close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

Араб монархиялари заиф Россия билан дўст бўлишни хоҳламайди

2 июнь куни бутун дунё ишбилармон доираларининг диққат-эътибори навбатдаги ОПЕК+ сессияси бўлиб ўтган Венага қаратилди. Асосий савол қуйидагича эди - ушбу картелга тегишли мамлакатлар томонидан нефт қазиб олишнинг кўпайиши қанчалик жиддий бўлади? Ва бу нархларнинг барқарорлашишига қанчалик таъсир қилади?

Узоқ муҳокамалардан сўнг, "қора олтин" экспортчилари июл ойида бозорга кунига 648 минг баррел қўшишга, яъни қазиб чиқаришни бир ярим баравар оширишга қарор қилишди, чунки июн ойида улар 432 минг баррел қўшганди.
Қарор ижобий кўринади, аммо халқаро нефт бозорларини тинчлантириш учун аниқ етарли эмас. Шундай қилиб, кечаги савдо охирига келиб, Brent маркали эталон нефть баррели 1,0%дан сал камроқ – 117,42 долларгача ўсди, West Texas Intermediate маркали нефтб эса – 1,2% ёки 116,58 долларгача.
Ишлаб чиқаришнинг бир ярим баробар ўсиши натижалари ҳайратланарли емас, аммо ОПЕК + сессиясида муҳимроқ нарса эшитилди - нефт экспорт қилувчилар картелида асосий ўринни эгаллайдиган саудияликлар бир неча ой ичида биринчи марта тўғридан-тўғри Россия етказиб берадиган улуши жаҳон бозорлари учун қоплашга тайёр эканлигини билдирди. Яъни, ҳамма нарсани ўз номи билан атайдиган бўсак, Россиядан нефтни алмаштиришга.
Шуниси эътиборга лойиқки, бу Россия дипломатияси раҳбари Сергей Лавровнинг Форс кўрфазига ташрифидан сўнг дарҳол содир бўлди, у АҚШнинг "диктат ва бутун дунёни бошқариш миссияси борлигига ишониб… бизнес билан шуғулланиш" истагини фаол қоралади ва Москвани янги кўп қутбли дунёнинг устунларидан бири сифатида тақдим этди.
Россиянинг бош дипломати ишонарли кўринмади, бу ўз навбатида Кўрфаз монархиялари, шунингдек, уларнинг иттифоқчилари ва минтақадаги мижозлари томонидан Москвага баҳо беришда янги босқич бошланганидан далолат беради.
Барк Обама ва Джо Байденнинг сиёсати араб монархияларини Қўшма Штатлар ташқи сиёсатдаги асосий ҳамкор сифатида ишончсиз бўлиб қолганига ва улар ўз ташқи сиёсатини диверсификация қилиши кераклигига ишонтирди. Табиийки, улар Россияни бундай диверсификациядаги шериклардан бири сифатида кўришни бошладилар.
Москва бу сўровга лаббай деб жавоб бериб, "руслар ҳеч қачон ўзиникиларини муаммода ташлаб кетмаслиги"га ишора қилиб, Асад режимини қулашдан сақлаб қолган Сурияга Россия экспедициясини мисол қилиб келтирди. Ҳаммаси гўзал кўринди, аммо 2022 йил феврал ойининг охиригача, Кремлнинг режалаштирилган блицкриги - "уч кун ичида Киевга" - бутунлай барбод бўлгани маълум бўлди.
Бу ерда сиз иқтисодий шерик сифатида Россия Форс кўрфази монархияларига унчалик қизиқарли бўлмаганлигини тушунишингиз керак. Улар учун асосийси бошқа нарса - Москванинг минтақада хавфсизликни таъминлаш қобилияти эди. Кўрфазнинг етакчи давлатларининг фикрича, Россия ўзининг кичикроқ қўшниларидан бири устидан ғалаба қозона олмаган бўлса, қандай хавфсизлик ҳақида гапириш мумкин?
Шарқда кучсизлар билан мулоқот қилишмайди, Кремл эса ҳозир заиф деб қабул қилинади. Шу сабабли, Россия ва унинг минтақа учун 2019 йилдан бери АҚШ таъсирига муносиб мувозанат сифатида Москва томонидан илгари сурилган хавфсизлик режасига энди Форс кўрфазида эътибор берилмаяпти.
Бу дарҳол Россия ҳарбий техникасини сотиб олишга бўлган муносабатга таъсир қилди. Миср Су-35 ни сотиб олишдан бош тортди, Россия ҳарбий техникаси Riyadh Defense Expo халқаро кўргазмасида намойиш этилди, аммо Москва билан бирорта ҳам шартнома имзоланмади, БАА Ливиядаги проксилар учун «Панцирь С-1» ўзиюрар зенит-ракета мажмуасидан воз кечди. Моҳиятан, бугунги кунда Россия қуролларининг минтақага экспорти тўхтаган.
Бироқ, Форс кўрфази монархиялари, шунингдек, уларнинг маҳаллий ҳамкорлари ва мижозлари Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралашларини ва Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларига қўшилишларини кутманг. Уларга бу керак эмас. Ҳозирча Россиядан жамоавий Ғарбни қўрқитадиган, ундан имтиёзлар қидирадиган "тулум" сифатида фойдаланиш анча наф келтиради. Айни пайтда, Россиянинг энергия бозоридаги улушини аста-секин тортиб олиш ва Хитой билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга киришилади.

Абу Муслим таржимаси

Мақола жойлаштирилган бўлим: Иқтисод
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz
Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase