close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Саудия муфтийси эрларнинг ўз хотинларини ейишига рухсат берганми?

Саудия Арабистони муфтийси Абдулазиз Ал-Шайх қаҳатчилик (очарчилик) пайтларида эрларнинг ўз хотинлари гўштини ейиши мумкинлиги ҳақидаги унга тегишли деб айтилган сўзларни инкор қилди, дея хабар бермоқда "Al Arabiya".

"Сохта уйдирмалар тарғиботчилари ўз жинсидан қатъий назар одамларни улуғловчи ва иззатловчи Исломни обрўсизлантиришга уринмоқда. Аллоҳ Таоло огоҳлантиради: «Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» (Ҳужурот сураси, 6), - дейди Саудия Арабистони бош муфтийси.
Бундай маълумотлар тарқатишни у Исломни обрўсизлантириш ва ижтимоий вазиятни беқарорлаштиришга уриниш деб атади.
Аввалроқ ОАВда Шайх “очдан ўладиган даражадаги очлик”да ўз хотинини ейишига рухсат берилгани, хотини эса буни қабул қилиб, итоат этиши кераклиги айтилган фатво чиқаргани ҳақида хабар берилган эди.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase