close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Аллоҳ йўлида, деб тиланчилик қилаётганларга қандай муносабатда бўлиш керак?

Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим: «Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан йироқдир». Кўчада тиланчиликни касб қилиб олган аксар кишилар: «Аллоҳ йўлида», деб сўрайдилар. Ҳадисни ўқиганимдан бери, Аллоҳга шукрки, ким шундай деб сўраса, бирор нарса беришга ҳаракат қиламан. Шу ҳадиснинг асли мазмуни қандай ва унга қандай амал қилиш лозим?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Сиз ёзган иборалар нотўғри. Унда ўзаро зид маънолар акс этган
Тўғри, динимизда соилни жеркимасликка, уни имкон қадар қуруқ қайтармасликка буюрилган. Аммо, соил ҳам соиллик қилишга ҳақли бўлиши лозим.
Мусулмон кишига тиланчилик қилиш мумкин эмас. Фақатгина ногирон ёки бир кунлик ортиқча таоми йўқ ёхуд катта қарзга ботган кишигина бировлардан нарса сўраб ўз эҳтиёжини қондириши мумкин. Бой, соппа-соғ кишиларга, шунингдек, бойлик орттириш мақсадида бировлардан нарса тиланиш жоиз эмас. Агар ана шундай кишилар тиланчилик қилаётган бўлса, уларга бу ишни ташлашни, унинг ўрнига ҳалол меҳнат қилишни тавсия этиш лозим.
Ривоятларда келишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ансорлардан бирлари соиллик қилиб келди. Унинг тўрт муччаси соғ эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга уйидаги бор нарсасини сотиб, пулига арқон ва болта сотиб олиб, улар ёрдамида ўтин териб келиб сотишга буюрдилар. Ҳалиги одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларига амал қилиб, ҳеч қанча вақт ўтмай тирикчилиги яхшиланганини айтиб, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга миннатдорчилик билдириб кетди.
Садақа ва хайру эҳсонларга кимлар ҳақли эканини яхши билишимиз учун «Бақара» сурасидаги қуйидаги ояти карималарни ўрганиб чиқсак, мақсадга мувофиқ бўлса керак:
«(Садақа ва хайру эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, (тирикчилик учун) ер юзида кезишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир. Уларни сиймоларидан танийсан, одамлардан хиралик қилиб сўрамаслар. Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта уни билгувчидир» (273-оят).
Бу ояти карима зикр қилган тоифадаги одамлар ўзларини Аллоҳ йўлида жиҳод қилишга бағишлаган кишилардир. Улар нафсларини жиҳод учун тутганлар, шу сабабдан касб қилишга ҳам имконлари йўқ. Айни чоғда, иффатлари, уятлари кучли бўлганидан ўзларининг ҳожатманд эканликларини яшириб юрадилар. Асл ҳолни билмаган одам уларни сиртларидан кўриб, бой деб ўйлайди.
«(Садақа ва хайру эҳсонлар) Аллоҳнинг йўлида тутилган, (тирикчилик учун) ер юзида кезишга қодир бўлмаган, иффатлари туфайли билмаган киши уларни бой деб ўйлайдиган фақирларгадир.»
Нафақани худди ана ўшаларга қилиш керак. Улар ўзлари асл ҳолларини беркитсалар, одамлардан хиралик билан тиланмасалар, қандай қилиб топамиз уларни?
«Уларни сиймоларидан танийсан.»
Фаросати бор, мулоҳазали кишилар мазкур фақирларни, агарчи улар ҳожатмандликларини билдирмасдан, кишилар кўзига бой бўлиб кўриниб юрсалар ҳам, таниб, ҳақиқатни билиб оладилар. Щзларини иффатли тутганликларининг ўзи нафақани уларга махфий қилишга ундайди. Нафақа бераман деб, бундай кишиларнинг ҳис-туйғуларини оёьости қилмаслик керак. Нафақа Аллоҳ учун қилинаётган бўлса, махфий тарзда қилингани маъқул.
«Нима яхшилик нафақа қилсангиз, бас, Аллоҳ албатта уни билгувчидир.»
Савобини ҳам Щзи билиб бераверади. Шунинг учун, ҳаммага кўрсатиб, гувоҳларни кўпайтириб садақа қилишга ҳожат йўқ. Сиз ихлос билан, Аллоҳ таолонинг юзини кўзлаб садақа қилаверинг, у ёғини Аллоҳ таолонинг Щзи билади.
Ислом тузуми, аввало, ишга қодир ҳар бир инсоннинг осонлик билан ҳалол ризқ топишини таъминлайди. Лекин инсон ҳаёти доимо бирдек кечавермайди, турли фавқулодда ҳолатлар, кутилмаган ҳодисалар оқибатида баъзи кишилар ноқулай иқтисодий ҳолатга тушиб қоладилар. Бундай ҳолатлар садақа, хайр-эҳсон йўли билан муолажа қилинади. Щта бой кишилардан маълум миқдордаги молу мулк закот сифатида фарз ҳукми ила олиниб, ҳақдорларга тарқатилади.
Шунингдек, ҳамма қодир бўлган кишиларни ихтиёрий садақа қилишга тарғиб қилинади.
Шу билан бирга, муҳтожларни ҳам одоб доирасидан чиқмаслик, юқоридаги оятда айтилганидек, хиралик билан одамлардан тиланчилик қилмасдан, иффатли, қаноатли бўлишга чақирилади.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир икки хурмо ёки бир-икки луқмани олиб қайтадиган мискин эмас, иффатли бўлиб турган мискиндир, хоҳласангиз, «Одамлардан хиралик билан сўрамайдилар», оятини ўқинг», – дедилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Набийимиз алайҳиссолату вассалом:
«Ким ўзида етарли нарса бўлатуриб одамлардан тиланса, қиёмат куни тиланчилиги юзида тирналиш бўлиб келади», – дедилар. Одамлар:
«Ё, Аллоҳнинг Расули, етарли нарса қанча?» – дедилар. У зоти бобаракот:
«Эллик дирҳам», – дедилар.
Шундан келиб чиқиб, етарли нарсаси бор одамга тиланчилик қилиш ҳаром, деган ҳукм чиқарилган. Валлоъу аълам.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase