close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

23.07.2022 13:37

Гапни буриб гапириш, яъни киши оғир ҳолга тушиб қолганида сиртидан бошқа, ичидан бошқа маъно берадиган гапни айтиб, очиқ-ойдин ёлғон гапирмай қутулиб кетишига рухсат бор.

23.07.2022 04:24

Аллоҳ таоло: «Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир», деган.

21.07.2022 12:33

Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин бехижолат қиладиган одамга фосиқ, дейилади.

21.07.2022 06:53

Қуръони Каримдаги Фуссилат сурасида шундай марҳамат қилинади:

14.07.2022 19:16

Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни сўраганлар. Бошларига тушган мушкулларни кушойиш қилишни сўраганлар. Шунингдек, бирор фойдали иш бўлишини ҳам сўраганлар. Бу ҳол айниқса, одамлар бошига оммавий кулфат тушган пайтларда ёрқин намоён бўлади. Ўша пайтларда зикрлар уюштирилиб, «Ё мадад! Ё мадад!» кўпайиб қолади. Ҳар қавм ўзи эътиқод қиладиган валий ёки солиҳ кишининг номини айтиб мадад сўрайди.

14.07.2022 03:43

Мазкур икки улуғ амалдан кўзланган мақсадлардан бири, ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни тўғри тутиш, хушуъ ва хузуъни қойиллатиб адо этиш, бир сўз билан айтганда, ибодатларга руҳ бағишлашдир. Шунингдек, улар орқали иймонни амалий равишдаги ҳақийқатга айлантириш, куфрдан четланиш ва нифоқдан қутулиш йўлга қўйилади.

14.07.2022 03:16

Илм бирор нарсани ҳужжат ва аниқ далил билан боғламагунча, уни ҳақиқат деб тан омайди. Қуръон ҳам мусулмонларга далилсиз нарсани қабул қилмасликни буюради:

11.07.2022 16:42

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш илми соҳасида ҳам, бошқа илмлардаги каби, устознинг ҳам, шогирднинг ҳам ўзига хос одоблари ва масъулиятлари бор.

10.07.2022 14:18

Қай бир жамиятда диндан бехабарлик, илмсизлик, жоҳиллик кўпайса, турли ирим-сиримлар, хурофотлар ва зарарли иллатларга йўл очилади. Жоҳилият замонидан буён айрим кишилар онги ва дунёқарашида яшаб, уларни ҳақ йўлдан чалғитиб келган баъзи муаммолар кейинги пайтларда яна янгидан бўй кўрсата бошлади. Одамлар орасида фолбинга борадиганлар, фолбиннинг айтганини қиладиганлар ва фолбинларга оид саволлар берадиганлар кўпайиб қолди.

06.07.2022 00:03

Қурбонлик қурбон ҳайити кунлари сўйиладиган ҳайвондир. Фуқаҳолар истилоҳида қурбонлик «Махсус ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир». Қурбонлик шариатга иккинчи ҳажрий санада киритилган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир.

05.07.2022 23:36

Фитнанинг сабаби.Ислом оламидаги катта фитнанинг учи халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ғаразгўй кучлар томонидан суиқасд уюштирилиб, у кишининг ўлдирилишларидан бошланган эди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг олиб бораётган музаффар сиёсатлари кўпчилик душманларнинг «жигарини еб бораётган» эди. Улар Исломнинг бутун ер юзи бўйлаб яшин тезлигида тарқалиб бораётганини мутлақо кўра олмас эдилар.

05.07.2022 14:32

Қози Муҳаммад Тақий Усмоний ибн Шайх, муфтий Муҳаммад Шафеъ ибн Шайх Ёсин ибн Халифа Таҳсин Алий ибн Миёнжий ҳофиз Каримуллоҳ ибн Миёнжий Хайруллоҳ ибн Миёнжий Шукруллоҳ ҳазратлари ҳижрий 1362, милодий 1943-санада Ҳиндистоннинг Саҳорнафур вилоятига қарашли Дейбанд қишлоғида таваллуд топдилар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase