Қуръондаги рамзлар ва ишоралар ҳақида
Балки сен жавоҳирлар ортида яширилган рамзлар ва ишоратлар ҳақида билишни истарсан? Биз Қуръонда жамланган у жавоҳирлар ҳақида баён қилгандик. Билиб олки, инсонлар наздида Кибрити Аҳмар моддий оламдаги бор-йўғи оддий кимёвий бир модда. Ҳар бир нарсанинг моҳиятига қадам мана шундай оддий сифатларидан бошланади. Секин-секин чуқурлашиб, улуғ сифатларигача етиб борилади. Шу тарзда тош ёқутга, мис эса соф олтинга айланади ва дунёдаги юракни сиқувчи, зерикарли ҳодисалар роҳат бера бошлайди, ўтмишдан узоқлашиб, келажакка юзланилади. Қалб жавоҳирларининг қандай қилиб ҳайвоний разолат ва жаҳолат саргардонлигидан фаришталар каби покизалик-ка эришганини кўрмаяпсанми? Бу тарзда кўнгил асфала софилийндан аълойи иллийинга юксалади. Қалб оламлар Роббига яқинликка эришади, абадул абад Унинг жамолига мушарраф бўлиш бахтига сазовор бўлади. Хўш, энди айтчи, Кибрити Аҳмар сўзи бу вазият энг муносиб номми ёки муносиб эмасми? Мана шу сабабдан ҳам биз бу мартабага Кибрити Аҳмар номини бердик.
Қуръонни касб қилиб олиш ҳақида
Қори учун энг муҳим буйруқлардан бири шуки, Қуръонни яшаш учун восита бўладиган касб қилиб олишдан ўта эҳтиёт бўлсин.
Оятал курсий Қуръоннинг саййиди эканлиги ва исми аъзам ҳақида
Оятал курсийнинг нега Қуръоннинг саййиди дейилиши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисан? Агар ўзинг фикрлаб сабабини топишга ожизлик қилаётган бўлсанг, у ҳолда, бизнинг Оятал курсийнинг қисмлари ва даражалари ҳақида ёзганларимизга бир назар сол! Биз бу мавзу билан боғлиқ маърифатуллоҳни, Аллоҳнинг зот ва сифатларини билиш ҳақида баён қилдик. Бу масалалар Қуръон илмларининг энг улуғ ғоясидир. Бошқа илмларни ўрганишдан мурод айнан шу илмни (Аллоҳнинг зот ва сифатларини) билиш. Лекин бу илмдан мурод фақат шу илмнинг ўзидир.
Қуръон ва суннатнинг вақтга бўлган эътибори
Қуръон ва суннат вақтга турли тараф ва бир неча суратларда эътибор қаратади.
Қуръондаги инсон ҳуқуқлари ва плюрализм ҳақида
Биринчи ошкора мухолифатчи. Ислом ҳақида жаҳон миқёсида кенг тарқалган фикрлардан бири бу динда инсон ҳуқуқлари йўқлиги ҳақидаги фикрни тасдиқлашдир. Араб дунёсида содир бўлган сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан, бу мавзу яна юзага чиқди, аммо вазият анча кенгроқ. Гап халқ оммасини Ислом дини деярли ҳеч бир соҳада шахсий эркинликни таъминламаслигига ишонтириш ҳақида кетяпти.
Аллоҳнинг жазоси: Бану Исроил қавмининг ҳалокатига олиб келган 10 та сабаб
Бану Исроил — Қуръони Каримда бир неча марта зикр қилинган қавмдир. Исроил сўзи Абдуллоҳ ("Худонинг қули") деган маънони англатади. Бу унвон Исҳоқ алайҳиссаломнинг ўғли ва Иброҳим алайҳиссаломнинг набиралари бўлган Яқуб алайҳиссаломга берилган. Унинг авлоди Бани Исроил (Исроил болалари) сифатида танилган. Аллоҳ таоло уларга кўплаб пайғамбарлар юборди, лекин улар ҳар сафар Аллоҳнинг амрларига эътибор бермай, итоатсизлик қилдилар, бунинг учун жазо ва лаънатга учрадилар. Уларнинг бошига тушган жазонинг асосий сабаби итоатсизлик эди.
Темирга яширилган сир
Муқаддас Қуръонда бир кимёвий элемент - темир моддаси алоҳида зикр қилинади. “Темир” сўзини англатувчи “Ҳадид” деб номланган сурада шундай оятлар бор: ...Яна Биз темирни туширдик - яратдик. Унда куч-қувват ва одамлар учун манфаатлар бордир...Ҳадид сураси, 25-оят
Қуръондаги Од қавми: девқомат одамлар ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлганми?
Замонавий жамиятнинг ривожланиш суръатлари тобора тезлашиб бормоқда, аммо қадимги афсона ва ривоятларга қизиқиш вақт ўтиши билан камаймайди. Тадқиқотчилар ва кенг жамоатчилик, айниқса, ҳақиқий асосга эга бўлиши мумкин бўлган ажойиб ҳикояларни ўзига жалб қилади. Бу Од қавми девқомат одамлари билан боғлиқ бўлган қизиқ фактлар.
Қуръонда айтиб ўтилган 5 шаҳар
Худонинг Муқаддас Китоби - Қуръон - чексиз миқдорда ҳикмат берувчи ҳақиқий билимлар манбаидир. Муқаддас Китобда кўплаб воқеалар ва ҳодисалар тасвирланган. Бундан ташқари, баъзи шаҳарлар ҳақида ҳикоялар мавжуд. Биз ўқувчиларни Қуръонда тилга олинган бешта шаҳар билан танишишга таклиф қиламиз.
Қуръон Франциядан кучлироқ бўлса, нима ҳам қила олардим?!
1930 йилда Францияда Жазоир ишғол қилинганининг 100 йиллигига бағишланган тантаналар ташкил этилди.