Аллоҳ таоло нарсаларни яратмасидан Яратувчи, Холиқдир. (Махлуқларга) ризқ бермасидан Розиқдир (ризқ берувчидир).
Шарҳ: Тўғри эътиқод ана шундайдир. Хос ва авом, (барча) мўминлар ана шундай деб билишлари ва эътиқод қилишлари вожибдир. Шунинг учун Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ такрор зикр қилганлар.
Заркаший бундай деган: “Аллоҳ таоло махлуқларини яратмасидан Холиқ, Розиқ сифатлари билан сифатланганлиги ҳақиқатдир, мажоз эмасдир”.
Имом Абу Ҳанифанинг
"Ал-Фиқҳ ул-акбар ва унинг шарҳи" китобидан