close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Рўзадорларга ифторлик қилиб бериш

Рўзадорга ифторлик қилиб бериш хайрли амаллар сирасига киради. Бу ҳақида ҳадиси шарифда шундай дейилган:
Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ҳам рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмаган ҳолда, унинг ажри мислича берилади”, дедилар. (Имом Термизий ривояти).

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаъбон ойининг охирги куни бизга хутба қилиб: “Эй инсонлар улуғ ой, муборак ой, минг ойдан яхши кечаси бор ой сизларга яқин келиб турибди. Аллоҳ унинг рўзасини фарз, тунги бедорлигини нафл қилди. Ким бу ойда яхши амал билан қурбат ҳосил қилса, бошқа (ой)да бир фарзни адо қилган каби бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, бошқа (ой)да етмишта фарзни адо қилган каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг ажри жаннатдир. У кўнгил сўраш ва мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир. Ким унда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, гуноҳлари мағфират бўлиб, дўзахдан гардани озод қилинади. Рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмай, шу ажр мислича унга (ифторлик қилиб берувчига) бўлади”. Улар: “Эй, Аллоҳнинг расули! Ҳаммамиз ҳам рўзадорни ифторлантирадиган нарса топа олмайди”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ ушбу савобни сув қўшилган сут ёки хурмо ёки бир қултум сув билан рўзадорни ифторлантирган кишига ҳам беради. Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ уни менинг ҳавзимдан бир қултум сув билан суғоради ва у жаннатга киргунча чанқамайди. У — аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Ким у ойда қули (қўл остидагилари)нинг ишларини енгиллатса, Аллоҳ уни мағфират қилади ва дўзахдан озод қилади”, дедилар”. (Байҳақий ривояти).

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг
"Енгил амаллар"китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase