Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған июнь ойида Брюсселда бўлиб ўтадиган НАТО саммитида америкалик ҳамкасби Жо Байден билан учрашуви турк-америка муносабатларида янги даврни белгилаб беришига ишонч билдирди. Туркия раҳбари бу ҳақида Американинг йирик компаниялари раҳбарлари билан онлайн учрашув чоғида маълум қилди.
«Биз АҚШ билан узоқ муддатли, чуқур илдизларга эга ва кўп қиррали иттифоқимизни қадрлаймиз. Вақти-вақти билан қарашларимизда фарқлар юзага келса-да, ҳамкорлигимиз ва иттифоқимиз барча қийинчиликларни енгишга муваффақ бўлди», - дейди Эрдўған.
Унинг сўзларига кўра, Анқара ва Вашингтон ҳамкорлик учун жиддий салоҳиятга эга, жумладан Сурия ва Ливиядаги жараёнлар, терроризм қарши кураш, энергетика, савдо ва инвестициялар бобида.
Шу билан бирга, у АҚШ Президенти Жо Байденнинг Усмонийлар давлатидаги 1915 йилги воқеалар ҳақидаги баёнотлари АҚШ-Туркия муносабатлари учун "қўшимча юк" га айланганини таъкидлади.
Икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига тўхталадиган бўлсак, Анқара ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 100 миллиард долларга етказишни мақсад қилганини таъкидлади. Давлат раҳбарининг айтишича, мазкур мақсадга эришиш учун томонлар «умумий манфаат ва қадриятларга асосланган самимий, ҳурмат билан ёндашувни намойиш этиши зарур».
У АҚШнинг янги маъмурияти Анқара каби икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни яхшилаш учун бир хил ирода кўрсатаётганидан мамнунлигини билдирди.
Туркия раҳбари АҚШни Туркия алюминий ва пўлатига Америка томонидан қўйилган қўшимча божлар борасида янада конструктив қадамлар ташлашга чақирди.
Президент Эрдоған, шунингдек, "уч қитъанинг юраги" бўлган Туркияни глобал ишлаб чиқариш ва технологик марказга айлантириш ниятини эълон қилди.
«2021 йилнинг дастлабки 4 ойида Туркия экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошиб, 4 миллиард 272 миллион долларга етди», - дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Президент Эрдўған пандемия оқибатида юзага келган ноаниқликка қарамай, Туркиянинг инвестицион жалб этувчанлиги жиддий ошганини қайд этди.
Унинг айтишича, мамлакат ҳукумати яқин келажакда Туркия жамоатчилиги ва халқаро инвесторларга мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш стратегиясини тақдим этади.
Унинг сўзларига кўра, Туркия мамлакатни технологик ўзгартиришни тезлаштирадиган, иш ўринлари яратадиган ва жорий ҳисоб балансига ижобий таъсир кўрсатадиган лойиҳаларга алоҳида аҳамият беради.
Президент Эрдўған, шунингдек, Туркия инвестицияларни рағбатлантириш ва инвесторларга имтиёзлар бериш тизимини соддалаштириш ниятида эканини билдирди.
Президентлар учрашуви Туркия ва Ақш ўртасидаги муносабатларга туртки беради
Президент Эрдўған Америка компаниялари раҳбарлари билан онлайн учрашув ўтказди
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси