close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аҳли сунна ва жамоат олдидаги қабул қилиш манҳажи

1. Аҳли сунна ва жамоат китоб ва суннатга мувофиқ келган барча нарсани тасдиқлайди:

1. Аҳли сунна ва жамоат китоб ва суннатга мувофиқ келган барча нарсани тасдиқлайди:
Улар ақоиди, тасаввурлари, муомалалари, ибодатлари, сулуклари ва ахлоқлари асоси саналган ҳақ манбаи ва ўз илмларига қабул қилиш, олиш манҳажи - аҳли сунна ва жамоатни ўзгалардан фарқлаб турадиган энг биринчи жиҳатдир. Аҳли сунна наздида қолган шаръий, маърифий (яъни амалий ва хабарий) фаръларида ҳам илм ва ҳақ масдари Аллоҳ китоби ҳамда Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  суннатидир. Аллоҳ каломидан олдин ҳеч кимга сўз йўқ. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  ҳидоят-кўрсатмаларидан муқаддам ҳеч кимнинг ҳеч қандай ҳидояти йўқ.
(Улар китоб ва суннат аҳли. Чунки улар инсон синфлари каломини қўйиб, Аллоҳ сўзларини танладилар. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам  ҳидоят - кўрсатмаларини барчанинг кўрсатмаларидан муқаддам қўйдилар. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  дан собит бўлган нарсаларда у кишига ботинан ҳам, зоҳиран ҳам эргашдилар. )
(Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  олиб келганлари орасида собит бўлмаган нарсани қарор топдирмасдилар. Уни динларининг аслларига ҳам, каломларининг жумласига ҳам мансуб қилишмасди. Балки Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  билан юборилган Китоб ва ҳикматни ўзлари эътиқод қиладиган, эътимод қилиб суянидиган динлари учун "асос" қилиб олдилар)
(Кишилар ихтилоф қилишган сифатлар, қадар, таҳдид, номлар, амри маъруф, наҳий мункар ва бошқа масалаларни Аллоҳ ва росулига қайтарадилар. Фирқаланиш ва ихтилоф аҳли талашиб тортишадиган мужмал лафзлар борасида қуйидагича йўл тутдилар: Маънолари китоб (Қуръон) ва суннатга мувофиқ келганларини олишди, мухолиф келганларини эса ботилга чиқаришди. Гумон-зоннга ва нафслар ҳавосига эргашмадилар. Гумон-зоннга эргашмоқлик - жоҳиллик, Аллоҳ ҳидоятини қўйиб ҳавои нафсга бўйсуниш - зулмдир. )

2. Улар олдида фақат Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламгина маъсумдир.
Аҳли сунна наздида фақат пайғамбар маъсум (хатодан холи) саналади. Улуғ имомлар маъсум дейилмайди. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ўзга барчанинг сўзи олиниши ва тарк қилиниши мумкин. Аҳли сунна имомларининг сўзлари набий суннатига тобеъ, ундан муқаддам эмас.
(Ҳақ ва суннат аҳли фақат Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга эргашадилар. Набий хабар берган барча нарсани тасдиқлаш ва ҳамма нарсада унга итоат қилмоқ вожиб. Ўзга имомларнинг биронтаси бу мақомда турмайди.)
3. Уларда салаф солиҳлар ижмоъси кейингиларга ҳукми ўтадиган шаръий ҳужжат ҳисобланади.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан сўнг Аллоҳ динини энг яхши билувчилар саҳобалар ва салаф солиҳлар эканлигига аҳли сунна эътиқод қилади. Улар ижмоъ қилган дин ишлари маъсум саналиб, унга қарши чиқишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Уларнинг ижмоълари кейингиларга ҳукми ўтадиган шаръий ҳужжатдир. Бу ижмоъни лозим тутган киши улар жамоатининг аъзосига айланади.
Чунки улар "жамоат"дирлар. Жамъланган қавмнинг ўзига исм бўлиб қолган бўлса ҳам "жамоат" асли жамъланишдир. Унинг зидди тафриқа - фирқаланиш. Улар динга биринчи бўлиб кирган муҳожир ва ансорийлар йўлини лозим тутишга иттифоқ қилганлар. Ижмоъ - илм (аниқ ишонч) ва динда унга таяниладиган учинчи асл(асос)дир. Аниқ шаклланган ижмоъ деб салаф солиҳлар бўлган нарсага айтилади. Чунки улардан сўнг ихтилоф кўпайиб, умматлар сочилиб кетган.
(Шунинг учун ҳам улар ижмоъси маъсумдир)
(Мусулмонлар дини Аллоҳ китоби, росул суннати ва уммат иттифоқ қилган нарсага эргашишлик асосига қурилгандир. Буларнинг учаласи маъсум - мустаҳкам асллардир. )

4. Улар Қуръон, суннат ва ижмоъга солиштирмай туриб ҳеч қандай сўзни олмайдилар, ҳеч бир ижтиҳодни қабул қилмайдилар. Аҳли сунна Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  суннатини ва у кишининг жамоатларини лозим тутади. Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  жамоати саҳобалар ва улар йўлини тутиб, ортларидан эргашган кишилардир. Аҳли сунна ким айтганлигидан қатъий назар китоб, суннат ва ижмоъга солиштирмай туриб ижтиҳодни, сўзни қабул қилмайди. (Инсонларнинг динга боғлиқлиги бўлган зоҳиру ботин амалларнинг, сўзларнинг барчасини улар ушбу уч асл(асос) - китоб, суннат ва ижмоъ билан ўлчайдилар.)

5. Қуръон ва суннатга ақл, назар ёки қиёс билан қарши чиқмайдилар. Демак, аҳли сунна ва жамоат фақат илм ва солиҳ салафлар йўлини лозим тутадилар, унга эргашадилар. Кимки улардан олар экан, салаф жамоатини тутган, шу йўлга юрган ва улар асллари билан боғланган бўлади. Чунки саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) Қуръон тафсири ва ҳадис таълимини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дан олганлар ва уни тобеъинларга ўргатишган. Фикр, ҳис-туйғу, ақл, кечинма ва бошқа нарсаларни Аллоҳ ва росулидан муқаддам қўймаганлар.
(Аниқ билинмоғи шартки, агар киши Қуръон ва ҳадис тафсирини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  тарафидан биладиган бўлса, луғат аҳлининг сўзларига эҳтиёж сезмайди. Чунки у тафсирини ва мурод қилган маъносини Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  тарафидан англайди. Натижада луғат аҳли ёки бошқалар сўзини далил қилиб келтиришга эҳтиёж қолмайди… Уларнинг китоб ва суннатни маҳкам ушлашлари Аллоҳнинг улуғ неъматларидан бўлди. Саҳобийлар ва уларга гўзал суратда эргашган тобеъинлар олдида қуйидаги аслга иттифоқ қилинган эди: ҳеч кимнинг ўз фикри, назари, қиёси, ҳис-туйғуси, ақли ёки кечинмалари билан Қуръонга қарши чиқиши умуман қабул қилинмайди. Қуръон иқтидо қилинадиган "имом" эди. Шу сабабли ҳам салафларнинг ҳеч бирида Қуръонга ақл, назар, қиёс, ҳис-туйғу, кечинма кашфиёти билан қарши чиқишлик учрамайди. Улар "Ақлни муқаддам қўйиш керак. Нақл - яъни Қуръон, ҳадис, саҳобий ва тобеъинлар сўзлари - таъвил қилинмоғи ёки тафвиз (ташлаб қўйиш…) қилинмоғи лозим…" демоқ нари турсин, "Шу нарсада ақл ва нақл қарама-қарши бўлиб қолди" деб