close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қавм ёмон кўрадиган киши имомлик килиши макрухдир

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч тоифанинг намози қулоқларидан нарига ўтмайди: қочоқ кул, кайтмагунча; эри ундан ғазабнок бўлган ҳолда кечани ўтказган хотин; қавми ёмон кўрадиган имом”, дедилар”.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Уч тоифанинг намози қулоқларидан нарига ўтмайди: қочоқ кул, кайтмагунча; эри ундан ғазабнок бўлган ҳолда кечани ўтказган хотин; қавми ёмон кўрадиган имом”, дедилар”.
Имом Термизий ривоят қилган ва: “Ҳасан ғариб”, деган. Термизий ёлғиз ўзи шу ҳолда келтирган. Байҳақий уни заиф деган. Имом Нававий “Хулоса”да: “Бу ўринда энг рожиҳи Термизийнинг сўзидир. Унинг санадида Абу Ғолиб Росибий бор бўлиб, Термизий унинг ҳадисини саҳиҳ деган. Дорақутний уни ишончли, деган” (“Найлул автор ”).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи ва саллам: “Уч тоифанинг намози бошларидан бир қарич ҳам кўтарилмайди: уни ёмон кўрадиган қавмга имомлик қилган киши; эриундан газабнок бўлган ҳолда кечани ўтказган хотин;ўзаро алоҳаниузган ака-укалар”, дедилар”.
Ибн Можа ривояти. “Найлул автор”да Ироқий: “Бу ҳадиснинг санади ҳасан”, деган.

Қавм ёмон кўрадиган киши имомлик кнлиши макруҳлиги бобига шарҳ

“Абу Умомадан...” ва “Ибн Аббосдан...” деб бошланувчи ҳадислар ҳақида. Ушбу икки ҳадис бобнинг маъносига далолат қилиши зоҳир. “Дуррул мухтор”да: “Агар бир қавмга имомлик қилса ва улар уни ёқтирмасалар, агар ёқтирмаслик имомдаги фасодлик ёки улар ундан кўра имомликка ҳақлироқ бўлганлари учун бўлса, ундай одамнинг имомликка ўтиши таҳримий макруҳ бўлади. Агар у имомликка ҳақлироқ бўлса, таҳримий макруҳ бўлмайди, макруҳлик қавмга бўлади”, дейилган. Аллома Шомий айтади: “Ҳуля”да биринчи макруҳлик ҳадис борлиги ва бундаги тараддуд борлиги учун таҳримий эканига жазм қилган”. “Найлул автор”да айтиладики: “Дарҳақиқат, илм эгаларидан бир жамоа ушбу биринчи макруҳликни шаръий сабаб билан диний ёқтирмаслик бўлиши керак, деб шарт қилишган. Аммо диндан бошқа сабабли ёқтирмаслик эътиборга олинмайди. Яна ёқтирмайдиганлар муқтадийларнинг кўпроғи бўлиши кераклигини таъкидлашган. Бинобарин, агар иқтидо қилувчилар жуда кўпчилик бўлса, бир, икки ёки уч киши ёқтирмаслигининг эътибори йўқ. Бироқ иқтидо қилувчилар икки ёки уч киши бўлса, албатта, уларнинг ёқтирмаслиги ёки уларнинг кўпроғи ёқтирмаслиги этиборга олинади”.

Шайх Зафар Аҳмад Усмоний Таҳонавий
"Эълоус сунан", 4-жилд китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase