Карвонсарой
Кремл Совет империясини қайта тиклаш йўлидан борар экан, Россия оммавий ахборот воситалари ва депутатлари Ўзбекистон президентининг совет даври қатағонлари ҳақидаги сўзларини «садоқатсизлик» белгиси сифатида баҳолаган.
Россиянинг Европадаги энг йирик атом станциясини ўйламай-нетмай босиб олиб, ундан Украина кучларига қарши ҳужумлар уюштиришда қалқон сифатида фойдаланаётгани фалокат билан якунланиши мумкинлигидан бутун дунёда хавотир кучаймоқда.
Ўзбекистон Россиянинг Украинага босқини олдидан КХШТ ва ЕОИИга тўлақонли аъзо бўлишдан воз кечган эди. Энди эса унинг жавоби қатъийлашган.
Транс-афғон темир йўли Марказий Осиё давлатларига Покистон денгиз портларига кириш имконини бериб, тезкор йўналишларни тақдим этади ва Россияга қарши жорий қилинган санкциялар билан боғлиқ муаммоларни четлаб ўтишга ёрдам беради.
Москва Украинага бостириб киргани сабабли Ғарб санкцияларига дучор бўлишда давом этаётган бир пайтда Тошкентга Россия транспорт йўлакларини айланиб ўтиш имконини берадиган Ўзбекистон-Покистон темир йўл қурилиши бўйича дастлабки ишлар бошланди.
Сунъий равишда оширилган рубл курси россиялик экспортчиларга катта йўқотишлар билан таҳдид солади ва Қозоғистон Россиядан сотиб оладиган товарлар ва хомашёнинг қимматлашувини англатади.
Москва Украина денгиз портлари фаолиятини қайта тиклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Айни пайтда Россия кучлари Украина ғалласини талон-тарож қилиб, пулламоқда, дейди кузатувчилар.
Москванинг Украинадаги асоссиз уруши қозоғистонлик фермерларни Россия ва Украинанинг чорвачилик вакциналаридан маҳрум қилар экан, бу – босқиннинг ҳалокатли оқибатларидан бирига айланган.
Қозоғистонда чорва молларининг нобуд бўлиши – Марказий Осиёда Россиянинг Украинага босқини билан боғлиқ оқибатлардан бири бўлди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба (14 июн) куни.
Сўнгги кунларда Қарағанда вилоятининг Шет туманида 76 бош сигир ва бузоқ юқумли касаллик туфайли нобуд бўлган. Яна 150 та сигирда инфекция борлиги гумон қилинмоқда.
Ветеринария соҳаси мутасаддиларидан бири қорамолларининг нобуд бўлишини Украина ва Россия вакциналари етишмовчилиги билан изоҳлади.
24 февралда Россиянинг ўз қўшнисига қарши бошлаган асоссиз ҳужуми туфайли Украина ва Россия вакциналарини етказиб бериш тўхтаб қолган.
Бу икки мамлакат одатда чорва ҳайвонларига анаэроб касалликларга қарши вакциналар етказиб беради, деди душанба куни телевидениеда чиқиш қилган Қарағанда вилояти ветеринария бошқармаси бошлиғи Қайирбек Турсунбеков.
«Бу қишлоқда 3 минг бош қорамолни эмлаш режалаштирилган эди. Аммо вакцина етишмагани учун уларнинг атиги 25 фоизи эмланди», дейди у.
Қарағанда вилоятига анаэроб инфекция ва чорва молларининг бошқа касалликларига қарши 350 минг дозадан ортиқ вакцина керак, деди у.
«Бизга Украина ҳам, Россия ҳам вакцина етказиб беради. Касалликни ташхислаш ускуналари ҳам Украинадан келтирилади. Жорий мавсумда режалаштирилган эмлашлар учун етарлича вакцина ололмадик», деди у.
Вилоят ва бутун мамлакат бўйлаб инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун вакциналар таъминоти имкон қадар тезроқ тикланиши зарур, деб огоҳлантирди Турсунбеков.
Босқин Марказий Осиёда қийинчиликлар келтириб чиқарган
Қозоғистондаги қорамол ўлати постсовет ҳудуддаги мўрт тинчликка путур етказган Россиянинг яна бир зарбаси бўлди.
Украинага босқин ортидан Россияга нисбатан жорий қилинган халқаро санкциялар мамлакат иқтисодиётини ўта қийин аҳволда қолдирар экан, минглаб Марказий Осиёлик мигрантлар ватанига қайтишга ошиқмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматига кўра, жорий йилнинг тўрт ойи давомида Россиядан Ўзбекистонга 133 минг нафар меҳнат мигранти қайтиб келган.
Украинадаги уруш ва Россияга қарши жорий этиладиган янги санкциялар бу йил пул ўтказмалари ҳажмининг камайишига олиб келади. Жаҳон банкининг 11 май кунги ҳисоботида айтилишича, пасайиш Қирғизистонда 32 фоизни, Тожикистонда 22 ва Ўзбекистонда 21 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Марказий Осиёлик мигрантлар Украинага қарши ҳужумда катта талофат кўрган Россия армияси сафига чақирилишдан хавфсирамоқда.
Марказий Осиёда туғилиб, кейинчалик Россия фуқаролигини олган эркакларнинг маҳаллий ҳарбий комиссариатларга чақирилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда, деб хабар берган эди Карвонсарой апрел ойида.
«Ҳозирги кунда мигрантлар Россияни тарк этиб, уйига кетгани ёки бошқа мамлакатларда иш топгани маъқул», деган эди ўшанда асли ўзбекистонлик мигрантлар ҳуқуқлари фаоли Валентина Чупик. «Бу мамлакатда яшаш хавфли бўлиб боряпти.»
Инглиз тилини билиш Россиянинг ташвиқот манбаларидан халос бўлишга имкон беради, дейди ўқитувчи ва талабалар.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия ғаллани бошқа давлатларга босим ўтказиш ва ўз таъсирини кенгайтириш йўлидаги сиёсий қуролга айлантирган.
Қозоғистонлик таҳлилчилар мамлакатнинг Москва раҳбарлигидаги ЕОИИга аъзолигини Россиянинг зарарли фаолияти шароитида машъум хато деб ҳисобламоқда.
Яқинда Украинада содир этилган ваҳшийлик Сурияда тез ёрдам машиналари ва касалхоналарни мунтазам нишонга олиб, тиббий ва фуқаролик мудофаа марказларини издан чиқарган Россия кучларига хос ҳаракатлар билан бир хил.
Россия президенти Владимир Путин икки бўлгинчи минтақани расман тан олиб, Россия қўшинларига бостириб киришга буйруқ берган ва Украина давлатини афсона деб атаган. Жаҳон ҳамжамияти Россияни жазолаш ҳаракатига тушган.