ҳам айтмаганлар. Салафлар оятга фақат уни тафсир қиладиган ёки мансух қиладиган оятни ёки оятни тафсир қиладиган Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  суннатини тенглаштирганлар. Чунки Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  суннати (ҳам) Қуръонни ойдинлаштириб баён қилади, унга далолат қилиб, уни ифодалайди. )
Аллоҳ таъоло айтади: "Муҳожир ва ансорларнинг биринчи пешқадамлари ва уларга чиройли амаллар билан эргашган зотлар. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна (Аллоҳ) улар учун остидан дарёлар оқиб турадиган, улар абадий қоладиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Мана шу буюк бахтдир. "  ("Тавба", 100-оят)
Саҳобаларга гўзал суратда эргашганларни уларга зикр қилган жаннат ва ризвонда шерик қилиб санади.
Кимки энг биринчи динни ушлаган собиқийнларга эргашар экан, ўзи ҳам улардандир. Улар набийлардан сўнг инсонларнинг энг яхшиларидир. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васаллам  уммати кишиларга чиқарилган умматнинг яхшиси эди. Улар эса Муҳаммад умматининг яхшилари… Шунинг учун ҳам илм, дин ҳақида уларнинг сўзларни билишлик ва амалларини ўнганишлик кейинги кишиларнинг жамиъ дин илмлари ҳақидаги сўзларини ҳамда амалларини билишга қараганда хайрлироқ ва фойдалироқдир.
 Улар, Қуръон ва суннат далолат қилганидек, ўзларидан кейингиларнинг энг афзали. Уларга эргашиш улардан кейингиларга эргашишдан яхшироқ. Илм ва дин борасида улар ижмоъси ва ихтилофини билиш ўзгалар ижмоъси ва ихтилофини билишдан яхшироқ ҳам фойдалироқ.
Чунки уларнинг ижмоъси маълум. Агар ихтилоф қилишган бўлишса ҳам, ҳақ уларни тарк этмаган. Улар сўзларининг баъзисидан ҳам ҳақиқатни (талаб қилмоқ) қидириш мумкин. То Қуръон ва суннат хилофига далолат қилмағунича уларнинг ҳеч бир сўзи хато деб ҳукм қилинмайди… Кейингилар асл (усул ва қоида)ларининг кўпи исломда янги пайдо бўлган ва салафлар ижмоъсига хилофдир.
Салафлар ижмоъсидан сўнг янги пайдо бўлган (низо) зид гап шубҳасиз хатодир. Масалан: Саҳобийлар ижмоъсига ва аниқ маълум нусусларга хилоф бўладиган сўзлар билан танилган хаворижлар, рофизийлар, қадариялар ва муржиалар хилофи…
Шунингдек, динда бирон бир масала йўқки, салафлар у ҳақда гапирмаган бўлсалар. Уларнинг бу сўзига бошқа сўзлар мувофиқ ёки хилоф келиши муқаррардир.

6. "Жамоат" улар наздида дунё ва охират нажоти: демак, аҳли сунна Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  жамоатини ушловчи тафриқа ва ихтилоф ўринларидан юз ўгурувчи, Китоб, суннат ҳамда ижмоъ жумлаларини лозим тутувчи ва бирликка путур етказадиган, жамоатни бузиб юборадиган муташобеҳ (аниқ бўлмаган) нуқталардан узоқ бўладилар. Чунки уларнинг наздида жамоат дунё ва охират нажоти демакдир.
(Умматнинг 75 фирқага бўлиниб кетиши ва уларнинг биттасидан бошқа - у жамоат - барчаси дўзахда бўлиши ҳақида Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  хабар берганлар. Яна бир ҳадисда "Улар бугун мен ва асҳобларим бўлган нарсанинг мислида бўлганлар" дейилган).
(Мусулмон фарзандига Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам , хулафои рошидинлар ҳамда уларга гўзал суратда эргашган, исломни биринчи қабул қилган собиқийнлар - муҳожир ва ансорлар суннатини лозим тутмоқ вожибдир. Уммат ихтилоф қилган, ҳар хил тоифага бўлинган тортишувли масалани илм ва адолат билан ечиб бера олмас экан, ҳужжат (оят, ҳадис), ижмоъ билан собит бўлган жумлаларни маҳкам тутади ва динларини ташлаб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб олган кимсалардан юз ўгиради. Тафриқаланиш ва ихтилофларнинг аксари гумон - зоннга ҳамда ҳавои нафсларга эргашишдан келиб чиқади. Уларга парвардигорлари тарафидан ҳидоят нозил бўлди-ку… Оммани ҳужжат ва ижмоъ билан собит бўлган нарсаларни ушлашга буюриш, уларнинг ўрталарига ихтилоф ҳамда фирқаланиш соладиган ишлар тафсилида чуқур кетишдан қайтармоқ вожибдир. Зеро ихтилоф ва фирқаланиш Аллоҳ ҳам, росули ҳам қайтарган улкан ишлардандир)
Илм ўрганишга қодир инсонга вожиб бўлган нарсани бундан ожиз бўлганларга вожиб қилмайдилар.
Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  олиб келган нарсаларга аҳли сунна умумий тарзда (мужмал) иймон келтиради. Лекин пайғамбар келтирганларни тафсилига кўра билишда шунга қурби етадиган билан ожиз ўртасида фарқ қўядилар. Мана шу улкан аслни билмаслик сабабидан бир қанча фитналар содир бўлди.
(Шубҳа йўқки, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  олиб келган нарсаларнинг барчасига умумий тарзда (мужмал) иймон келтирмоқлик ҳар бир муслимга вожибдир. Уларни тафсили билан билиш эса фарзи кифоядир. Аммо уларнинг яна-да хосларига эса қодирликлари, маърифати, эҳтиёжи ва уларга буюрилганига қараб ҳар хил вожиб бўлади. Илмнинг турларини оғзаки олишдан ёки унинг дақиқ (нозик) ўринларини фаҳмлашдан ожиз бўлган кишига (шуларга) қодир кишига вожиб бўлгани буюрилмайди.
Нусусларга қулок тутган ва уларни фаҳмлаган кимсага тафсил илми вожиб бўлади. Муфти, муҳаддис ва мунозара қилувчиларга ўзгаларга вожиб бўлмаган нарсалар вожиб қилинган. Уммат ихтилоф қилиб қолган дақиқ масалаларнинг кўпи аксар одамлар олдида ноаниқ - муташобех бўлади. Негаки улар бу масалалар ҳақида аниқ илмни ифодалайдиган шаръий далилга эга эмаслар. Бу каби қурби етмайдиган нарсалар уларга вожиб бўлмайди. қурби етадиган гумонига ғолиб келган кучли эътиқодни аниқ - тугал илмдан ожизлиги сабабли тарк қилмоғи мумкин эмас. Зеро бу масалага унинг қурби етади, хусусан ҳаққа мутобиқ бўладиган бўлса. Ҳаққа мутобиқ (мувофиқ) бўлган эътиқод ўз соҳибига нафъ келтиради. Киши унга кўра савоб олади. Агар у бундан кўпроққа қурби етмаса шу билан унинг устидан фарз соқит бўлаверади.)
Аҳли сунна ва жамоат ўз динларини илм жиҳатидан ҳам, амал жиҳатидан ҳам фақат Қуръон, суннат ва Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам  асҳоблари тушунчасидан оладилар. Саҳобалар бу тушуниш - фаҳмни Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дан олгандилар. Сўнгра уни тобеъинларга ва улардан ўрганиб ортларидан эргашадиган уммат имомлари ва салафларига қолдиришди. Улар соҳиби кимлигидан қатъий назар ҳар қандай ақл, назар, қиёс, ҳис-туйғу, кечинма ёки кашфиёт билан унга қарши бўлмадилар. Барчасидан уни муқаддам қўйдилар. Бу  аҳли суннани ажратиб турадиган, улар жамоатига ўзига хос бўёқда ранг берадиган, жамоатнинг умумий ажралиб турадиган жиҳатларини, унинг ахлоқий, сулукий сифатларни гавдалантириб турадиган ҳамда ниҳоят ушбу жамоат мероси бўлиб қоладиган фиқҳий қоидаларни, асл-асосларни ва ақоидни аниқлаштириб берадиган энг биринчи асосдир.

Абу Муслим тайёрлади

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase