close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Эр зинокор хотинини ўлдириши мумкинми?

Савол: Олимлардан бирининг айтишича, мусулмон киши агар хотинини бошқа эркак билан жинсий алоқа устида ушлаб олса, уни ўлдириши мумкин экан. Бу исломда тақиқланмаганми?

Жавоб (Шайх Аҳмад Кутти):
 
Бисмилллаҳир роҳманир роҳийм. Аллоҳ ва унинг Расулига ҳамду-санолар бўлсин.
Бизга билдирган ишончингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Аллоҳдан сўраймизки, У қалбларимизни ҳақиқат учун ёритсин, бу дунёда ва Қиёматда марҳамат ато этсин. Омин.
Эр ёки хотин маҳкамага ёки бошқа бир қонуний ҳукумат вакилларига мурожаат қилмасдан туриб бир-бирини жазолаши мумкин эмас.
Сизнинг саволингизга шайх Аҳмад Кутти жавоб берди:
«Одамлар қонунни ўз қўлларига олиш ҳуқуқига эга эмаслар, чунки давлат ва унинг органлари тинчлик, хавфсизлик ва ҳ.к.ни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мусулмонлар жамиятида тартибсизликнинг олдини олиш учун жавоб беради.
Қонунни қўллаш қонуний ҳукуматларнинг мажбурияти ҳисобланади ва унинг ҳеч ким мустақил равишда қўллаши мумкин эмас. Эр ёки хотин судга ёки юридик манбаларга мурожаат қилмасдан туриб, турмуш ўртоғини жазолай олмайди.
Шариат хаёт ва ор-номусни, қонун ва тартибни сақлаш ҳақида ғамхўрлик қилиши сабабли кўриш қийин эмаски, судсиз жазолашга рухсат бериш жамиятда тартибсизлик ва қонунсизликни юзага келтирган бўларди. Шариат тартибсизлик ва бебошликни қоралайди ва тақиқлайди».
Аллоҳ Таоло энг яхши билувчидир.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase