Фатво (122)
ФАТВО. Луғатда «тушунтириш, изоҳ, ҳукм, мураккаб-қийин саволга жавоб бериш» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса муфтий ёки уламолар ҳайъати томонидан сўровчи кишига асосли далиллар асосида шаръий-ҳуқуқий ҳукмни баён қилиб бериш «фатво» дейилади.
Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?
Шу йилнинг 26 март куни сурункали касалликлари билан диспансер назоратида бўлган наманганлик 72 ёшли аёл коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди. 27 март куни ушбу бемор шифокорларнинг реанимацион муолажаларига қарамасдан ўткир миокард инфарктидан вафот этган.
Хабарингиз бор, шу кунларда бутун дунёда коронавирус инфекциясининг тарқалиши катта таҳдидга айланди. Бугунги кунда юртимизда ҳам ушбу касаллик юққан фуқаролар аниқланди. Куни кеча Бош вазиримиз Абдулла Арипов бошчилигида коронавирус мавзусига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ҳар бир мазҳаб имомининг ўзидан бошқасига хилоф қилганини кўрамиз. Кўпинча улар орасидаги жанжал баъзи намозхонларнинг тарки намоз қилишига олиб боради. Ушбу мавзуъда шофий ва кофий жавоб умидидамиз. Бир мазҳабга эргашайликми? Иш тўғри бўлиши учун қандоқ қилиб мазҳабларни мувофиқлаштирамиз?
Яқин кунларда дўстларимиз билан 2 кунга дам олгани табиатга чиқдиқ. Қўй сўйдик, шерикларимиз шошилиб қўйнинг аврат органларини олиб пиширамиз, еймиз дейишди. Умумий пишираётган таомга қўшиб юборишди. Кейин битталари алкоголсиз пиво олиб келди, намозхон биродарларимиздан иккиталари ичишди. Билишса 0,5% алкогол бор экан. Арабистон тонналаб оляпти, деб баҳона қилишди. Уларга тушунтирдим мўмин кишига пиво сўзининг ўзи жирканчлиги, уни истеъмол қилиб бўлмаслигини айтдим. Шу ҳолларида намоз ҳам ўқишди. Саволим шуки, ҳайвонларнинг аврат аъзоларини ейиш дурустми ва алкоголсиз пиво ҳақидаги фикрингиз.
Савол: Билими йўқ бир кимса имомлардан бирортасига тақлид қилишни ўзига лозим тутмайди. Балки ўз эътиқодича, ҳар бир олимни муқтадо ва пешво деб билади. У ўз давридаги тақводор ва диндор олимнинг айтганига қараб амал қилади. Бирорта мазҳабга боғлиқ бўлмасдан, бирортасига тақлид қилмасдан бу хилда амал қилишнинг ҳукми нима?
САВОЛ: Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Аллоҳ йўлида ва Ислом динининг ҳақлигини қалбимизда ва биродарларимиз дилида кучайтириш ниятида муҳим саволимни баён қилмоқчиман. Соч жинсий майлни қўзғатмайди, нега уни рўмолга яшириш жоиз, ахир кўз ва яноқлар очиқ туради-ку, яъни улар шаҳват қўзғатиши мумкин. (Нима тўғри десангиз шуни ҳақ йўлида Аллоҳ учун қабул қиламиз.)
Бу масала ажнабий юртларга хос бўлиб қолган эмас, балки бошқа юртларда ҳам олдини олиб бўлмайдиган, чегаралаб бўлмайдиган тарзда бўлиб кетгандир. Шу жумладан, Ислом юртларида ҳам. Ушбу масала ҳақида ҳукм чиқариш Ҳанафий мазҳабида бўлса ниҳоятда осон.
Мусулмон кишига кофирларнинг овқатхоналарида ишлаш, ароқ қуйиб бериш ёки чўчқанинг гўштидан тайёрланган овқатни олиб келиб бериш ва шунга ўхшаш бошқа ҳаромларни қилмаслик шарти билан жоиз. Чунки, ичадиганларга ароқ қуйиб бериш ёки уни олиб бориб тақдим қилиш ҳаромлиги очиқ-ойдин матнда келган.
Савол: Мен уйланишга қаъий қарор қилган қиз бор. Шунга кўра менда у билан ёлғиз қола оламанми, унинг қўлидан ушлашим мумкинми?
Савол: “Ватанни севиш иймондандир”, деган гап кўп айтилади. Баъзилар уни ҳадис ҳам дейишади. Ўзи ватанпарлик исломда қандай тушунилади?
САВОЛ: Шайх ҳазратлари, мен уч йилдан бери Қуръон ёдлайман. Аллоҳ насиб қилсин, қори бўлишга ҳаракат қиляпман. Лекин бир ёмон нарса бор, авваллари ёшим кичиклиги учун бу нарсани ўйламас эдим. Аммо ҳозир онгим ривожланган.
Савол: Биржаларда ўтказиладиган савдо шаклларидан бири кимошдидир. Савдонинг бундай кўриниши ҳалолми?