Унинг сўзларига кўра, бу чора иккала партия томонидан қўллаб-қувватланди ва Европалик иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлардан сўнг жорий қилинди. Байден Европа мамлакатларининг Россия энергетика ресурсларига боғланиб қолганлиги сабабли ҳозирда айнан шундай қадам қўйишга тайёр эмаслигини тушунишини, леикн АҚШ узоқ муддатли стратегия ишлаб чиқиш учун улар билан ҳамкорлик қилаётганини айтди.
«Бу эса шуни англатадики, Россия нефти эндиликда АҚШ портлари учун мақбул эмас ва америка халқи [россиялик диктатор Владимир] Путиннинг бу ҳарбий машинасига яна битта кучли зарба беради», — деди Байден.
Байденнинг қўшимча қилишича, бундай қарор америка иқтисодиётига ҳам таъсир қилади. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинага бостириб кириши аллақачон америкалик оилаларга зарар етказмоқда, шу жумладан газ нархларини кўтариш орқали, аммо у илгари айтганидай: "эркинликни ҳимоя қилиш АҚШга ҳам қимматга тушади".
2021 йилда Россия нефтининг АҚШ импортидаги улуши тахминан 3%, нефт маҳсулотларини ҳисобга олган ҳолда - 8% гачани ташкил қилди.
Аввалроқ Bloomberg хабар берганидек, Европа Иттифоқи Россияга газига қарамликни бу йил 80%га пасайтирмоқчи. 8 мартда Европа комиссияси Россиянинг Украинага бостириб кириши фонида қандай қилиб Европани «2030 йилдан анча олдин» Россияда қазиб олинадиган ёқилғига қараликдан озод қилиш режасни таклиф қилди. Россия газига қарамликни пасайтириш ҳам шу йил бошланади.
АҚШ Россиядан нефт ва газ импортини тақиқлади
АҚШ Россиядан нефть ва газ импортини тақиқлади. Бу ҳақида сешанба, 8 март куни президент Джо Байден баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси