«(Шунда Зулайҳо): деди: "Мана шу йигит ҳақида сизлар мени маломат қилган эдингиз. Дарҳақиқат, уни йўлдан урмоқчи бўлганимда, у покдомонлик қилди - бўйинсунмади. Қасамки, агар менинг амримни бажармас экан, албатта, зиндонга ташланур ва хор-зор қилинур"».
1.Узр айтиб, яна ўша нотўғри ишда давом этса, узр ҳисобга олинмайди.
2.Аллоҳнинг буйруғини бажариш йўлида қийинчиликка дучор бўлган одам, албатта, мукофотини олади.
3.Аёлни ҳаддан зиёд яхши кўриш эркакни унга тобе қилиб қўяди.
4.Одатда ошиқлар сирларини яқинларига ошкор қиладилар.
5.Бир тоифага мансуб одамлар тўпланишганда сирларини бемалол гаплаша оладилар.
6.Жоҳил, нодон кимса ўзига зарар келтирадиган гапларни ўйламай гапираверади.
7.Фосиқ, фожир инсонларга яқин юрган одам улар тушган гирдобга тушиб қолиш эҳтимоли бор.
8.Гуноҳ бу хорликдир. Аллоҳнинг амрида юриш эса азизликдир.
9.Аёлларнинг айниши, фаҳшга берилиши ва мансабдор эрларидан фойдаланиб, жамият ишларига таъсир қила олиши жамиятнинг таназзулидан дарак беради.
10.Аёл ўз қўл остидагиларга пастроқ назар билан қарайди.
11.Ўзи бой бўлсада, маънавияти қашшоқ эркак-аёллар кўп.
12.Аёл кўнгил истагидан воз кечмайди.
13.Муҳаббат ёш танламайди.
14.Аёл киши ўзининг ҳақлигини кўрсатишга интилади.
15.Баъзи аёллар хомхаёл билан яшайдилар.
16.Эр бемеҳр бўлган хонадонда аёл ўзгадан меҳр кутади.
Акмал Миравазнинг
"Нур Қатралари"китобидан