Бразилиялик футболчи 38-дақиқада хет-трик қайд этди ва Мадридга Испания Суперкубогини олиб келди.
«Реал» (Мадрид) ва «Барселона» худди бир йил олдинги каби Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги учун «Эл Класико» ўйнади. 2023 йилнинг январида Хави шогирдлари Карло Анчелотти шогирдларини 3:1 ҳисобида мағлуб этишганди. Энди Испания мавсумининг илк кубоги Мадридга кетади.
Хави «Эл-Класико» бошланиши арафасида ўйин режаси билан боғлиқ кичик бир сирни очди: «Барселона» тўпни назорат қилишни хоҳлайди. Жароҳат олган Рафиня ўрнига жароҳатидан фориғ бўлган Педри майдонга тушди: у каталонияликлар ўйин тизгинини эгаллаб оладиган воситалардан бири бўлиши керак эди. Ҳимоя пайтида Педри 4-4-2да Левандовскининг ёнида жойлашган иккинчи ҳужумчи сифатида ҳаракат қилди. Бироқ дастлабки дақиқаларда «Барса» тўпни ололмади – «Реал» бунга йўл қўймади.
Хави, шунингдек, Кунде ва Араухо ўрнини алмаштирди. Шубҳасиз, бу Винисиус Жуниор учун ҳаракат эди, уругвайлик кўпинча бразилияликга қарши ёлғиз қолиши учун. Лекин бу Реал тизимида Винисиус қанотга боғланмаган. Еттинчи дақиқада гол урилган эпизодда у айёрлик билан марказий ҳимоячи Кунде томон ҳаракат қилди. Беллингем ичкаридан моҳирона узатмани кесиб берди ва Винисиус Кунденинг позицион хатосидан унумли фойдаланиб, дарвоза томон югурди ва хотиржамлик билан дарвозабон Пеньяни мағлуб этди.
Биринчи голдан 3 дақиқа ўтиб иккинчи гол Испания чемпиони дарвозасига учиб кирди. «Реал» (Мадрид) «Барселона»нинг юқори ҳимоя чизиғини ажойиб тарзда ушлаб олди. Родриго каталонияликлар марказий ҳимоячилари орасидаги тешикка шўнғиди, майдон марказидан дарвоза томон учиб кетди ва дарвоза бўйлаб Винисиус узатма берди. Бу ерда Араухо бразилияликни кузатиб боришга улгурмади: Винисиус дубл қайд этди, тўп билан дарвозага деярли кириб кетди.
«Реал» 10 дақиқа ичида «Барса»ни нокаутга учратишга сал қолди, аммо Хави шогирдлари ўзларига қайтишди. 2:0 ҳисобида каталонияликлар тўпга ўзлари хоҳлагандек эга бўлишди. Улар ўз комбинацияларини ўнг ва ярим қанотга қаратишди, чапда эса Балде Карвахал билан яккама-якка қолди. Қизиғи шундаки, «Реал» (Мадрид) ҳимоясида Винисиус чап қанотга тушди ва Беллингем кўпинча марказий ярим ҳимоячи сифатида қолди. Бу нима: Араухо қўл остида уни «уйда» ўтиришга мажбурлаш мақсадида қилинган ҳаракат ёки Анчелотти ҳимоя ва қарши ҳужумларни ташкил қилиш учун марказда шунчаки Беллингемга муҳтожмиди? Барса у ёки бу тарзда вазиятлар ярата бошлади. Торрес дарвоза тўсинига зарба берди ва 33-дақиқада Левандовски ўзининг шоҳ асарини яратди. Мендидан ярим доирагача югургандан сўнг, ҳаводаги тўпга зарб бери - ажойиб! Мураббий Кепа ўрнига финалга қўйган Лунин, бундан олдин у бенуқсон бўлган бўлса-да, вазиятни қутқара олмади.
Аммо бу Винисиуснинг тайми эди! Хавининг бразилияликни зарарсизлантириш режаси барбод бўлди. Танаффусгача Винисиус Араухо билан дуэлда пенальти ишлаб олди. Ҳужумчи, албатта, бу қоидабузарликни ўзи қидириб топди, аммо ҳимоячи рақибининг қўлидан ушлаб 11 метрлик жарима тўпи белгилашга асос берди. Винисиуснинг ўзи нуқтадан гол уришга қарор қилди: у тўпни бурчакка узатди ва бор-йўғи 38 дақиқа ичида хет-трик қайд этди. Бразилиялик учун тарихий муваффақият.
«Эл-класико» ҳафсалани пир қилмади. Бундай ўйинлар ҳақида шундай дейишади: ўйин бир нафасда томоша қилинади. Албатта, «Реал» (Мадрид) мухлислари Ар-Риёдда майдонда бўлаётган воқеаларни «Барселона» мухлисларидан кўра кўпроқ завқ билан кузатишди, аммо нейтрал томошабиннинг ҳис-туйғулари мадридликларга яқинроқ бўлгани аниқ. Танаффусдан сўнг ўйин ўзгарди - Примера етакчиси чемпионга ҳудудни бериб, заҳарли қарши ҳужум билан чақишни кутди. Каталонияликлар тўпни айлантириб юрдилар, мураккаб геометрик шаклларни «чиздилар», аммо бўш зоналарни топишда қийналдилар. Бу Хави Суперкубок финалида умид қилган назорат эмасди.
«Реал» бўш жойдан унумли фойдаланди ва Хави бирданига учта ўйинчини алмаштиришни амалга оширганидан сўнг тезкор қарши ҳужум билан ҳисобни йириклаштирди. Валверде тўпни жарима майдончаси ичига, Араухо унга умидсиз қараб турган Винисиусга етказиб берди, у эса дарвоза бўйлаб пас берди. Бразилиялик футболчининг ёрдамчиси снайпердек маҳоратли бўлмаса-да, Кунде ёрдам бериб юборди. Француз тўпни шундай тўхтатдики, у Родригонинг оёғига келиб тушди. «Реал» эса бу оқшомда ўзининг тўртинчи бразилиялик голини киритди. Винисиус Араухони иккинчи сариққа етказиб, у майдондан четлатганида эса, Эл-Класикони якунласа ҳам бўларди.
Сўнгги дақиқаларда «Реал» ўз ғалабасидан маза қилиб юрди, «Барселона» футболчилари эса имкон қадар тезроқ финал ҳуштагини эшитишни хоҳлагани аниқ. Ҳакам Хуан Мунуэра табло 90:00 кўрсатаётган пайтда ҳуштагини чалди - бу замонавий футболда камдан-кам учрайдиган ҳолат! Жоау Феликс чиройли гол уриб каталонияликларни йирик мағлубиятдан қутқариб қолиши мумкин эди, аммо Лунин яна бир сейвни амалга оширди. Эл-Класикодаги зарбаларнинг якуний статистикаси 18:11 «қаймоқранглилар» фойдасига, аниқ зарбалар 9:7. Анчелотти жамоаси xG кўрсаткичи бўйича ҳам Хави жамоасини сезиларли даражада ортда қолдирди - 3,07 ва 1,11. Демак, ҳаммаси шундай бўлиши керак экан.
Абу Муслим (холис футбол шарҳловчиси)