"Ҳатто Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадилар" (Анбиё, 96).
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖНИНГ чиқиши
Улар Исо (а.с) самодан тушиб, Масиҳ Дажжолни ўлдирганларидан сўнг чиқади. Сўнг Аллоҳ таоло Исо (а.с)га мўминларни Тур тоғига олиб чиқиб кетишни, чунки ҳеч ким бас кела олмайдиган маҳлуқлар чиқарилганини ваҳий этади. Яъжуж ва Маъжуж кучли қавлга кўра, Ёфас ибн Нуҳ авлодидан бўлади.
59.Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умар (р.а) йўлидан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: "Яъжуж ва Маъжуж (ҳам) Одам зурриёти. Уларнинг ҳар бири ўзидан мингта ва ундан кўп бола қолдирмагунча ўлмайди".
Абд ибн Ҳамид ҳам Абдуллоҳ ибн Салом (р.а)дан худди шундай ривоятни саҳиҳ санад билан келтириб ўтган. Агар мазкур ривоят саҳиҳ бўлиб чиқса, демак, улар жуда узоқ умр кўрадилар. Ҳатто ҳар бири то бола-чақа, невара-чевараларининг сони мингта ва ундан ошиб кетгунича яшайди".
60.Ибн Абу Хотим ва Ҳоким Абу Жавзо йўли орқали Ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилади: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: "Нуҳ (а.с) Сом, Ҳом ва Ёфас исмли фарзандлар кўрди. Сомдан араб, форс ва рум, Хомдан эса қибт, барбар ва судонлар дунёга келди. Ёфаснинг авлоди Яъжуж ва Маъжуж, турк ҳамда сақолибалар бўлди".
Ибн Ҳажар мазкур ҳадис санадида заифлик бор деган.
Лекин тарихдан айнан мана шу ҳадисга гувоҳликлар топиш мумкин. Валлоҳу аълам!
Ибн Ҳажар айтади: "Шайх Муҳиддиннинг фатволарида қуйидаги сўзлар учрайди: "Яъжуж ва Маъжуж Одамнинг болаларию, лекин улар Ҳавво (Одам алай-ҳиссалом жуфти ҳалоли]дан туғилмаган”. Демак, Яъжуж ва Маъжужлар биз билан ўгай оға-индирлар".
Биз ушбу маънодаги сўзни салафлардан фақат Каъбул Аҳборда учратишимиз мумкин. Лекин "Яъжуж ва Маъжужлар Нуҳ авлодидан", деган маърфу ҳадис улар сўзини инкор қилади. Зеро, Нуҳ (а.с)нинг : Одам ва Ҳавво зурриёти эканликларида ҳеч шак шубҳа йўқ". (Ибн Ҳажар сўзи тугади).
Биз юқорида Яъжуж ва Маъжужлар ҳақида Муслимнинг Нувос ибн Самъондан келтирган ривоятини ўрганиб чиққан эдик. (55-ҳадисга қаранг)
61. Саҳиҳҳадисда Анас (р.а.)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) дедилар: "Ер юзида "Аллоҳ, Аллоҳ" дейилмай қолгунига қадар Қиёмат қойим бўлмайди". (Муслим ривояти).
62. "Ер юзида "Ла илаҳа иллаллоҳ" айтилмай қолгунига қадар Қиёмат қойим бўлмайди". (Имом Аҳмад саҳиҳ санад билан ривоят қилган).
63/64. Уммул мўминин Зайнаб (р.а) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в) бир куни унинг олдига хавотирланган ҳолда кириб келдилар:
- Яқинлашиб қолган ёмонликдан арабларга вайл бўлсин. Бугун Яъжуж ва Маъжуж тўғонидан мана шунча очилди (Пайғамбаримиз (с.а.в) икки бармоғини ҳалқа шаклига келтириб кўрсатдилар).
-Зайнаб айтади: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в) дан сўрадим:
-Ё Расулуллоҳ! Орамизда солиҳ инсонлар бўлса ҳам, ҳаммамиз ҳалок бўламизми?
-Ҳа,- дедилар Пайғамбар (с.а.в),- агар ифлосликлар кўпайиб кетса”.
Ибн Ҳажар "Фатҳул Борий"да ёзади: "Олимлар "ифлосликлар" калимасини "зино", валади зинолар ва фисқу фужур", дея шарҳлаганлар".
Ибн Арабий айтади: "Демак, яхшилар ҳам, ёмонлар билан бирга, агар уларни ўзгартирмасалар, ҳалок бўладилар. Шунингдек, ёмонлар яхшилар насиҳатига қулоқ солмасдан, ўз фисқу фужурларида қайсарлик билан давом қилсалар ва бунинг натижасида фасод чор-атрофга тарқалиб кетса, ҳамма бирдек ҳалок бўлади. Сўнг ҳар ким ниятига қараб турғизилади. Зайнаб онамиз Расулуллоҳ (с.а.в) сўзларидан агар ўша кичкина туйнук каттаришда давом этса, бир куни Яъжуж ва Маъжужлар чиқадиган катта ёриққа айла-нишини тушунганлар. У Яъжуж ва Маъжужлар чиқи-ши инсоният учун умумий ҳалокат эканини билган". (Ибн Ҳажар сўзи тугади).
ЗУЛҚАРНАЙН КИМ?
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖЛАР КИМЛАР?
Зулқарнайн Каҳф сурасида зикр этилган солиҳ подшоҳдир. У Яъжуж ва Маъжужлар уларга қўшни турувчи золимлар ўртасида тўсиқ қурган.Улар: “Эй Зулқарнайн, шак-шубҳасиз, (шу тоғлар ортидаги) Яъжуж ва Маъжуж (қабилалари) ер юзида бузғунчилик қилгувчилардир. Бизлар сенга (миқдор) тўлов тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир сад чекиб (бир тўғон қуриб) берар-мисан?" дедилар. У (Зулқарнайн) айтди: "Парвардигорим менга ато этган (салтанат) сизлар бе-радиган (мол-дунёдан) яхшироқдир. Бас, сизлар менга (мол-дунё билан эмас, балки,) куч-қувват билан ёрдам беринглар, мен сизлар билан уларнинг ўртасига бир девор бино қилай". (Каҳф, 94-95).
Биз Зулқарнайн қурдирган деворнинг шарқда эканини қатъий айта оламиз. Чунки Зулқарнайн кун-чиқар томонда ўша заиф қавмни учратган эди.
"Ҳатто (у) кунчиқарга етгач..." (Кахф, 90).
Аммо айнан маълум бир деворни: "Мана шу Зулқарнайн қурдирган тўғон", демоқлик мушкул.
Балки, бу ўша машҳур Хитой деворидир. Ёки улуғ муҳаддис Имом Термизий юрти Термизда топилган девордир. Валлоҳу аълам!
Юқоридаги фикрларнинг қай бири тасдиқланишидан қатъий назар, Яъжуж ва Маъжужларнинг ки-чик шарқдан чиқиши аниқ.
Энди Зулқарнайн ҳақида гапирадиган бўлсак, баъзилар уни набий деса, яна баъзилар уни пайғамбар эмас, фақат солиҳ подшоҳ дейишади.
Хўш, Зулқарнайн ким ўзи? У Искандарияни қурдирган юнон шоҳи Искандарми? Ёки Иброҳим (а.с) билан бир замонда яшаган Яман шоҳими? Олимлар бу хусусда турлича фикр билдирганлар. Ҳақиқатан эса ёлғиз Аллоҳга аён.Баъзи муфассир олимлар Александр Македонс-кийнинг (македониялик Искандар) Зулқарнайн эмаслигини ёзади ва бунга юнон шоҳи Искандарнинг кофир эканини, Қуръонда зикр қилинган Зулқар-найн эса мўмин-мусулмон киши бўлганини ҳужжат қилиб келтиради.
"Фатҳул Борий"да Ибн Ҳажар қуйидагича ёзади: "Улкан фақиҳ тобеъинлардан бўлиш Убайд ибн Умайр йўлидаги ривоят қилинишича Зулқарнайн пи-ёда ҳаж қилган ва унинг хабарини эшитган Иброҳим (а.с) Зулқарнайнга пешвоз чиққанлар!.
Абдуллоҳ ибн Аббосдан ривоят қилинадики: "Зулқарнайн Масжидул Ҳаромга кирган. Иброҳим (а.с) га салом бериб, у зотнинг қўлини олиб кўришган".
Усмон ибн Саж йўлидан ривоят қилинишича: "Зулқарнайн Иброҳим (а.с)дан: "Мени дуо қилинг", деб сўрайди. "Қандай қилиб сени дуо қилай,- дейди-лар Иброҳим (а.с).Ахир сизлар (Замзам) булоғини булғадингизку!".
"Бу иш менинг тарафимдан содир этилгани йўқ", дейди Зулқарнайн. Яъни, бу ишни мендан бесўроқ қилишган.
Ибн Ҳишом ёзади: "Иброҳим бир масалада Зулқарнайндан ҳукм сўради. Зулқарнайн унга ҳукм чиқариб берди".
Ибн Ҳажар айтади: "Мазкур ривоятлар бир-бирини тасдиқлаб-қувватлаб келяпти".
Юқоридаги ривоятларга кўра, Зулқарнайн Иброҳим (а.с) га замондош бўлган. Демак, у Иброҳим (а.с) Аллоҳ амрига биноан кишиларни ҳажга чақирганида ҳажга келган.“Ва одамлар орасида (юриб уларни) ҳажга чақиргин, улар сенга (яъни, сенинг даъватингга жавобан) яёв ҳолларида ва йироқ йўллардан ке-ладиган ориқ, ҳолдан тойган туялар устида ке-лурлар". (Ҳаж, 27).
