Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси жаҳон нархларининг пасайиши, глобал ва минтақавий ишлаб чиқариш-савдо занжирларидаги узилишлар ва молия бозорларидаги рискнинг кучайиши сабабли Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига салбий таъсир кўрсатди.
Жаҳон банкининг башоратларига кўра, 2020 йилда глобал иқтисодиётнинг 5,2 фоизга пасайиши кутилмоқда, бу Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг чуқур инқироз бўлади. Ҳисоботда айтилишича, аҳоли жон бошига ишлаб чиқаришнинг пасайиши 1870 йилдан бери энг катта улушни ташкил қилади.
Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасининг иқтисодиёти 4,7 фоизга пасайиши кутилмоқда, иқтисодий таназзул деярли барча мамлакатларга таъсир қилади. Минтақадаги 24 та давлат учун ягона истисно 2020 йилда 1,5 фоизга ўсиши кутилаётган Ўзбекистон бўлади.
Россия, Қозоғистон ва Озарбайжонда иқтисодий ўсиш нефтнинг паст нархлари билан чекланади, дейди мутахассислар. Россияда пасайиш COVID-19 тарқалиши ва нефт нархининг пасайиши туфайли 6% ни ташкил қилади.
Вируснинг тарқалиши шахсий истеъмол ва инвестицияларни чеклаганлиги сабабли Марказий Европада иқтисодий фаоллик 5 фоизга, Ғарбий Болқонда - 3,2 фоизга, Жанубий Кавказда - 3,1 фоизга, Шарқий Европада - 3,6 фоизга, Марказий Осиё - 1,7% га камаяди.
"Кўп мамлакатларда солиқ-бюджет имкониятлари чекланган бўлса-да, буйруқ чиқарувчи органлар мавжуд захиралардан фойдаланадилар ёки соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва молиявий бозордаги таназзулга қарши курашиш учун сарфлашни биринчи ўринга қўйишади", дейишади Жаҳон банки экспертлари.
Бир қатор давлатлар молиявий ёрдам пакетларини эълон қилишди, аммо соғлиқни сақлаш тизимининг имкониятлари чекланганлиги сабабли, кўплаб иқтисодиётлар пандемияга кам тайёргарлик кўрган бўлиб чиқди. Тожикистонда рецессия 2%, Туркияда - 3,8%, Қозоғистонда - 3%, Қирғизистонда - 4%, Туркманистонда - 0%ни ташкил қилади.
Ушбу башорат йилнинг иккинчи ярми бошида ҳукуматлар томонидан жорий этилган чеклов чораларини босқичма-босқич бекор қилиш тахминларига асосланган. Пандемия таъсирини босқичма-босқич юмшатиш ҳамда савдо ва инвестицияларни тиклашни ўз ичига олган сценарийга кўра, 2021 йилда минтақа иқтисодиётининг тикланиши ва 3,6% ўсиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жаҳон банки 2020 йилда меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари 20 фоизга камайишини башорат қилган эди. Май ойи охирида Халқаро меҳнат ташкилоти маъруза қилди ва унда инқирознинг ёшларга салбий таъсири ва уларнинг ўқиши ва иш билан таъминлаш имкониятларининг пасайиши ҳақида сўз юритилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, "карантин авлоди" учун салбий таъсир узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.
Ўзбекистон – 2020 йил Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш кутаётган ягона мамлакат
Ўзбекистон учун яхши хабар шундаки, у Шарқий Европа ва Марказий Осиёда 2020 йилда коронавирус пандемияси даврида рецессия ўрнига иқтисодий ўсиш башорат қилинадиган ягона мамлакат бўлади. Бу ҳақда Жаҳон банкининг «Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари» маърузаси июнь сонида айтилади, дея хабар беради «Фергана».
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|
Калит сўзлар
Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Қўрқув формуласи: Россия нима учун қитъалараро баллистик ракетани ишлатди?
- Оқ уй: Путиннинг таҳдидларига қўйганимиз бор АҚШ Украинага ёрдам бераверади
- Супертурбина водородда ишлаб чиқарилаётган энергия: Россия газига алтернатива
- Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди
- Инсон ҳуқуқлари умумий Ислом декларацияси