close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
14.10.2023 20:32

Илмни амалдан муқаддам қилиш жуда муҳимдир. Зеро, илм амалдан аввал туради, у амалнинг йўлбошчисидир. Муоз ривоят қилган ҳадисда айтилади: “Илм имомдир. Амал эса унинг тобеъсидир”.

23.09.2023 14:54

Оятлар келтирилганда илмига амал қилмай чиқиб кетган одамнинг мисоли - “гуё бир итдирки, унга ҳамла қилсанг ҳам (тилини осилтириб) хансирайди, ўз холига кўйсанг хам хансирайверади” (Аъроф, 176).

04.11.2022 02:22

Ислом – илм динидир

Мақола жойлаштирилган бўлим: Илм-фан

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Хиро ғорида нозил бўлган илк ваҳий «Ўқи!» деган амр эди. Илк ваҳийнинг ўқишга, илм олишга даъват билан бошланишининг, Аллоҳ охирги динини ўқиш-ёзишни билмайдиган уммий киши орқали инсониятга етказишни ирода қилганининг буюк ҳикмати бор эди.

01.10.2022 03:58

Кимдир илм ва мунозара мажлисларида оқил олимга эътироз билдирганида, унинг мунозарадан мақсади тортишув, риё ва енгиш экани маълум бўлса, ўша киши билан мунозара қилиш ярашмайди. Чунки, ўша киши унинг гапини рад этишини ва ўз мазҳабига (оқимига) ёрдам бермоқчилигини оқил олим яхши билади.

04.09.2022 09:03

Билганига амал қилиш олимнинг шиори

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Олим киши билганига амал қилиши, нафсини буюрилган ишга итоат эттиришни ўзига шиор қилиб олиши керак. Аллоҳ таоло: «Таврот юклатилган (берилган) сўнгра уни кўтармаган (унга амал қилмаган) кимсаларнинг мисоли худди китобларни ортиб кетаётган эшакка ўхшайди» (Жума сураси, 5-оят), деган кишилардан бўлиб қолмасин.

04.09.2022 04:19

Илмдаги турғунлик, тафаккурдаги хорғинлик Туркиянинг илмий-диний соҳалари билангина чекланиб қолмай, балки бутун Ислом дунёсида, унинг шарқидан ғарбигача тарқалган, илмий соҳада қурғоқчиликка ва бироз фикрий фалажликка мубтало бўлган эди.

04.09.2022 03:16

Илм ва уламолар фазли ҳақида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Одатдагидек, муаллиф раҳматуллоҳи алайҳи бобнинг аввалида Қуръони карим оятларидан келтирадилар.

27.08.2022 23:39

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Албатта, илмнинг кўтарилиб (йўқолиб) кетиши, жаҳолат қарор топиши, ароқ ичилиши (ичкиликбозлик кенг тарқалиши) ва зинонинг ёйилиши (Қиёмат) соатининг аломатларидандир».

26.08.2022 06:06

Қозилик, муфтийлик учун илм керак экан, шу каби даъват, тарбия учун ҳам илм муҳимдир. Аллоҳ таоло элчисига айтади: “Айтинг: «Менинг Йўлим шудир. Мен Аллоҳга даъват қиламан. Мен ва менга эргашган кишилар аниқ ҳужжатга - ишончга эгамиз. (Ҳар қандай шерикдан) Аллоҳни поклайман. (Зеро), мен мушриклардан эмасман”. (Юсуф сураси, 108-оят)

23.07.2022 10:55

Илм билан танилган олимнинг одоби

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Қачонки, Аллоҳ мўминлар орасида бирор олимнинг шон-шуҳратини ёйса, албатта, у олимлардандир. Шунингдек, одамлар унинг эгаллаган илмига муҳтож бўлсалар, олим ва бошқаларга камтарлик билан муносабатда бўлишни ўзига лозим тутади. Олим илмда ўзи билан тенг шахсларга нисбатан камтар бўлса, уларнинг қалбларида унга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади, уни яқин кишисидек яхши кўрадилар. У йўқ пайтда эса, уларнинг қалблари соғиниб қолади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase