Унинг сўзларига кўра, янги лавозимда у «векторлар ҳаракатини глобал тарих даврий парадигмасидан келиб чиқадиган ягона ўзанга мувофиқлаштириш» ниятида.
«Архаик догмаларни енгиш этатизм шакллари вариантлрини ишлаб чиқишдан эмас, балки постмодерн онтологиясини инкор этадиган институционал тузилмаларни шакллантиришдан иборат. Бизга янги эсхатология, янги эпистема керак. Ижтимоий, диний ва давлат жараёнларини миллатлараро даражада бирлаштириш ва Империянинг янги цивилизация ўзига хослиги бу биз ундан келиб чиқадиган синкретик концепциядир», – изоҳ берди Дугин.
Ишчи гуруҳ яқин келажакда қайта кўриб чиқиш лойиҳасини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бунинг учун ҳужжатнинг асосий векторини (йўналишини) белгилаб берадиган асосий тезислар тайёрланади. Ойнинг охирига келиб гуруҳ аъзоларининг учрашувлари ва ушбу мавзу бўйича оммавий конференциялар ўтказилади.
Илова
Дугиннинг Евроосиё империяси ҳақидаги режалари
озоғистоннинг Россия билан умумий континентал блокка изчиллик билан ва ўйлаб чиқилган интеграциясида бутун континентал (Евросиё) сиёсатнинг негизи ётади. Энг муҳим фурсат Туркиянинг бу минтақага ҳар қандай таъсирини кескин йўққа чиқариш, собиқ «совет» Ўрта Осиёсининг соф геосиёсий ривожланишини кўзда тутадиган, Ҳинд-Европа Шимоли (Россия) ва Ҳинд-Европа Жанубига (Эрон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон) қарши қўйилган «Турон» интеграцияси ҳар қандай лойиҳаларига қаршилик кўрсатиш ётади. Турон интеграцияси геосиёсий Евросиёга тўғридан-тўғри антитеза ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб (марказ) Туркия ва «пантуронизм» ташувчиларига қатъий геосиёсий уруш эълон қилиш лозим, бунда Россиянинг асосий иттифоқчиси исломий арийлар Эрони бўлади. Ўрта Осиё иккита Ҳинд-Европа воқелиги – руслар ва форслар ўртасида вертикал бўйлаб «чўзилиши» лозим. Бунда ҳар томонлама шунга интилиш керакки, туркий маконда локал автономистик маданий тенденцияларни ажратиш, минтақавий кучларни қўллаб-қувватлаш, кланлар, қабилалар, улуслар ва ҳ.к. ўртасида ихтилофларни кучайтириш лозим.
Александр Дугин
Неоевросиё асосчиси ва мафкуравий раҳнамоси
Путин сиёсати тарафдори
Абу Муслим таржимаси