close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Исломда педофилларга қандай жазо кўзда тутилган?

2015 йилда Олмаотадаги Қозоғистон мусулмонлари диний идораси уламолар Кенгашининг IX йиғилишида жамиятнинг энг оғир муаммоларидан бири бўлган педофилия ҳақида фатво чиқарилди. Гарчи баъзилар педофилияни туғма касаллик, руҳий касаллик ёки кўплаб жинсий касалликлардан бири деб ҳисобласа-да, кўпчилик буни бузуқлик (жиноят) деб ҳисоблайди.

2015 йилда Олмаотадаги Қозоғистон мусулмонлари диний идораси уламолар Кенгашининг IX йиғилишида жамиятнинг энг оғир муаммоларидан бири бўлган педофилия ҳақида фатво чиқарилди. Гарчи баъзилар педофилияни туғма касаллик, руҳий касаллик ёки кўплаб жинсий касалликлардан бири деб ҳисобласа-да, кўпчилик буни бузуқлик (жиноят) деб ҳисоблайди.
Қозоғистон мусулмонлари диний идораси фатвосида шундай дейилади: "Ислом одамларга раҳмдил ва шпфқатли бўлишни буюради. Раҳм-шафқат қозоқ халқининг маданияти ва анъаналарида алоҳида ўрин тутади ва унинг ажралмас қисмига айланган. Парвардигори Олам жамият тинчлигини бузадиган жиноятлар ва одобсизликларни қатъиян тақиқлайди.
Аллоҳ Таоло Қуръонда айтадики: «Ва ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманг» (Аъроф,56), «Аллоҳ бузғунчилик қилувчиларни севмас» (Моида, 64)
Вояга етмаган болаларга нисбатан зўравонлик ва уларни таҳқирлаш, яъни педофилия - бу фисқ ва одобсизликни тарқатишнинг бир тури. Қуръони Карим оятларини шарҳлаши билан танилган машҳур тобеин Мужоҳид "ер юзида ёвузликфисқни ёйиш" сўзларини "зино, ўғирлик, қотиллик, авлодлар ва экинларни йўқ қилиш" деб талқин қилади.
Ушбу жирканч жиноятнинг оқибатлари қуйидагилардан иборат:

1. Боланинг иродасига зид бўлган бу ҳаракат унинг тўғри ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиши мумкин. Ва бу жинсий йўл билан юқадиган касалликларга олиб келиши мумкин.
2. Бола даволаб бўлмайдиган психологик касалликдан азият чекиши мумкин.
3. Оиланинг обрўсига катта зарар етказади.
4. Боланинг келажагини синдириши мумкин.

Ва агар жиноятчи шундай даҳшатли жиноят қилса ва қурбонини ўлдирса, у энг оғир жазога лойиқдир.
Педофилия инсон табиатига қарши ўта оғир жиноятдир, Шунинг учун мусулмон олимлари бундай жиноятчиларга қаттиқ жазо қўллайдилар (ўлим жазоси ва ҳ.к.). Бироқ, мамлакатимиз дунёвий ҳуқуқий давлат бўлганлиги сабабли, педофилия шариат эмас, балки Жиноят кодекси билан жазоланади. Яъни, бу йил кучга кирган қонунга кўра, педофиллар умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

Абу Муслим тайёрлади

 

 

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase