close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Қуёшдан келган овоз

Савол: Қуёшдан келган "Эртага жавоб берасизлар", деган овоз ҳақида ижтимоий тармоқларда видеоролик тарқалиб кетди. Шунга мусулмон киши сифатида қандай муносабат билдириш керак?

Савол: Қуёшдан келган "Эртага жавоб берасизлар", деган овоз ҳақида ижтимоий тармоқларда видеоролик тарқалиб кетди. Шунга мусулмон киши сифатида қандай муносабат билдириш керак?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Биз мўмин-мусулмонлар охират куни ва ундаги ҳисоб-китобга иймон келтирганмиз. Аллоҳ таоло ўзига ва охират кунига иймон келтирган чин мўминлар ҳақида бундай дейди:
"Улар ғайб (пайғамбар келтирган хабарлар)га иймон келтирадиган, намозни баркамол ўқийдиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан (садақа ва] эҳсон қиладиганлардир" (Бақара сураси, 3-оят).
Демак, фаразан ўша келган овоз рост бўлса, у бизнинг иймонимизга қувват бўлади. Агар ёлғон бўлса ҳам, охиратга бўлган иймонимизга заррача зиён етказа олмайди. Чунки бизга Аллоҳ таоло ва Пайғамбаримизнинг охират ҳақлиги за унда ҳар ким қилган иши учун жавоб бериши тўғрисидаги гувоҳлиги етарлидир.
ЕКА (Европа Космик агентлиги) ҳамда НАСА нинг Қуёш ва Гелиосфера расадхонаси веб-сайти берган маълумотларга кўра, Қуёшнинг тўлқинларини, эгри чизиқ бўйлаб ҳосил бўлган овозларини, унинг (вулқонининг) отилиш овозларини 40 кун давомида ёзиб олиш имконига эга бўлинган.
Демак, ушбу аниқланган овоз оддий паст частотали товушлардан бошқа нарса эмас. Уни монтаж қилиб, араб лаҳжасидаги турли ибораларни қўшиб, фейк хабарлар тарқатиш ёхуд шунга ўхшаш асоссиз хабарларга ишониб, одамлар ўртасида шов-шув кўтаришга уриниш динимиз кўрсатмасига мутлақо зиддир. Мусулмон киши саволда зикр қилинган виде-оролик ва шунга ўхшаган ҳолатларда вазминлик билан мулоҳаза билдириши, ростми-ёлғонми, аниқ бўлмагунча бошқаларга тарқатишга ёки айтиб юришга шошилмаслиги керак. Валлоҳу аълам.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳафизаҳуллоҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий,
Фатво маркази директорининг
"Фатволар Тўплами" китобидан

Мақола жойлаштирилган бўлим: Фатво
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase