Оятлар келтирилганда илмига амал килмай чиқиб кетган одамнинг мисоли - “гуё бир итдирки, унга ҳамла қилсанг хам (тилини осилтириб) хансирайди, уз холига қуйсанг хам хансирайверади” (Аъроф, 176).Чунки ит хайвонлар ичида калби улик махлуқдир. Бизга Ибн Аббос (розияллоху анху)дан қилинган ривоятга кура, қачонки Одам (алайҳиссалом) ерга туширилганда, шайтон, бу сизларнинг душманингиз уни улдиринглар, деб хайвонларга васваса қилди. Хайвонлар Одам (алайҳиссалом)ни ураб олиб, унга хамла қилишга шайландилар. Шайтон шунда итни ташланишга ундади, ит хуриб юборди ва биринчи булиб хамла қилди. Одам (алайҳиссалом) чучиб кетдилар, шунда нидо келдики, эй Одам курқма! Шундан сунг унга дасса берилди, (бу ҳасса кейин Мусо (алайҳиссалом)га утган). Ушбу дасса билан итни уриб қайтардилар ва буйсундирдилар. Шунда Одам (алайҳиссалом)га итнинг бошини силаш буюрилди, ит дархол кулга урганиб, ювош тортди. Шунда итни хайвонларга қарши қуйдилар, ит уларга хамла қилди ва қиёматга қадар уларга қарши булиб қолди. Шундан бери ит одамларни дуридлайдиган, уларга ов диладиган булди. Итга ҳассадаги кудрат теккач, унинг қалби улдию, лекин унга тажовуз қилсанг хам қилмасанг хам, тилини осилтириб хансираши қиёматга қадар колди. Ушбу ҳассани Аллоҳ сақлади, у қулдан-қулга утиб Мусо (алайҳиссалом)га етиб келди. Айтишларича, ушбу ҳасса жаннатдаги хушбуй новдадан эди.
Юқоридаги оятда мисоли келган бу бандага (Балъам ибн Бауро) Аллоҳ каромат берган эди, агар Аллоҳ истаса, уни охиратга қадар сарфласа хам, куйиб берар эди. Аллоҳ таоло айтади:“Агар хоҳлаганимизда, уни улар (оятлар) сабабли (мартабасини) кутарган булур эдик” (Аъроф, 176). Яъни, агар қиёматга қадар сарф қилса хам, уша бандага бераверар эдик. “Лекин у ерга хирс қуйди”, фоний булган дунё йулида исроф қила бошлади, давойи нафси уни миниб олди, Калимуллох Мусо (алайҳиссалом)га қасд қилди. Худди, ит Сафиюллоҳ Одам (алайдиссалом)га қасд қилганидек. Шунинг учун хам унинг мисоли ит булди. Ит мисоли булган банда Балъам эди, гарчи оят-муъжизалар ва ибратларни курса хам, узига ибрат олмади, агар курмаса хам, ибрат олмасди. Чунки у биз келтирган оятлардан илмига амал қилмай чиқиб кетган эди.
Ҳаким Термизийнинг
Ал-мисол минал китоб вас сунна китобидан
Иброҳим Усмонов таржимаси