close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Винисиус Барсани қоқиб қўйди, хет-трик қилиб варварак қилди

14 январь куни Испания Суперкубоги финали доирасида «Реал» (Мадрид) ва "Барселона" клублари тўқнаш келишди. Жамоалар Ар-Риёддаги (Саудия Арабистони) "Ал-Аввал Парк" стадионида ўйнашди. Учрашувни Хуан Мартинес Мунуера бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Биринчи бўлим бошида, еттинчи дақиқада Винисиус Жуниор бирга-бир чиқиб, ўйинда ҳисобни очди ва "Реал"ни олдинга олиб чиқди. Кўп ўтмай, 10-дақиқада Винисиус дубл қайд этиб, "Реал"нинг ўйиндаги фарқини дублга етказди. 33-дақиқада Левандовски жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарбаси билан ҳисобдаги фарқни биттага камайтирди. Кўп ўтмай, 37-дақиқада "Барселона" дарвозасига пенальти белгиланди. 11 метрлик зарбани Винисиус голга айлантирди ва хет-трик қайд этди - 3:1.
Испания Суперкубоги ярим финалида "Реал" (Мадрид) "Атлетико"ни қабул қилиб, 5:3 ҳисобида зафар қучганди. Ғолибни аниқлаш учун қўшимча вақт керак бўлди. Учрашувнинг асосий вақти дуранг билан якунланди - 3:3. "Барселона" бунгача "Осасуна"ни ишончли тарзда асосий вақтда 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Спорт
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase