Уруш ва санкциялар туфайли Россия Федерациясидаги иш берувчиларнинг 45 фоизи ходимларни ишдан бўшатишга мажбур бўлди. Россияда ўтказилган сўров натижаларига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида иш берувчиларнинг 45 фоизи трансформация ёки бизнеснинг тўхтаб қолиши сабабли ходимларни ишдан бўшатишга мажбур бўлган. 29 фоизи ходимлар сонини қисқартириш бўйича қарор қабул қилмаганини, 9 фоизи эса фаол ишга олиш ҳақида маълум қилди, деб ёзади "Коммерсант".
Келгуси ойлар учун режаларни шарҳлар экан, иш берувчиларнинг атиги 6 фоизи ходимлар сонини кўпайтириш режалари ҳақида гапирди, 12%и эса, аксинча, қисқартиришни режалаштирмоқда.
Худди шу нарса кеча Россия Федерацияси Марказий банкининг мониторингида ҳам айтилган эди.
Росстатнинг расмий маълумотларига кўра, июнь ойида Россияда ишсизлик 3,9% тарихий энг паст даражада сақланиб қолди. Ишдан бўшатилганлар сони ва бўш иш ўринлари статистикаси эмас, балки айнан шу рақамлар Россия ҳукуматининг диққат марказида. Шу сабабли, ҳукумат учун, ҳар доимгидек, ҳеч қандай муаммо йўқ.
Бироқ, аслида, вазият анча драматик кўринади, деб таъкидлайди "Сеятель ветра" таҳлилий телеграм-канали.
«Агар Россия ҳукумати очиқ-ойдин фактларни эътиборсиз қолдиришда давом этса ва яқинлашиб келаётган иқтисодий инқирозга қарши тегишли чораларни кўрмаса, у ҳолда иқтисодиёт нафақат қулайди, балки тубсизликка тушиб қолади. 90-йиллар эса руслар учун ҳаёт байрамидек кўринади. Зеро, ҳозирги вазият бундан ҳам ёмонроқ, Россия яккалаб қўйилган, бутун цивилизациялашган дунё санкциялар босимини оширмоқда, қонли диктатор Путин эса бемаъни урушини давом эттирмоқда» - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, агар ҳозирги тенденциялар давом этса, Россияни келгуси бир неча ой ичида кўчаларда оммавий норозилик намойишлари билан тартибсизликлар қамраб олиши мумкин.
"Вазият яна олти ой шундай давом этадиоган бўлса, ишсиз ва муносиб турмуш даражасидан маҳрум бўлган одамлар кўчаларни тўлдиради. Россияда тартибсизликлар, ички низолар ва ҳокимият учун кураш бошланади. Россия ҳозирги кўринишида омон қола олиши аниқ эмас, чунки жуда кўп қарама-қаршиликлар ва можаролар мамлакатни ичкаридан парчалаб ташламоқда", - деб ёзади муаллифлар.
Эслатиб ўтамиз, Россия Марказий банки раҳбари Элвира Набиуллина ҳозирча прогнозлар бермаяпти, чунки унинг ўзи Россия Федерациясига таъсир қиладиган инқироз кўламини тасаввур қилолмайди.
Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, июн ойига келиб россияликларнинг 75 фоизи кредитлар ва уй-рўзғор харажатларини тўлашда яқинлашиб келаётган муаммоларни англаб етган.
"Яна ярим йилдан кейин ҳақиқий хаос бошланади", ОАВ Россияда санкциялар туфайли ишсизликнинг кўпайиши ҳақидаги хабарлар ҳақида
Агар Россия Федерациясида ишсизлик даражасининг ҳозирги тенденциялари бир неча ой давом этса, ишини йўқотган россияликларнинг ғазабланган оломони кўчаларни тўлдиради.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Байден ҲЖС қароридан норози бўлди, аммо бунга қарши ҳеч нарса қилмади
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди