриб, ҳеч нарса қуриш асло мумкин эмас. Йўлга қурилган ёки кавланган нарса сабабли биров нобуд бўлса, қурган (кавлаган) одамнинг оқиласи ўлганнинг диясини тўлаб беради.
Таврот ибрий (қадимий яҳудий) тилида юборилган. «Тора» — «қонун, шариат», деганидир.
Кафолат луғатда бир нарсани бир нарсага қўшмоқдир. Шаръий истилоҳда мутолабада, яъни сўраш ва излаш вақтида зиммани зиммага қўшишдир. Бу таъриф саҳиҳ-дир. Баъзилар айтганидек, “кафолат - қарзда зиммани зиммага қўшиш” эмас. Чунки зиммага қарз собит бўлган вақтда қарзга кафолат дуруст бўлганидек, зиммага қарз собит бўлмаган вақтда нафснинг ўзига кафолат дуруст бўлади. Шунингдек, қарзда кафолат дуруст бўлганидек, аъйн яъни, маълум нарсаларнинг ўзига кафолати ҳам дуруст бўлади.
Валид ибн Язид бин Абдулмалик ибн Марвон ибн Ҳакам, фосиқ халифа, Абул Аббос. 90 йили туғилган. Ўсал ётган отаси уни халифа қилиб қолдира олмади, чунки у ҳали гўдак эди. Шунинг учун акаси Ҳишомни қолдириб, буни эса унга валиахд этиб тайинлади.
У ҳаж ва Аллоҳ йўлида жанг қилганига бир йил ўтиб-ўтмай, яна иккисининг бирига отланар эди».
14 январь куни Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» (Мадрид) ва "Барселона" клублари тўқнаш келишди. Жамоалар Ар-Риёддаги (Саудия Арабистони) "Ал-Аввал Парк" стадионида ўйнашди. Учрашувни Хуан Мартинес Мунуера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.
Бразилиялик футболчи 38-дақиқада хет-трик қайд этди ва Мадридга Испания Суперкубогини олиб келди.
Криштиану Роналду ва Лионел Месси ўртасидаги рақобат ўн йилдан кўпроқ вақт давомида эътиборни тортди. Икки суперюлдуз карьералари поёнига етиб қолди ва улар барча даврларнинг энг буюк футболчилари сифатида тарихга киради.
Туркиялик ёзувчи ва таҳлилчи Камол Ўзтурк Al Jazeera телеканалига турк разведкаси Истанбул ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида Моссад разведка тармоғига қандай зарба бергани ҳақида гапирар экан, уни ва разведка ходимларини ҳайратда қолдирган фактни келтирди. Унинг сўзларига кўра, «ушланганлар орасида салла кийган, соқол қўйган ва диний кўринишдаги одамлар кўп бўлган. Уларнинг барчаси "уйқудаги ячейкалар"да бўлган ва бу "Туркияда катта ҳайратга сабаб бўлган».
Зайнаб бинт Жаҳш ибн Риёб ибн Хузайма (р.а.). Расулуллоҳ аммаларининг қизи, аёлларидан бири, «мўминларнинг онаси» деган рутба соҳибаси. Исломга киргунга қадар исми «Барра» бўлгани ривоят қилинади. Зайнаб исмини унга Пайғамбаримиз берганлар. Куняси Уммул-ҳакам.
Муовия ибн Язид ибн Муовия, Абу Абдурраҳмон - Абу Язид ва Абу Лайло ҳам дейишади. У 64 йили отасининг васияти билан халифа бўлди. Яхши йигит эди. Халифа қилиб тайинланганда касал эди. Шу касали билан вафот этди. Ташқарига чиқмади, бирор иш қилмади, одамларга намоз ҳам ўқимади. Халифалик муддати қирқ кун бўлди. Икки ой ё уч ой деганлар ҳам бор. Вафот қилганда ёши 21 да эди. 20 да деганлар ҳам бор. Ўлими олдидан унга: халифа қолдирмайсанми, деганларида лаззатига етолмадим, заҳматини нима қиламан олиб, деган.
Сулаймон ибн Абдулмалик, Абу Айюб - Бани Умайянинг энг яхши подшоҳларидан бўлган. Отасининг васиятига биноан акасидан сўнг тўқсон олтинчи йили жумадул охир ойида халифа бўлди. Отасидан ва Абдурраҳмон ибн Ҳубайрадан бир оз (ҳадис) ривоят қилган. Ўзидан эса ўғли Абдулвоҳид ва Зуҳрий ривоят қилганлар.