Рўза китоби
“Рўза” арабчада “Савм” дейилиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқ, сақланмоқ маъноларини билдиради. Шариат истилоҳида эса, тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир.
Ғасб ҳақида
“Ғасб” сўзи луғатда бир нарсани куч ишлатиб, зулм билан тортиб олишга айтилади. Шаръий истилоҳда шариатда мол ҳисобланадиган нарсани эгасининг руҳсатисиз қўлидан очиқ-ойдин ҳолатда, тасарруф имконини бермайдиган қилиб, муҳтарам(Мусулмонларни, мусулмон юртдаги зиммийларни ва сулҳ қилинган бошқа юртдаги ғайридинларнинг моллари "муҳтарам” мол ҳисобланади.) ва мутақоввам молни зулм билан тортиб олишни тушунилади.
Имомнинг овоз чиқариб қироат қилиши ҳақида
Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, бомдодда, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида овоз чиқариб қироат қилади. Юқорида номлари айтилган намозларни қазо қилиб ўқилаётган намозга имомлик қилаётган имом ҳам овоз чиқариб қироат қилиши вожибдир.
Иқрор ҳақида
“Иқрор” деганда бир одамнинг ўз бўйнида бошқанинг ҳақи борлигини тан олиши тушунилади. Иқрор - иқрор бўлувчи шахснинг ўзигагина ўтадиган ҳужжат.
Мусақот ҳақида
“Мусоқот” деганда дарахтларни парвариш қилувчи кишига, улардан олинадиган меванинг бир қисмини бериш эвазига топшириш тушунилади.
Ижарани бекор қилиш ҳақидаги бўлим
Ижарага олинган нарсадан фойдаланишга халал берадиган айб сабабли ижара келишуви бекор қилиниши мумкин (ижарага олинган ер ёки тегирмонга сув келмай қолиши каби). Бироқ ижарага олувчи айбли нарсадан фойдаланишда давом этса ёки айб бартараф этилса, ижара келишувини бузиб бўлмайди.
Ғасб ҳақида
“Ғасб” сўзи луғатда бир нарсани куч ишлатиб, зулм билан тортиб олишга айтилади. Шаръий истилоҳда шариатда мол ҳисобланадиган нарсани эгасининг рухсатисиз қўлидан очиқ-ойдин ҳолатда, тасарруф имконини бермайдиган қилиб, муҳтарам(мусулмонларни, мусулмон юртдаги зиммийларни ва сулҳ қилинган бошқа юртдаги ғайридинларнинг моллари “муҳтарам” мол ҳисобланади.) ва мутақоввам молни зулм билан тортиб олишни тушунилади.
Иқола ҳақида
“Иқола” луғатда бекор қилиш, кечиш деган маънони билдиради.
“Ҳажр” луғатда ман қилиш маъносида ишлатилади. Истилоҳда маълум сабабларга кўра шахсларнинг гапи шаръий кучга эга бўлмаслиги тушунилади.
Вақф китоби
Вақф - луғатда “тутиб туриш”, “тўхтатиш” маъноларида келади. Истилоҳда эса, мулкдорнинг бирор нарсани ўз мулкида қолдириб, ундан олинадиган фойдани орият каби садақа қилишидир. Бу Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлидир. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммаднинг наздларида мулкдорнинг вақф қилинган нарсаси Аллоҳ таолонинг мулки бўлади.