Имом Молик айтган: “Қалби бурилган одамга қулоғингдан жой берма. Чунки сенга бундан (бидъатдан) нима ўргатишини билмайсан, дейилар эди”.
Ансорлардан бири мадиналик қадарийларнинг биридан бир нарса эшитди (яъни, баъзи бидъатчилардан) ва у қалбига ўрнашиб қолди. Унга насиҳат сўраб келган биродарлари келарди. Уни ман қилсалар: “Унинг қалбимга қандай ўрнашиб қолганини билмайман? Агар Аллоҳ ўзимни ушбу минорадан ташлашимга рози бўлганда, қилар (ташлар) эдим”, деган.
Ҳофиз Аҳмад ибн Абдуллоҳ Розий Санъоний роҳимаҳуллоҳ “Тариху мадинати Санъо ал-Яман” китобида Аҳмад ибн Ҳанбалдан ривоят қилган:
“Абдурраззоқ бизга ҳадис айтди, Муаммар бизга ҳадис айтди: “Товус ўтирган эди, унинг олдида ўғли бор эди. Шунда муътазилийлардан бир киши келиб, бир нарса ҳақида гапирди. Товус бармоғини қулоғига тиқиб олди ва: “Эй ўғлим, бармоғингни қулоғингга тиқ, ҳатто унинг сўзидан бирор нарсани эшитма. Чунки бу қалб заифдир”, деди.
Ибн Саъднинг “Табақот” китобида улуғ тобеин ва фақиҳ Муҳаммад ибн Сирийн Басрий роҳимаҳуллоҳ таржимаи ҳолида қуйидагилар келтирилган:
“Ибн Авндан ривоят қилинади: “Бир киши Муҳаммад ибн Сирийннинг олдига келди ва қадар ҳақида бир нарсани зирк қилди. Шунда Муҳаммад ибн Сирийн айтди:
“Албатта, Аллоҳ адолатга, эзгу ишларга ва ҳариндошга яхшилик ҳилишга буюради ҳамда бузуҳчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан ҳайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доимо) насиҳат ҳилур”.
Ибн Сирийн иккита бармоғини қулоқларига тиқиб олди ва: “Ё сен менинг олдимдан чиқиб кетасан ёки мен сенинг олдингдан чиқиб кетаман”, деди. Шунда у киши чиқиб кетди. Ибн Сирийн:
“Албатта, қалбим ўз қўлимда эмас. Мен қалбимга бирор нарса тушиб, сўнг уни чиқариб юбора олмаслигимдан қўрқдим. Менга уни эшитмаслик яхшироқ эди”, деди”.
Матн:
Ҳидлашнинг фарзи кулок, ва кўзга боғланган. Сенга тинглаш ва назар солиш ҳалол бўлган нарсани ҳидлашинг жоиз. Ривоят қилинишича, Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳга мушк келтирилди. У дарҳол бурнини беркитиб олди. Бунинг сабаби сўралганда: “Унинг фақат ҳидидан фойдаланиладими?” деди.
Икки кул ва оёқнинг фарзи - уларни ҳаромга узатмаслигинг ва ҳақни қўлдан чиқармаслигингдир. Масруқ: “Банда бир қадам куяр экан, албатта, унга яхшилик ёки ёмонлик ёзилади”, деган.
Сулаймон ибн Абдулмаликнинг қизи Абда бинти Холид ибн Маъдонга: “мени зиёрат қил (кўргани кел)”, деб мактуб юборди. Абда унга: “Аммо баъд, отам роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ учун муҳтож бўлмаганда йўл юришни ёки Қиёмат кунида ундан сўралганда мажраж (чиқиш йўли) бўлмаган таомни ейишни ёмон кўрар эди. Мен бундан отам ёмон кўрган нарсани ёмон кўрдим. Сенга салом бўлсин” деб жавоб юборди.
Шарҳ: Бундан ўша мушкнинг Байтулмолдан бўлгани, халифа Умар ибн Абдулазиз вараъ туфайли уни ҳидлашдан сақлангани маълум бўлади.
у _ умавий халифалардан бири Сулаймон ибн Абдулмалик. Дамашқда туғилган ва 99 ҳижрий санада вафот этган. Унинг қизи таржимаи
ҳолини топа олмадим.
у тобеинлардан бўлган ишончли ҳадис ровийларидан биридир. У обидлардан бўлган. Асли яманлик, Шом диёрларидаги Ҳимс шаҳрида яшаган. У кўп тасбеҳ айтадиган ва ибодат қиладиган шижоатли ғозий бўлган. 103 ҳижрий санада вафот этган. Унинг қизи (Абда)нинг таржимаи ҳолини топа олмадим.
Матн: Агар кимдир: “Бунга амал қилишга нима йўл бор?” деса, шундай жавоб берилади: “У тақводор имомлар йўлини тутиш, йўл юриш* маърифати, нафсниҳисоб-китоб қилиш адолат билан амал ҳилиш, азиятни беркитиш билан гўзал бўлиш, ортиҳча молни миннатсиз сарфлаш, ҳасадсиз чиройли кўриниш, ҳеч нарсага қизиқмаслик муҳаббати билан қаноат қилиш, омонликка рағбат қилган ҳолдакўп сукут қилиш, бегоналашишсизхалққа тавозеъ қилиш ёлғиз қолганда зикрга ошно бўлиш, қалбни (дин йўлидаги) хизмат учун бўшатиш, муроқаба ғамини ҳосил қилиш ва истиқомат йўлида нажотни талаб қилиш учун юрган мустаршидлар одобларига назар солишдир”.
Ҳорис Муҳосибийнинг
"Рисолатул мустаршидийн" китобидан