close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳга ишонган киши ўзига бино қўймайди

Агар бир киши тақдирни Аллоҳдан деб билиб: “Савобларимизни ҳам ўзимиз қилмаган бўлар эканмизда”, дейиши мумкин. Шубҳасиз, бизга ёзиладиган савоб қилган амалларимиздан ҳосил бўлади. “Бу ўз истак ва иродамиз билан, ўз танловимиз билан бўлди”, деса, унга жавоб шу бўладики: “Сен шубҳасиз, Ҳақ таолонинг қудрат йўлисан. Сен ўзинг ҳечсан. Аллоҳ буюради:

Агар бир киши тақдирни Аллоҳдан деб билиб: “Савобларимизни ҳам ўзимиз қилмаган бўлар эканмизда”, дейиши мумкин. Шубҳасиз, бизга ёзиладиган савоб қилган амалларимиздан ҳосил бўлади. “Бу ўз истак ва иродамиз билан, ўз танловимиз билан бўлди”, деса, унга жавоб шу бўладики: “Сен шубҳасиз, Ҳақ таолонинг қудрат йўлисан. Сен ўзинг ҳечсан. Аллоҳ буюради:
“Отган пайтингда сен отмадинг, балки Аллоҳ отди” (Анфол сураси, 17-оят).
Жаноби Ҳақ таоло ҳаракатни илм, қудрат ва иродадан сўнг яратди. Аммо сен ҳаракатни ўзим яратдим, деб ўйлайсан. Бунинг сири ўта нозик масала саналади. Сенинг ақлинг бундай нарсаларни англаб етмайди. Бу ҳақда “Таваккул” китобида маълумот берамиз, иншааллоҳ.
Сен шу нарсани фараз қил: амал сенинг қудрат ва илминг билан содир бўлмайди. Шу уч нарса: илм, қудрат ва ирода амалнинг калитидир. Улар Аллоҳнинг армуғонидир. Тасаввур қил: хазинага киришинг учун эшикни калит билан очишинг керак. Хазинабон калитни бериб, сенга эшикни очиб берди. Сен кириб, қўлинг билан бойликлардан олдинг. Бунга нима орқали эришяпсан? Калит биланми, ёки қўлинг биланми?
Сенинг қудратингга сабаб бўлган нарса - Ҳақнинг ҳадясидир. Сенга Аллоҳтоат ва ибодат хазинасининг калитини фосиқларга эмас сенга берди. Сен бирор хизмат қилиб берганинг учун эмас, ёки уларнинг бирор жиноят қилиб қўйгани учун эмас, Ўз фазлу карамидан сенга ибодат хазинасини эҳсон айлади. Тавҳид ҳақиқатини яхши англаб тушуниб етган инсон ўзига ҳеч қачон бино қўймайди.
Аллоҳ ақл эгаларига мол-дунё бермайди. Жоҳил кимсаларга Аллоҳ мол-дунё ато қилганини кўрган ақлли киши ўзининг фақирлигидан нолиши асло тўғри иш эмас. Чунки ақл энг бебаҳо ва энг аъло неъматдир. Унга ақлни Ҳақ таоло эҳсон айлаган. Бир кишига ҳам ақл, ҳам бойлик берилса, бу адолатга тўғри келмас. Лекин шуни бир ўйлаб кўрганмисиз? Ақлингизга жоҳил кимсанинг мол-дунёсини алмаштирармидингиз? Гўзал аёл фақир бўлиб, хунук аёл бой бўлса, бунда не ҳикмат бор деб қоласиз. Гўзал аёлга берилган неъмат хунук аёлга берилган бойликдан афзалдир. Аёлга ҳам чирой, ҳам бойлик, мол-дунё берилса, бу адолатдан бўлмайди.
Довуд алайҳиссалом бир куни бундай деган эди: “Эй буюк Роббим! Бир кеча йўқдирки, Довуднинг оиласидан бирор киши тонггача намоз ўқиб чиқмаган бўлса! Ва бирор кун йўқки, Довуднинг оиласидан бирор кимса рўза тутмаган бўлса!”. Шунда Аллоҳдан нидо келди: “Эй Довуд! Агар сенга Мендан ёрдам бўлмаганда эди, сенинг оиланг бу ибодатни қила олмас эдилар. Ҳозир сени бир лаҳзага ўз ҳолингга қўяман”.
Вақтики, Довуд алайҳиссалом Аллоҳнинг ёрдамисиз ўз ҳолида қолди. У шундай хато иш қилдики, бутун умри давомида ҳасрату надоматда қолди.
Айюб алайҳиссалом Аллоҳга бундай деб ёлворди: “Эй Роббим! Барча балоларни менинг бошимга солдинг. Мен ҳеч қачон ўз тилак ва хоҳишимни Сенинг муродингдан устун қўймадим”. Шу пайт осмонда бир булут пайдо бўлди. Ундан минглаб овозлар келди: “Сен сабрни қаердан топдинг?”. Айюб алай-ҳиссалом хато қилганини дарҳол англаб етди ва ердан бир ҳовуч кул олди. Бошига сепиб: “Эй Роббим! Лутф ва эҳсон Сеникидир. Тавба қилдим. Бундан кейин асло бундай демайман”. Ҳақ таоло марҳамат қилдики:
“Агар сиздарга Адлоҳнинг фазлу марҳамати бўлмаганида, абадул-абад ичингиздан бирор киши поклана олмас эди” (Нур сураси, 21-оят).
Шунинг учун Расулимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам айтган эдиларки: “Ҳеч бир инсон ўз илми билан қутула олмайди”. Шунда саҳобалар: “Сиз ҳамми, ё Расулуллоҳ!” деб сўрашди. У зоти муборак эса: “Ҳа, мен ҳам қутула олмайман. Менинг ҳам азобдан халос бўлишим ёлғиз Аллоҳ таолонинг раҳмати ва инояти билан бўлади”, деб марҳамат қилдилар. Саҳобаи киром: “Кошки эди, тупроқ бўлганимиз-да! Кошки эди, бу дунёга келмаганимизда!” деб йиғлар эдилар.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг
"Қалбнинг давоси" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Жамият
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase