Ифторни тезлаштириш
Қуёш ботиши билан, тезда ифтор қилиб олиш лозим. Уни узрсиз ортга суриш дуруст эмас.
Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш
Рўзадорга ифторлик қилиб бериш хайрли амаллар сирасига киради. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, унинг ажри мислича берилади”, дедилар. (Имом Термизий ривояти).
Боксчи Амир Хон Украина учун хайрия ифторида 3 млн фунт йиғди
Афсонавий британиялик боксчи Амир Хон ва унинг рафиқаси Фарял Махдум 15 апрел куни Лондонда JW Marriott Grosvenor House меҳмонхонасида катта ифторлик (Гала ифтор) уюштиришди ва кечки пайт 3 млн фунт стерлингдан ортиқ маблағ йиғишга муваффақ бўлишди.
Ифторликлар нега бунчалик "культ"га айланди?
Ҳамма нарса қимматидан бўлиши керак, ҳар хил таомлар, ифторга келган одамларни ҳайрон қолдириш керак. Негадир улардан кейинчалик фойда оладиган бой ва бадавлат кишиларни ифторликка чақирадилар.
Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси АҚШ мусулмонлар жамоати вакиллари учун ифторлик уюштирди
Муқаддас Рамазон ойида ўзбек дипломатлари Вашингтонда Конгресс аъзолари, Давлат департаменти, Мудофаа вазирлиги юқори мартабали вакиллари ҳамда мамлакат бош масжидлари раҳбарлари иштирокида ифторлик уюштиришди.
Мисрда Рамазон ойида жамоат учун ифторлик ўтказиш ман этилди
Араб тилидаги интернет нашри тарқатган хабарга кўра, Миср Вақф ишлари вазирлиги 4 апрелда мамлакатда коронавирус тарқалишига кураш доирасида Рамазон ойида жамоат учун ифторликлар ўтказишни ман этишини маълум қилган. Вақф ишлари вазирлиги эҳсон қилиш ниятида бўлганларни Рўза ойи бошланишидан олдин атаганларини нақд пул ёки озиқ-овқат маҳсулотлари кўринишида фақир ва эҳтиёжмандларга тарқатишга чақирди.
Татаристонда Россия миқёсида энг йирик миқёсли ифтор амалга оширилади
Россияда энг йирик ифтор оқшомларидан бири икки йиллик танаффусдан сўнг «Қозон-арена» стадионида бўлиб ўтади ва 15 минг рўзадор меҳмон қилинади, деб хабар берди журналистларга Татаристон муфтийси Комил Самигуллин. "Республика ифтори 25 май куни еттинчи марта бўлиб ўтади. Биз 15 минг нафар рўзадорни меҳмон қилиш ниятидамиз. Уларнинг барчаси дастурхон атрофида ифторликда. Бизда бунақаси ҳали бўлмаган", - деди Самигуллин.