Қуръонда зикр этилган Зулқарнайннинг юнон шоҳи Искандар эмаслигига Ибн Ҳажар мана шуни да-лил қилиб кўрсатган. Чунки Искандар Исо (а.с) замон-ларига яқин яшаб қарийб 2000 йил кейин бўлган.
ЗУЛҚАРНАЙН ҚУРГАН ТЎҒОН ОЧИЛГАНМИ?
ЯЪЖУЖ ВА МАЪЖУЖЛАР ТАШҚАРИГА ЧИҚДИМИ?
Тўғондан кичкина тешикча очилгани ҳақиқат. Биз юқорида айнан мана шу маънога далолат қилувчи иккита ҳадис келтириб ўтган эдик. Рисолатимиздаги 63-64 рақамли ҳадисларнинг бирини Бухорий ва Муслим, иккинчисини эса Бухорийнинг ёлғиз ўзи ривоят қилган. Ҳар иккала ҳадис тўғоннинг бузила бошлаганига далолат қилади. Тўғон то Исо (а.с) замонларигача туради. Исо (а.с) замонида Аллоҳ изни ила Яъжуж ва Маъжужлар бутунлай ташқарига чиқиб оладилар. Бу чиқиш Қиёматнинг улкан ало-матларидан бири ҳисобланади.
"Расулуллоҳ (с.а.в) бир куни қўрққан хавотирланган ҳолда кириб келдилар:
- Яқинлашиб қолган ёмонликдан арабларга вайл бўлсин. Бугун Яъжуж ва Маъжуж тўғонидан мана шунча очилди. (Пайғамбаримиз (с.а.в) икки бармоғини ҳалқа шаклига келтириб кўрсатдилар).
Зайнаб айтадилар: "Мен Расулуллоҳ (с.а.в)дан сў-радим:
-Ё Расулуллоҳ! Орамизда солиҳ инсонлар бўлса м, ҳаммамиз ҳалок бўламизми?- Ҳа, - дедилар Пайғамбар (с.а.в), - агар ифлосликлар кўпайиб кетса".
Шояд шундан сўнг кейин бизга Аллоҳнинг раҳми келса, яна нусрат юборса! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилади:
“Аниқки, то бирон қавм ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд, 11).
Баъзи муфассирлар мўғуллар босқини билан Яъжуж ва Маъжужлар чиқишини ниҳоясига етган деб фикр билдирган. Яъни, Қиёматнинг улкан аломат-ларидан бўлган Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши ҳижрий еттинчи асрда воқеликда кўринди.
"То Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадиган ва ҳақ ваъда (яъни Қиёмат) яқин бўладиган вақтгача улар қайтмайдилар". (Анбиё, 96).
"Юқоридаги ояти карима Яъжуж ва Маъжужларнинг қайси замонда чиқишини аниқ белгилаб бераётгани йўқ. "Ҳақ ваъда яқин бўладиган..." демакким, Қиёмат яқинлашяпти. Бу эса ҳали Пайғамбар (а.с) ҳаёт бўлган вақтдаёқ айтилган эди:
"(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бў-линди". (Қамар, 1).
Зеро, "(Қиёмат) соати яқинлашибқолди"дан бошлаб то бугунги кунимизгача, яъни, мана шу вақт оралиғида, Яъжуж ва Маъжужларнинг (сўнгги) чиқиши бўлади.
Расулуллоҳ (с.а.в) бундан ўн уч ярим аср муқаддам Зулқарнайн қурган тўғондан кичик тешик очилга-нини айтган эдилар. Мўғул-татарлар босқини ҳам ундан кейин бўлди. Мўғул-татарлар Ҳалакўҳон бош-чилигида Аббосийларнинг сўнгги вакили Мўътасим халифалиги даврида араб шаҳарларининг кулини кўкка совурди. Расулуллоҳ (с.а.в)нинг Яъжуж ва Маъ-жужлар ҳақидадаги сўзлари воқеда ана шундай гав-даланди. Биз фақат ўзимизча шу тўғри деб айтяпмиз ; холос. Кескин ҳукм қилаётганимиз йўқ. Зеро, унинг -ҳақиқати ёлғиз Аллоҳгагина аён!”
Ҳеч шак-шубҳа йўқки, Қуръони Каримда улкан аломатларидан саналган, Расулуллоҳ (с.а.в) ҳадисларида ривоят қилинган Яъжуж ва Маъжужларнинг чиқиши ҳали воқеда кузатилмади. Чунки бу "улкан чиқиш"нинг энг ёрқин аломати унинг Исо (а.с) самодан тушган вақтда бўлишидир. Аллоҳ таоло уларни Исо (а.с) ва унинг асҳоблари дуоси барокати билан ҳалок этади. Яъжуж ва Маъжужлар устига қуртлар юборилади ва улар худди бир кишининг ўлимидек, баравар жон берадилар.
Бу ҳақда саҳиҳ ҳадисларда ривоят қилинган.
Муҳаммад Саламат Жабарнинг
"Қиёмат аломатлари"китобидан