Абу Муслим
Аллоҳ таолонинг динига маломат тошларини отувчилар Исломга зарба бериш мақсадида ҳазрати Алий билан Муовия (розияллоҳу анҳум) ўрталарида кечган зиддиятларга батамом таяниб олишади. Улар бу билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам саҳобаларининг ниятларини шубҳа остига олишни мақсад қилишади. Уларнинг ишини ўзгартириб, бузиб кўрсатишади.
7208 йил, декабрнинг 20-нчи санасинда Оқ, Кичик ва Буюк Россиянинг Буюк ҳукмдори ва буюк князи Петр Алексеевич фармони олий арз эттиларким:
Янги йил қадимдан Ер куррасидаги кўпчилик халқларнинг асосий байрами бўлиб келган. Ҳар бир халқ янги йил ҳисобини одатда қандайдир тарихий ёки афсонавий воқеага боғлаб ўзича белгилаган. Мисрликлар йил санасини ҳар бир сулола ҳукмронлиги бошланишидан ҳисоблашган бўлса, римликлар милоддан олдинги 753 йилдан, яъни Римга асос солинганидан бошлаб юритишган.
Ҳижрий 1207 йилнинг 13 ражаб ойида (24 феврал 1793 йил) Султон Салим III усмонийлар армиясини ислоҳ қилиш ҳақидаги фармонига имзо чекади. Салтанатнинг ўтмишдаги иқтисодий ва ҳарбий қудратини қайта тиклашга уриниш сифатида баҳоналанган ҳарбий-маъмурий ислоҳатлар тарихда "Янги низом" (Низоми Жадид) номи билан тарихда қолди. Жуда қисқа вақт ичида султон катта ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлди. Бироқ бу ислоҳатлар туфали султон аввал тахтидан сўнг ҳаётида айрилди.
Алҳамдулиллаҳи Роббил-Оламийн, вассолату вас-саламу ъала Расулиҳи Муҳаммадин ва ъала оли ва асҳабиҳи ажмаъйина ват-тобиъина илайҳи фий-йавмиддийн. Охирги пайтларда ўзбекча ижтимоий тармоқ ва бошқа интернет-ресурсларида Оиша розияллоҳу анҳонинг пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳланган пайтидаги ёшлари борасида миссионерлар ва атеистлар тарафидан турли хил миш-миш ва иғволар кўпайиб кетди. Ушбу мақолани Аллоҳ таолонинг изни билан ушбу масалага ва ҳар бир заиф даъволарга жавоб сифатида тақдим қилишга ҳаракат қиламан, инша Аллоҳ.
“Бу (Қуръон) одамлар учун, уларнинг у ила огоҳлантирилишлари, У ягона илоҳ эканини билишлари ва ақл эгалари эслашлари учун баёнотдир (Иброҳим сураси, 52). Эй одамлар, узоқ ва бой, хурсандчилик ва ўйин-кулгига тўла умрдан сўнг, сизларга узоқ давом этадиган азоб келишини биласизми?
Американинг Теннесси штатида жойлашган таълим муассасаси муслима талабани унинг бош кийими туфайли ўқишдан ҳайдади, бу эса ҳуқуқ ҳимоячиларининг қаттиқ ғазабланишига олиб келди. Georgia Career Institute коллежи Линда МакАвойни машғулотларга ҳижобда келгани сабабли талабалар сафидан чиқарди.
«Сариқ нимчалар» ҳаракати вакиллари Франциянинг Страсбург шаҳрида рўй берган теракт учун жавобгарликни мамлакат ҳукуматига юкламоқда, хабар беради The Local. Суиқасд назарияси тарафдорларининг ишончи комилки, теракт ҳукуматнинг аҳолини норозилик намойишларида иштирок этишдан чалғитиш мақсадидаги ҳаракати ҳисобланади.
«Росконтроль» истеъмолчилар Иттифоқи экспертлар маркази Россияда ишлаб чиқарилаётган сариёғ маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, кўнгилсиз хулосаларга келди – текширувдан ўтган 36 та брендга тегишли маҳсулотлар ичида атиги олтита савдо маркаси барча талабларга жавоб берар экан. Бунда айрим намуналарда экспертлар товар ўровида кўрсатилмаган мол ёғи ва чўчқа ёғи борлигини аниқладилар.
Дунёнинг 45 дан ортиқ мамлакатида намойиш этилган «Муҳташам юз йил» сериали ўз тарафдорлари қаторини яшин тезлигида оширмоқда. Унинг томошабинлари сони охирги икки йил ичида 33 млн. кишидан 204 млн. кишигача ўсди. Бироқ, ҳатто бир нечта серияни кўрган одамда ҳам беихтиёр шундай савол туғилади: фитна, сотқинлик, хиёнат, алдаш ва фирибгарликка тўла ҳаёт – наҳотки «Муҳташам юз йил» шу бўлса? Ёки бу сериал – тарихий далиллар ва ҳақиқатни бузиб кўрсатишга қаратилган навбатдаги ҳаракатми?
ТЕНГЛИК
Одамлар ўртасида уларнинг жинси, танасининг ранги ва тилидан қатъи назар тенглик унинг муҳимлиги ва аёнлигига қарамай, одамларни уларнинг ижтимоий мавқеидан келиб чиқиб ижтимоий қатламлар ва синфларга бўлиш тамойили ҳукмронлик қилган қадимги Миср, Эрон ва Рим тамаддунида мавжуд бўлмаган Ислом шариатининг аввалдан белгиланган тамойили ҳисобланади.
Фавқулодда комиссарият ичкаридан туриб давлатга таҳдид қилаётганларни йўқ қилиш учун атайлаб Ленин ва Дзержинский томонидан тузилган. Сталин даврида НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) рақибларини хорижда ҳам ўлдира бошлади: 1937 йилда Лозаннада Игнац Рейс; 1938 йилда Амстердамда Евген Коновальц; 1940 йилда Мексикада Лев Троцкий.