Йигирма тўртинчи суҳбат: Иймон озуқаси бўлган қисса
Каҳф ва Рақийм соҳибларини Бизнинг оятларимиз ичида энг таажжублиси деб ўйладингизми?! Эсланг, бир гуруҳ йигитлар ғорга яшириниб, эй Раббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан марҳамат ато қил ва бизга бу ишимизда тўғри йўлни осонлаштириб қўй, дедилар. Бас, Биз уларни шу ғорда бир неча йил ухлатиб қўйдик. Кейин уларни уйғотдик, токи, қани кўрайлик-чи, икки гуруҳнинг қайси бири уларнинг ғорда бўлган вақтларини аниқроқ биларкинлар. (Каҳф сураси, 9, 10, 11, 12-оятлар).
«ал-Каҳф» сурасидан иккита қизиқарли сабоқ
«ал-Каҳф» сураси ўткинчи бўлмаган сабоқлар ва рамзларга тўла. Ушбу қисқа мақолада биз уларнинг иккитасини кўриб чиқамиз.
Аллоҳга ишонч
Қайси дўстим менга яқин эканлигини ким айта олади: ёнимдагисими ёки узоқларда мени эслайдиганими? Ким менга бойликларимдан қай бири ҳақиқатда ўзимга тегишли эканлигини айта олади? Бизни ўраб турган бу оламда ҳамма нарса нисбий ва ҳар нарса ҳам кўринганидай эмас. Ҳеч нарсага ишониб бўлмайдиган бу дунё эътиқод синови учун мукаммалдир.
Замонавий нуқтаи назардан «Каҳф» сурасидан икки сабоқ
Ҳаётни ва инсонни Яратувчи Аллоҳ таъкидлайдики, инсоннинг фахрий миссияси жисмоний ўчоғидаги, ер юзидаги ҳамма нарса зебу зийнат сифатида яратилган. «Биз ер юзидаги нарсаларни, уларнинг қайсилари гўзалроқ амал қилишини синаш учун, зебу зийнат қилиб қўйганмиз. Албатта, Биз унинг юзидаги нарсаларни қуп-қуруқ тупроққа айлантиргувчимиз» (Каҳф сураси, 7-8).