ўзаро аразлашишлари жоиз эмаслиги айтилган. Улар дунёвий ишлар юзасидан аразлашишга оид бўлиб, бунисида динга оид ишларнинг ҳурмати ҳақида сўз кетмоқда. Агар биров билиб туриб динга доир бирор ишни топтаётган бўлса, бунда уч кун деб ўтирилмайди. Шун-га ўхшаш ҳолатлар бир нечта саҳобаларда кузатилган.
Бундан ташқари дин ишига оид бўлмаган яна айрим ҳолатларда ҳам алоқани узиш мумкин. Бироқ айни ҳолатда бирор ўринли мак-сад кўзланган бўлиши керак. Масалан, устоз шогирдини, ота-она ўз фарзандини тарбиялаш чоғида бир муддат узоқлашиши жоиз.
Ровий саҳоба Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ҳиж-рий олтинчи йилда мусулмон бўлган. Биринчи қатнашган ҳодисаси Ҳудайбия сулҳи бўлган. Ундан кейинги барча ғазотларда иштирок этган. Расулуллоҳ ҳаётлик вақтларида Мадинада яшаб, кейинчалик Ироқ фатҳ қилинганда халифа Умар розияллоҳу анҳу уни Басрага волий этиб тайинлаганлар. Бидъатни ўта ёмон кўрган. Ҳижрий 59 йилда ёки 60 йилда улуғ ёшда вафот этган.
У киши вафотларидан аввал қуйидагиларни васият қилиб кетганлар: жасад ювиладиган сувга кофур(Дарахтдан олинадиган хушбўйлик.) аралаштириш, фақат икки матодан иборат кафанга ўраш, жасадни ювишда фақат саҳобалар катнашиши, тобут ортидан чироқ ёқиб юрмаслик, ўша вақтдаги волий Убайдуллоҳ ибн Зиёд жанозага қатнашмаслиги, жанозани Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳу ўқиши.
У зотдан 43 та ҳадис ривоят қилинган.
Обис ибн Рабийъа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Ҳажарул-асвадни ўпиб «Сен фойда ҳам, зарар ҳам келтира олмайдиган тош эканингни биламан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сени ўпганларини кўрмаганимда мен ҳам сени ўпмас эдим», деганларини эшитдим (Муттафакун алайҳ).
Шарҳ. Ҳажарул-асвад нечоғли муқаддас эканига қарамасдан Умар розияллоҳу анҳу бундай гаплар айтганларининг сабаби бор. Чунки тошни ўпар эканлар, атрофда бунга гувоҳ бўлиб турган ки-шилар орасида яқиндагина мусулмон бўлган, Ислом ҳақида тасаввури оз бўлган содда одамлар ҳам талайгина эди. Улар бу ҳолатдан келиб чиқиб тошнинг илоҳийлик хусусияти бор, деб ўйлаб қолмасликлари, фақатгина Расулуллоҳга эргашиш нуқтаи назаридан ўпаётганларини таъкидлаб ўтганлар.
Бундан келиб чиқадики, диндаги ҳамма ишнинг ҳам остида ётган ҳикмати маълум бўлавермайди. Агар бирор шаръий амалнинг ҳикмати-ни билса нур устига нур. Ҳикмати номаълум бўлса, унинг ортидан тушиб ҳикматини суриштиравермасдан таслим бўлиб амал қилиш керак.
Олимлар бир овоздан, Ҳажарул-асваддан бошқа тошни ўпиш жоиз эмас, деганлар.
Ровий Обис ибн Рабийъа раҳимаҳуллоҳ тобеъин ҳисобланади. Ҳадис илмида «ишончли» даражадаги ровий.
"Риёзус солиҳин шарҳи"китобидан