ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ): Бу мол-мулкка тааллуқли масала. Шариат ҳукми бўйича йўқолган нарсани топиб олган шахс уни омонат шаклида олиб туриб, топиб олганини эълон қилади. Эгаси чиқса, қайтариб беради. Агар чиқмаса, эгаси чиқса тўлаш шарти билан топиб олган шахс унга эгалик қилади. Зайд ибн Холид ал-Жуҳанийдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким йўқолган нарсани танитмай ўзиники қилиб олса, залолатга кетувчидир», деганлар» (Муслим ва Аҳмад).
Йўқолган нарса топилганини билдириш топиб олган жойида ва одамлар кўп бўладиган ерларда топиб олган кишининг ёки вакилининг: “ким фалон нарсани йўқотган бўлса, фалон жойга, фалончига учрасин”, деб эълон қилиш билан бўлади. Нарсаси йўқолганини даъво қилиб келган шахс эса унинг сифатларини ва бошқа аломатларини айтиб, ўзиники эканини исбот қилиши шарт.
Шундай нарсаларни топиб олган одам бир йилгача омонат шаклида ушлаб туради. Бир йилгача эгаси чиқса, омонатни унга беради. Агар бир йил ичида эгаси чиқмаса, у нарса топиб олган кишининг мулкига айланади. Лекин, эгаси чиқиб қолса, тўлаб бериш шарти билан. Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи васаллам) топиб олинган тилло ёки кумуш ҳақида сўралди. У зот: «Унинг идиши ва боғичини танит. Сўнгра бир йил кут. Агар эгасини топмасанг, уни ишлатиб юборавер. Шунда у сенинг ҳузурингда омонатга қўйилган нарсадек бўлиб қолсин. Агар қачон бўлса ҳам бир кун талаб қилувчиси келса, уни унга топшир», деганлар» (Муслим). Демак, йўқолган нарса эгасини кутиш учун тайин қилинган вақтдан кейин ҳам топиб олганнинг мулкига айланиб қолмас экан. Қачон эгаси пайдо бўлса, унга тўлаб бериши керак экан (Аллоҳ билувчидир).
Пул топиб олинса нима қилинади?
Кўчада тушиб қолган пулларни қўриб қолдим. Уни нима қилиш керак? Олишим мумкинми ё менга ҳаромми? Ёки олиб, садақа қилиб юбориладими?
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Фатво
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Малайзияда Starbucks катта зарар кўрмоқда
- Давлат Думаси Путинга россияликларнинг омонатларини музлатиш ҳуқуқини берадиган қонунни қабул қилган
- Туркия Россиянинг Одесса ва Николаевни босиб олишига тўсқинлик қилди: Украина элчисининг баёноти
- Ўзбек жиноий гуруҳи БААда яҳудийлар рухонийсини ўлдириб Туркияга қочган
- Глобал онг ва Нетаньяхунинг ҳарбий жиноятларини тасдиқлаш