Нега фаластинликлар биринчи навбатда исроилликларга ҳужум қилишди?
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Бас, ким сизларга тажовуз қилса, сизлар ҳам уларга тажовузлари муқобилида тажовуз қилинг. Ва Аллоҳдан қўрқингиз! Билингларки, Аллоҳ Ўзидан қўрқувчилар билан биргадир”. (Бақара, 194).
Уларга қарши уруш қилиш учун улар исроилликларникидек кучга эгами?
Аллоҳ таоло айтади: «Қанчадан-қанча кичкина гуруҳлар Аллоҳнинг изни билан катта гуруҳлар устидан ғалаба қилган. Аллоҳ сабр қилгувчилар билан биргадир»,- дедилар”. (Бақара, 249).
Қаршилик қилган ишини қилмаганида эди, Ғазодаги болалар ва аёллар ўлмаган бўларди!
Аллоҳ таоло айтади: “Эй иймон келтирганлар! Куфр келтирганларга ва ер юзида юрган ва ғозий бўлган биродарлари ҳақида, агар бизнинг ҳузуримизда бўлганларида ўлмас эдилар ва қатл қилинмас эдилар, дейдиганларга ўхшаманг. Буни Аллоҳ қалбларида ҳасрат қилиши учун айтадилар. Аллоҳ тирилтиради ва ўлдиради, Аллоҳ қилган амалларингизни кўрувчи зотдир. (Оли Имрон, 156).
Бўлаётган воқеаларда араб давлатлари раҳбарлари қаерда?
Аллоҳ таоло айтади: “Агар улар (жиҳодга) чиқишни истаганларида, унинг учун тайёргарлик кўриб қўйган бўлур эдилар. Лекин Аллоҳ чиқишларини истамай, уларни дангаса қилиб қўйди ва уларга (ўзларидан бўлган кимсалар тарафидан): «Қолганлар (яъни, аёллар, ёш болалар ва ожиз-нотовон кишилар) билан бирга ўтираверинглар»,- дейилди. Агар улар (яъни ўша мунофиқлар) сизларнинг орангизда (жиҳодга) чиққанларида ҳам, сизларга фақат ортиқчи зиён бўлган ва ўрталарингизда сизларни фитнага солиш учун елиб-югуриб юрган бўлур эдилар. Ҳамда ораларингизда улар учун қулоқ солувчилар (яъни, сизларнинг махфий сўзларингизни эшитиб олиб, мунофиқларга етказадиган айғоқчилар) ҳам (топилган) бўлур эди. Аллоҳ золим кимсаларни Билгувчидир.». (Ат-Тавба, 46-47).
Ўлганларнинг жасадларини ва болаларнинг сочилган тана қисмларини қаранг?!
Аллоҳ таоло айтади: “Аллоҳ йўлидаги жангда ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ўйламанг. Йўқ, улар тириклардир! У зотлар Аллоҳ ўз фазлу карами билан уларга берган неъматлардан хушнуд ҳолларида баҳраманд бўлмоқдалар ва ҳали ортларидан етиб келмаган биродарларига ҳеч қандай ҳавфу хатар йўқлиги ва ғамгин бўлмасликлари ҳақида хушхабар бермоқдалар”. (Оли Имрон, 169-170).
Ушбу ҳужум туфайли одамлар уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар!
Аллоҳ таоло айтади: “Бас, Парвардигорлари уларнинг дуоларини ижобат қилиб (деди): «Албатта мен сизлардан бирон амал қилгувчи эркак ё аёлнинг амалини зое қилмагайман. Зеро бировингиз бировингиздандирсиз. (Яъни эркак аёлдан, аёл эркакдан дунёга келган). Бас, (ватанларидан) ҳижрат қилган, диёрларидан қувилган, менинг йўлимда азиятлар чеккан ва (менинг йўлимда) жанг қилиб қатл этилган зотларнинг қилган гуноҳларини ўчиргайман ва уларни тагларидан дарёлар оқиб турадиган боғларга киритгайман. Бу Аллоҳ ҳузуридан бўлган савоб - мукофот бўлади. зеро энг гўзал савоб - мукофот Аллоҳнинг ҳузуридадир”. (Оли Имрон, 195).
Ахир, уларнинг армияси жуда кучли!
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Улар сизлар билан фақат мустаҳкам қишлоқларда ёки девор ортидан урушадилар. Уларнинг ўзаро адоватлари бор. Сиз уларни бирлашган деб ўйлайсиз, лекин қалблари иккига бўлинган. Бунинг сабаби улар ақлсиз одамлардир”. (Ҳашр, 14).
Армияларимиз кучсиз...!
Аллоҳ таоло айтади: “Ўшанда сизлар Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, у сизларга ижобат қилиб: «Мен сизларга кетма-кет келадиган минг фаришта билан мадад берурман»,- деди”. (Анфол, 9).
«Парвардигоро, устимиздан сабру тоқат ёғдиргил. Қадамларимизни собит қил ва Ўзинг бизни бу кофир қавм устидан ғолиб қил! (Бақара, 250)
Абу Муслим тайёрлади