close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
31.01.2020 19:20

Агар Россия ва АҚШ ўртасидаги қарама-каршилик ҳарбий ҳаракатларгача етиб борадиган бўлса, Россия дастлабки уч соат ичида йўқ қилиб ташланиши мумкин. Хитойлик экспертлар шундай ҳисоблайди, деб хабар қилади China.com. Уларнинг сўзларига кўра, Россия ракета, сувости ва ҳаво-космос қўшинларида қайта тиклаш ишларини олиб бормоқда, лекин бунда жуда ҳам кам янги қуроллар ишлаб чиқиляпти.

28.01.2020 23:16

Россия Конституциясига тузатишлар киритишни тайёррлаш бўйича ишчи гуруҳ мамлакат асосий қонунига юздан ортиқ янги банд киритишни таклиф қилди, хабар беради "Коммерсант". Уларнинг орасида президент лавозимини «олий ҳукмдор» деб қайта номлаш, православиени мамлакатнинг асосий дини сифатида тасдиқлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида «ғолиб давлат» мақомини Россия учун белгилаб қўйишни айтиб ўтиш мумкин.

21.01.2020 05:12

Тармоқда Россия элитаси вакилларининг: чўнтагида хорижий давлат паспорти бўлган ҳукумат аъзолари, Федерация Кенгаши аъзолари, Давлат думаси депутатлар рўйхати пайдо бўлди. Уларнинг орасида биродар мамлакат Венесуэланинг биронта фуқароси йўқилиги, лекин НАТОга аъзо душман мамлакатлар паспорти эгалари кўплигини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Айтишади-ку, Давлат думаси депутати АҚШ фуқароси, лекин хорижий агент барибир сенсан...

17.01.2020 22:21

Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича ишчи гуруҳнинг раҳбари этиб сиёсий таҳлилчи, файласуф, рус миллатчиси ва социолог Александр Гельевич Дугин тайинланади. У илгари МДУ халқаро муносабатлар социология кафедрасига раҳбарлик қилган ва Италия бош вазири ўринбосари Маттео Сальвинининг маслаҳатчиси бўлган.

16.01.2020 06:04

Шанба куни Сурия режими мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмидаги Идлиб вилоятида тўртта шаҳарга қарши уюштирилган ҳаво ҳужумлари натижасида камида 17 киши ҳалок бўлди ва 40 киши яраланди. Reuters айтишича, зарбалар ўт очишни тўхтатиб туриш ҳақидаги битим кучга киришидан бир кун олдин рўй берган.

30.12.2019 22:07

Спиртли ичимликлар бозори тадқиқотлар марказининг ҳисоб-китобларига кўра, байрам кунлари россияликлар бир миллиард шишадан ортиқ спиртли ичимлик ичар экан. Янги йилни мамлакат 100 миллион шиша шампан виноси билан қарши олади.

29.12.2019 22:41

Шанба куни юзлаб намойишчилар Россиялик ҳарбийлар Идлиб вилоятида 235 мингдан ортиқ тинч аҳолининг ўз уйларини тарк этишига мажбур қилган Сурия армиясининг ҳарбий юришларини қўллаб-қувватлашига қарши намойиш ўтказдилар. Франс пресс агентлигининг хабар қилишича, тўпланганлар, асосан Турияда яшайдиган сурияликлар: "Қотил Путин, Суриядан йўқол!" деб қичқирдилар, плакатлар орасида Россия президентининг «Рождество қувончли ўтсин» деб ёзилган бир қоп ракета ва бомбалар кўтариб олган Санта-Клаус образидаги расми ҳам бор эди.

27.12.2019 20:45

Жаҳон ОАВ, жумладан, Россиянинг ҳам инсонийлигини сақлаб қолган ахборот воситалари Хитой коммунистик машинасининг тегирмон тоши остига тушган уйғур халқининг кулфатларига эътиборни жалб қилишга уринаётган бир пайтда РФ давлат телевидениеси… Хитой сиёсатини ўз кўкси билан ҳимоя қилишга қарор қилди.

27.12.2019 20:30

Ташкилотга тиббий маълумотга эга бўлган мусулмонлар аъзо бўлиши мумкин. Бу ҳақида «Татар-информ» ахборот агентлигига иттифоқ президенти Рамиль Хисамов хабар берди. «Иттифоқ жамият сўровларини қондириш, ислом қонун-қоидаларига жавоб берадиган ҳалол тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил қилинди.

24.12.2019 02:03

Путиндан кейин нима бўлади?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

"Россияда бугунги кунда энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири «2024 йил муаммоси» ҳисобланади. 2024 йил Путиннинг тўртинчи президентлик муддати тугайди – шундан кейин нима бўлишини ҳали ҳеч ким билмайди", - деб ёзади Германиянинг ARD телеканалининг Tagesschau кўрсатуви сайтида журналист Инна Рук.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase